Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Бундай холатда инфляцияни хисоблашни 2 хил усули
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
Бундай холатда инфляцияни хисоблашни 2 хил усули
мавжуд 1 чиси: Хақиқий дисконт ставкасидан фойдаланиб, келтирилган қийматни хисоблаш. Хақиқий дисконт ставкасини қуйидаги формула орқали аниқланади: Хақиқий фоиз ставка= Номинал фоиз ставка – Инфляция даражаси 1+ Инфляция даражаси Хақиқий фоиз ставка = 0,08-0,05 =0,02857=2,85 7% 1,05 10 000 долл.ни жорий қийматини хисоблаш учун хақиқий фоиз ставкасидан фойдаланиб, биз қуйидагини топамиз: PV = 10000 долл./1,02857 4 = 8934 доля. 493 2 чи усул: Бунда, йиллик 8 % дисконт ставкасини номиналидан фойдаланиб, 12155 долл.ни келгусидаги номинал суммасини келтирилган қийматини хисоблаш: PV = 12155 долл. /1,08 4 = 8934 долл. У ёки бу усулдан фойдаланиб, бир хил натижани оламиз: сиз 4 йилдан сўнг инфляция хисобига ортган машинани бахосини қоплаш учун хозир 8934 дол. қўйиш кераклигини билдик. Инфляция ва жамғариш. Узоқ муддатли жамғармаларни турли хил вариантлари ҳақида ўйлаётганда асосан инфляцияга эътибор бериш лозим. Сиз ўйлаётган хар йили қўйишга режа қилаётган сумма хаётни умумий қиймати билан бирга доимий равишда ортиб боради, шундай экан сизни даромадингиз хам мос холда ортиб боради. Оддий бир усул - инфляция даражасини аниқ прогнозини билмай туриб хамма нарсаларни бошқарса бўлади, бунда доимий хақиқий тўловлар ва хақиқий фоиз ставкаларини хисобга олиб режа тўзишдир. 6.12.Ўзгарувчан даромад келтирувчи молиявий инструментлар ва бу даромадни (даромадларини) аниклаш. рискли активларни даромадлик ставкаси Фоиз ставкаси- жалб килган актив-маблағлар бўйича келишилган даромадлилик ставкаси- дейилади, маъноси бўйича эмитентларнинг олдидаги келишилган мажбуриятидир. Ўзаъро келишиб берган актив-маблағлар бўйича амалда фоиз ставкалари турли хил 494 кўринишда бўлади. Мисол: Келгусида аниқ тўловлари кафолатланмаган холда сиз ўз капиталингизни кўчмас мулкка, акция ёки тарихий ёдгорликларини ишлаб чиқаришга инвестиция қиласиз. Энди, шундай рискли активлар бўйича даромадлилик ставкаси ўлчанади. Агар сиз ўзингизни капиталингизни кандайдир, пайли қимматли қоғозларга мисол, оддий акцияга қўйгансангиз, у холда сизни даромадингиз икки манбадан ташкил топади. Биринчи- девидендлар бўлиб, акционер фирмасига-мазкур қимматли қоғозлар эмитенти томонидан тўланадиган пул кўринишдаги тўлов. Бу девидендлар шартномада келишилган девиденд тўловларидир, буни фоиз ставка дейилмайди. Девидендлар фирм аационерлар румумий йиғилиш советига асосан тўланади. Иккинчи манбаси, акционер капиталига қўйилган даромад бу акционер эгалик қилган вақтда, мазкур вақтда акцияни бозор курсини ортишидир. Даромадни бу кўриниши капитални ортиши дейилади. Агар акционер зарар кўрса у холда капитални йўкотиш дейилади. Инвестицияланган капитални даромадлилик даражаси қандай ўлчанишини кўрамиз, бунда мисол: сиз бир донаси 100 дол бахосида акция сотиб олдингиз, бир кундан сўнг акцияни курси 101 гача ортди. Ва сиз уни сотдингиз.Сизни даромалик ставкангиз мазкур вақтда хар бир акция учун 1%ни ташкил қилиш-битта акцияга капитални ўсиш кўрсаткичи хар бир акция ёки 100 долл. учун 1 долларни ташкил этди. 495 Энди, сиз сотиб олган акциянгизга 1 йилга эгалик(владеет) қиласиз. Йил охирида акциялар бўйича битта акциянинг девиденди 5 % да хисобланмоқда ва акцияни бахоси 105 долл. Шундай қилиб, қўйилган капитални бир йиллик давромадлилик – r - куйидагича: (давр охирига акция бахоси - акцияни бошлангич бахоси + пул кўринишдаги девиденд) R=-------------------------------------------------------------------------------------------------------------- -- Акцияни бошлангич бахоси Мисолни кўрамиз: (105долл.-100 долл.+5 долл) R = ----------------------------------------------------------------------- =0,10=10 % 100 долл. Қуйидагига этибор беринг: биз қўйилган капитални умумий даромадлилигини топдик, худди суммага ўхшаш қуйидаги компонентлар: девиденд кўринишдаги даромадлар ва акция бахосини ўзгариши: бўйича хам алохида хисоблаб чиқамиз пул кўринишдаги девидендлар акцияни охирги бахоси +акцияни бошлангич бахоси r = ----------------------------------------- + ----------------------------------------------------------------- -- акцияни бошлангич бахоси акцияни бошлангич бахоси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling