580
9-БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИНСОН
РЕСУРСЛАРИНИ БАҲОЛАШ
9.1. Инсон ресурсларини баҳолаш тизими: моҳияти, турлари ва
асосий усуллари
Персонални баҳолаш «шахснинг сифат хусусиятлари (характери,
мотивацияси, қобилиятлари, кўникмалари) ташкилотда
бажариладиган роль
талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича мақсадли йўналтирилган
жараён»ни ифодалайди.
Ташкилотда персонални баҳолаш ўзига хос иш тури ҳисобланиб,
кадрлар хизматининг ҳар бир босқичида мавжуддир. Бу турли мансабдор
шахсларнинг меҳнат натижаларини баҳолаш ўзининг
вазифалари,
муҳимлиги, кўрсаткичлари, натижаларни аниқлаш мураккаблиги билан
фарқланади.
Персонални баҳолаш - «бу иш
натижалари ва профессионал
компетенциялар даражасини аниқлашга, унинг салоҳиятини очиб бериш ва
уни ривожлантириш ва мотивация қилиш борасида кейинги бошқарув
қарорлари қабул қилиш мақсадида ходимнинг
шахсий ва ишбилармонлик
хислатларини ҳисобга олишга имкон берадиган жараёндир».
Агар илгари (айрим компанияларда ҳозир ҳам) асосан иш берувчилар
функциялардан бирини (содиқлик, профессионаллик ва ҳ.к.) баҳолашга
ҳаракат қилган бўлса, ҳозир тобора кўплаб раҳбарларни корхонанинг умумий
инсон ресурсларини қандай баҳолаш қизиқтиряпти.
Бунда инсон
ресурсларини баҳолаш баъзида кадрлар салоҳиятини баҳолаш билан
алмаштирилади.
Инсон ресурсларини баҳолашнинг асосий мақсади қуйидагича:
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун (лавозимини кўтариш ёки
пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, рағбатлантирувчи мукофотлар тўлаш ва
ҳ.к. ҳақида) ходимларнинг иш натижалари ҳақида
асосланган маълумот
олиш.
Персонални баҳолашнинг мақсадлари турли омиллардан,
жумладан,
фойдаланиладиган бошқарув тизими элементларидан келиб чиқиб ўзгаради
(9.1-жадвал)