684
11-БОБ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА
ИННОВАЦИОЯЛАР
11.1. Ташкилотнинг инновацион муҳити ва унинг инсон ресурсларини
бошқаришга таъсири
Жамият ривожланишининг ҳозирги босқичи инновацион янгиликлар
киритилишининг интенсивлиги билан тавсифланади. Айнан инновациялар
ташкилотларга бозор ва истеъмолчилар учун глобал курашда рақобатдош
устунликни таъминлайди. Шу
билан бирга, инновация деганда, бозор
томонидан талаб қилинадиган ёки маҳсулотлар
самарадорлигини ва
сифатини оширилишини таъминлайдиган янгилик тушунилиши керак.
Инновация - бу инсоннинг интеллектуал фаолиятининг якуний натижаси,
унинг
хаёлоти,
ижодий
жараёни,
кашфиётлар,
ихтиролар
ва
рационаллаштиришдир.
Бироқ, сўнгги пайтларда инновациялар рақобатда қисқа муддатли
самарани бермоқда, чунки янги маҳсулотлар ва
технологиялар нусха
кўчирилмоқда, эҳтиёжлар хам тез ўзгармоқда.
Шундай экан, билан фақат доимий узлуксиз инновацион жараённи
қўллаб-қувватлайдиган
инновацион
муҳитни
ривожлантиришгина
ташкилотнинг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириши мумкин.
Иқтисодий инновацион муҳити иккита жиҳат бўйича кўриб чиқилиши
мумкин:
1) хўжалик юритувчи субъектларнинг янги билимлар, янги жараёнлар
ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган муносабатлари
мажмуи сифатида;
2) ташкилот даражасида инновацион жараён ташқи ва
ички
муҳитининг уйғунлигида тушунилади. Шу билан бирга, инновацион
муҳитнинг ташқи омиллари инновацион
ривожланишнинг техник ва
иқтисодий шартлари сифатида талқин қилинади, ички эса ташкилотнинг
инновацион салоҳиятининг таркибий қисми, яъни ташкилот ресурслари ва
улардан фойдаланишдир.
Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан инновацион муҳитни
яратишнинг бир неча йўналишлари ажратиб кўрсатилади: ўқув
ташкилоти,
685
гиперматнли ташкилот, виртуал ва тармоқ ташкилотлари, шунингдек "билим
корпорациялари" (11.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: