Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳолаш усули
- Компания фаолияти натижалари ўзгариши
7.12-жадвал Ўқитиш самарадорлигини баҳолаш (Киркпатрик ва Филипс бўйича) Баҳолаш даражаси Баҳолаш натижаси Баҳолаш усули Реакция даражаси Қатнашчилар фикри: ёқди ёки йўқ Ижобий кайфият Олинган билимларни қўллашга тайёрлик Жамоа ҳамжиҳатлиги ошганлиги Тренинг якунида баҳолаш анкетаси. Компания раҳбарияти томонидан қилинган тренинг қатнашчилари сўрови Ўзлаштирилган билим ва кўникмалар даражаси Муайян билимлар олиш (ўқув натижаси) Профессионал мотивация ортиши Барқарор фикрлаш стереотиплари йўқотилиши Имтиҳонлар. Тест синовлари. Лойиҳа ишлари. Кейслар. Рақамли ўлчовлар (тренингдан олдинги натижалар тренингдан кейинги сўров натижалари билан таққосланади) Хулқ- атворнинг ўзгариш даражаси Тренинг давомида олинган билимларни иш ўрнида тизмли равишда қўллаш Иш жойида ўқитилган ходимнинг ишини кузатиш. Хизмат вазифаларини бажаришда самарали ва самарасиз хатти- ҳаракатларнинг намуналари тавсифланган сертификатлаш учун материал тўплаш. Ихтисослашган интервью олиш. «360 даража» усули билан баҳолаш Самара даражаси Компания фаолияти натижалари ўзгариши Сифат кўрсаткичлари ўзгариши: -мижозларнинг қониққанлик даражаси ўсиши; -компания машҳурлиги (имиджи); -психологик муҳитни яхшилаш; -кадрлар қўнимсизлиги пасайиши. Миқдори кўрсаткичлар ўзгариши: -сотув ҳажми; -рентабеллик коэффициенти; -фойда меъёри ва б. Мижозлар сўрови ёрдамида мижозлар қониққанлигини ўрганиш. Компания имиджини бюртма бўйича тадқиқ этиш. Компания раҳбарияти шахсий кузатувлари. Кадрлар қўнимсизлиги фоизини кузатиш. Иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб- китоби Инвестициялар самара Таълимга инвестициялар самараси Қуйидаги молиявий коэффициентларни ҳисоб-китоб 519 даражаси қилиш зарур: -битта ходимга тўғри келадиган таълим харажатлари нисбати; -битта ходимга тўғри келадиган таълим харажатлари; -бир йилда битта ходимга тўғри келадиган даромад 2.Экспертлар баҳолаши. Бу усулнинг моҳияти шундаки, экспертлар гуруҳи тўпланади, кўрсаткичлар ўзгаришига таъсир этвчи омиллар рўйхати тузилади, кейин ҳар бир омил бўйича баҳо қўйилади. Айрим муаллифлар уни субъектлиги туфайли танқид қилади. 3.Унумдорлик тренд чизиғи таҳлили. Ушбу усул жорий давр маълумотлари асосида тренд қуришни кўзда тутади. Таълим самарадорлигини баҳолаш учун бошқа моделлар ҳам фойдаланилади. Тайлер модели (Tyler's Obyectives Approach). Таълим самарадорлигини баҳолашда асосий муамм мақсадларнинг аниқ қўйилмаслигидир, ҳисоблайди Тайлер. Тайлер бўйича баҳолаш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: • мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш; • таснифлаш; • хулқ-атвор атамаларида мақсад ва вазифаларни белгилаш; • мақсад ва вазифалар қанчалик эришилганини текшириш мумкин бўлган вазиятлар қидириш; • баҳолаш техникасини танлаш; • таълим самарадорлигига алоқадор маълумот тўплаш; • таълим самарадорлиги ҳақида маълумотларни кўнгилдаги мақсадларга эришиш самарадорлиги ҳақида маълумотлар билан таққослаш. Скривенс модели (Scriven's Focus On Outcomes) бўйича таълим самарадорлигини сифатли баҳолаш учун қўйилган таълим мақсадлари ва вазифалари ҳақида билмаслиги керак, ташқи омиллардан холи бўлган ҳолда компания ва алоҳида ходимнинг иш самарадорлигини таҳлил қилиши лозим бўлган ташқи баҳолочини таклиф қилиш тавсия этилади. Бу ҳолатда ҳар бир ходим ва бутун компания натижаларини кузатиш учун ажойиб имконият тақдим этади. Скривенс модели кўп тарафлама танқид қилинган, чунки ROI ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиб бўлмайди, шунингдек, унинг ёрдамида алоҳида бир тренингга хос аниқ бир натижани аниқлашнинг имкони йўқ. 520 Стафлебим модели CIPP (Stufflebeam). Контекстли баҳолаш таълим мақсадларини аниқлаш билан бир қаторда бажарилиши керак бўлган эҳтиёжларни аниқлашни ҳам ўз ичига олади. Баҳолаш босқичида киришда ресурслар, шунингдек, биринчи даражада аниқланган эҳтиёжларни қондириш усуллари аниқланади. Жараённи баҳолаш учун вазифаларнинг қандай бажарилишини кузатиш керак. Кейин маҳсулотни баҳолаш – натижани кўзланган мақсадларга мувофиқлаштириш келади. Таъкидлаш жоизки, ахборот иқтисодиёти ва билимлар иқтисодиёти шароитларида мустақил таълим оладиган ташкилот, яъни асосий фаолияти жараёнида нафақат ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал қиладиган, балки бу вазифаларни ҳал қилиш воситасида таълим оладиган ташкилотлар шаклланади (7.13-жадвал). Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling