Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Таълим дастури самарадорлигини баҳолаш услубияти


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.35-расм. Таълим дастури самарадорлигини баҳолаш услубияти 
Иккинчи поғона (ўқитиш жараёни). Ушбу босқичда мураббий ўқув 
курсини ўташ якунлари бўйича ходим олган билимларни баҳолайди. Бу 
даражани баҳолаш учун мураббий махсус ишлаб чиқилган тестлар, 
сўровномалар ва топшириқлар (мустақил ишлаб чиқилган ёки таълимни 
ўтказган провайдер томонидан тақдим этилган) фойдаланилади, уларнинг 
мақсади – олинган билимларда тараққиётни миқдорий ўлчашдир. Баҳолаш 
тадбирлари натижалари бўйича баҳолар қўйилади. 
Учинчи поғона (таълим самарадорлигини узоқ муддатли баҳолаш). Бу 
энг мураккаб поғона бўлиб, унда HR-бўлинма билан чизиқли раҳбарлар 
ўртасидаги алоқа мисли кўрилмаган даражада муҳим аҳамият касб этади. 
Дастлаб мураббий чизиқли раҳбарлар билан биргаликда олинган билимлар ва 
Тайёргарлик босқичи 
Ўрта бўғин 
раҳбарини 
баҳолаш 
Таълим дастури 
мақсадлари ва 
мазмунини 
аниқлаштириш 
Тайёргарлик даражаси, малака ва 
компетенцияларни аниқлаш 
Таълимга эҳтиёжни аниқлаш
Таълим жараёни 
Тингловчилар 
реакциясини 
баҳолаш 
Қониққанлик 
даражасини 
баҳолаш
Ўқитиш 
сифатини 
баҳолаш
Янги билимларни 
ўзлаштириш 
даражасини 
аниқлаш
Ўқув модел-
ларини 
баҳолаш
Баҳолаш натижаларига мувофиқ ўқитиш усулларига 
тузатиш киритиш 
Таълим самарадорлигини узоқ муддатли баҳолаш 
Иш жойида 
аттестация 
Экспертлар 
баҳолари 
Анкета сўрови 
Таълим дастури самарадорлигини 
баҳолаш амалдаги қиймати 
Норматив қиймат 
Таълим дастури 
самарадорлик 
даражасини 
аниқлаш


529 
кўникмалардан ўз профессионал фаолияти давомида фойдаланиш учун 
тренинг ёки ўқув дастури қатнашчилари қайси функцияларни бажариши 
лозим деган саволга жавоб беришлари керак. Бу жавоблар асосида бевосита 
раҳбарлар ҳар бир тренинг (таълим дастури) қатнашчисининг ҳаракатлар 
режасини шакллантиради. Бевосита раҳбарларнинг энг муҳим вазифаларидан 
бири бу ходимларнинг белгиланган вақт доирасида бу режаларни бажаришни 
назорат қилиш ҳисобланади. Ушбу босқичда асосий баҳолаш воситаси 
«Таълим дастурини ўташдан сўнг ходимни баҳолаш» анкетаси ҳисобланади. 
Бевосита раҳбарнинг вазифаси – ходимнинг меҳнат фаолияти давомида 
намойиш этиладиган билимлар (кўникмалар) олиш (ривожлантириш) нуқтаи 
назаридан бу мақсадларга эришишини 0 дан 4 баллгача шкалада баҳолашдир. 
Анкеталар маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун персонал 
бўйича менежерга берилади. 
Самарадорликни баҳолаш персонални ўқитиш ва ривожлантириш 
бўйича чора-тадбирлар циклини ёпади. Ҳисобот даври (чорак, йил) якуни 
бўйича персонал бўйича менежер компания раҳбариятига ходимларни 
ўқитиш ва ривожлантириш ҳақида жамланма ҳисобот тақдим этади, унда 
таълим тизимини тавсифлайдиган сифат ва сон кўрсаткичларини акс 
эттиради. Шундан сўнг янги цикл бошланади. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлашни истардикки, ўқув тизимини ташкил 
этиш етарли эмас. Шунингдек, ходимлар олган билим ва кўникмаларини иш 
жойида амалиётда қўллашларини таъминлаш керак, шундан кейингина 
инвестициялар оқланади, ўқитиш натижаси ривожланади ва ишдан бўшатиш 
риски камаяди. Шу билан бирга, таълимни режалаштиришнинг асосий 
элементи унга бўлган эҳтиёжни баҳолаш ҳисобланади: иқтисодий 
самарадорлиги ва ходимни кузатув самарадорлиги ушбу таҳлилнинг 
сифатига боғлиқ. Ушбу баҳолаш кўп жиҳатдан ташкилотнинг иш ўринларини 
режалаштиришига боғлиқ. 
Иш ўрни, бир томондан, асосий ишлаб чиқариш фондларининг бир 
қисмини ифодалайди, бошқа томондан – алоҳида ходим ёки уларнинг гуруҳи 
томонидан меҳнат жараёни амалга оширилади. Демак, иш ўрнида шахсий ва 
буюм кўринишидаги омилларни бирлаштириш ҳамда жонли ва буюм 
кўринишидаги меҳнат ресурсларини натурал-буюм шаклида бирлаштириш 
рўй беради. 
Тор маънода иш ўрни (технологик) бу – ходимнинг (ёки ходимлар 
гуруҳининг) ишлаб чиқариш топшириғини (операциясини) бажариш учун 


530 
жиҳозланган меҳнат фаолияти ҳудуди, яъни ушбу атама у ёки бу меҳнат 
фаолияти иш ўрнининг паспортида қайд қилинадиган меҳнатни ташкил 
қилиш талабларига жавоб берадиган, маълум бир ишлаб чиқариш майдонида 
рўй бериши мумкинлигини назарда тутади, яъни бу ишлаб чиқариш 
майдонининг элементар структурали қисми бўлиб, унда меҳнат субъекти 
меҳнат натижалари олиш мақсадли функциясига мувофиқ меҳнат жараёнини 
амалга ошириш учун меҳнат воситалари ва предмети билан ўзаро боғлиқ 
бўлади. 
Иш ўрнида меҳнат жараёнини ташкил қилиш юқори унумдорликни, 
муносиб меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини, аста-секинлик ва 
материаллардан самарали фойдаланишни, юқори маҳсулот сифатини 
таъминлаши лозим. 
Иш ўрни паспорти ишлаб чиқариш базасини, техник хусусиятларни, 
иш ўрни юклангани, ходимнинг малакаси, меҳнатни меъёрлаштиришни, 
меҳнат шароилари ва ҳақ тўлашни, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик 
техникаси ҳолатини, иш ўрнининг бошқа иш ўринлари билан ўзаро 
алоқаларини 
қамраб 
олади. 
Бу 
хусусиятлар 
иш 
ўринларини 
лойиҳалаштиришда ҳисобга олинади (7.16-жадвал). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling