Кадрлар ўзагини ташкил этадиган ходимлар жамоада хулқ-атвор
меъёрларини ишлаб чиқиш; жамоатчилик
фикрини шакллантириш;
малакавий тайёргарликни аниқлаш; ишлаб чиқариш малакасини оширишда
муҳим рол ўйнайди.
Бундай ходимлар, қоидаг кўра, ташаббускор,
катта
профессионал тажрибага эга, ташкилот олдидаги жавобгарлигини билишади,
инқирозли вазиятларда ташаббус кўрсатишади ва унга содиқ қолишади; янги
бошланувчиларга ижобий таъсир кўрсатади, уларга тезда мослашишга ёрдам
беради ва ҳоказо.
Ташкилот инқирози персонални бошқариш тизими элементларида
эволюцион
характерда эмас, балки кенг кўламли ва туб сифатли
ўзгаришларга олиб келиши муқаррар. Шу
сабабли, ушбу вазиятда нафақат
персонални бошқариш тизимини ривожлантириш ҳақида, балки унинг
инновацион ўзгариши, қайта ташкил этилиши ва ислоҳ қилиниши тўғрисида
гапириш ўринли бўлади, унинг давомида
инсон ресурсларидан
фойдаланишнинг янги моделини яратиш керак бўлади (5.13-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: