Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet38/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

п.ф.д., доцент, Қўқон ДПИ
Элмуродова Одинахон Элбекжон қизи
Қўқон ДПИ Санъат факультети I-босқич талабаси
erkaboyeva60@bk.ru

Бугунги кунда дунё бўйича иқтидорли ёшлар билан ишлашга бўлган эхтиёжнинг кучайиши иқтидорли ёшлар билан ишлаш, иқтидорни ривожлантириш амалиётидаги муаммолар, ёшларнинг иқтидорини йўналишларини аниқлаш каби муаммоларга ечим топишни кун тартибига қўйган.


Ўзбекистоннинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қушадиган интеллектуал салоҳиятли, креатив фикрлайдиган ижодкор хотин-қизларни тайёрлаш, уларга ёрдам бериш, истеъдод сохибларига билимнинг аниқ соҳалари, адабиёт, санъат, спорт бўйича табиий қобилиятларини намоён этиш, ривожлантириш ва улардаги ноёб истеъдодни руёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида иқтидорли хотин-қизларни иқтидорларини ривожлантириш масаласига давлат сиёсати даражасида қараш, уларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини намоён қилишлари учун етарли шарт-шароит яратиш мобайнида қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ижтимоий сиёсий, педагогик имкониятларини яратиш зарурлигини кўрсатади.
Ана шу мақсадда 2019 йил 2-сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон Қонуни. 2019 йил 22-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида” ПФ-5880-сонли Фармони. 2018-йил 29-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10-инюндаги ПФ-2326-сон “Зулфия номидагидавлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига ўзгартиришлар кириш ҳақида ПФ-5389-сонли фармонлари қабул қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шу асосда ҳар бир хотин-қиз иқтидорини аниқлаш ва юзага чиқариш фақат алоҳида шахс учун эмас, балки жамият ва унинг тараққиёти учун зарур ҳисобланиши ижтимоий ҳаётда ўз ифодасини топиб бормоқда.
Бугунги кунда олий таълим тизими олдига қуйилаётган талаблардан бири иқтидорли талаба қизларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини керакли йўналишда ривожлантириш учун ижодий ёндашиш ва уни юзага чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш, иқтидорли талаба қизлар руҳиятини тушуна олиш ва малакали ёрдам беришдан иборат.
Иқтидор- бу инсон психикасининг бутун умр давомида тизимли ривожланувчи сифати бўлиб, инсоннинг бошқа одамларга нисбатан бир ёки бир неча соҳада юқори натижаларга эришиши имконига эга эканлиги билан белгиланади. Иқтидор муаммоси қадим замонлардан буён мавжуд бўлиб, бугунги кунда дунёда турли назарий йўналишлар бўйича яратилган ўнлаб иқтидорга оид илмий тушунчалар мавжуд. Америка Қушма Штатлари федерал таълим бошқармаси иқтидорнинг қуйидаги турларига устуворик беради: 1) интеллект (ақл); 2) креативлик; 3) санъат соҳасидаги иқтидор; 4) ижтимоий иқтидолик; 5) донолик.[3]
Иқтидорли қизлар шахсини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳамкорлик ҳисобланиб, ҳамкорликдан мақсад- иқтидорли қизларни баркамол ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, муаммоларни олдини олиш, иқтидор йўналишини аниқлаш, мақсадни аниқлаштириш, “Устоз шогирд” йўналишидаги вазифаларни мақсадли, манзилли белгилаб олиш, унинг узлуксиз, тизимли амалга оширишга эришиш ва албатта натижага эшишдан иборат бўлиши зарур.
Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлашнинг вазифалари сирасига

  1. Қизлардаги устувор иқтидор турларини аниқлаш.

  2. ОТМ таълим йўналишининг иқтидорли талабаларида иқтидорни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини аниқлаш.

  3. Талаба қизларда иқтидорлилик сифатларини шакллантиришнинг механизмини ишлаб чиқишдан иборат.

Ўзбекистонда иқтидорли талаба қизларни мақсадли тайёрлашда қуйидаги ёндашувлар устуворлигини таъминлаш мақсадга мувофиқ.

  1. Тизимли ёндашув асосида иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш.

  2. Иқтидорли талаба фаолиятида индивидуаллик, ижодкорлик ва фаоликка таяниш ва унинг натижадорлигини таъминлаш.

  3. Ҳамкорлик асосидаги ёндашув иқтидорли талабани устоз, фан тугараклари, факультет хотин-қизлар кенгаши, институт психологи, факультет ёшлар билан ишлаш бўлими, ОТМ иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ўртасидаги мақсадли ҳамкорликка эришиш.

  4. Иқтидорли талаба фаолиятини тарихий ва замонавий қадриятлар билан бойитиб бориш.

Бугунги кунда Олий таълим муассасасидаги иқтидорли талабалар қуйидаги йўналишларда

  1. Фанлар кесимидаги иқтидорли талаба қизлар.

  2. Маданият ва спорт йўналишидаги иқтидорли талаба қизлар.

  3. Дастурчи иқтидорли талаба қизлар.

  4. Тил ўрганиш бўйича иқтидорли талаба қизлар.

  5. Тадбиркор йўналишидаги иқтидорли қизлар.

ОТМларда иқтидорли талабалар билан ишлаш самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашда иқтидорли талаба қизлар билан ишлашнинг босқичлари ва унинг механизимини аниқлаштириш муҳим аҳамият касб этади.



ОТМларда иқтидорли талаба қизларни мақсадли тайёрлаш механизми








Ташкилий босқич



Асосий босқич



Якуний босқич



  1. Талабалар орасидан иқтидорли қизларни саралаб олиниб рўйхати шакллантирилади.

  2. Иқтидорли талаба қизлар мутахассислик кафедрада устозларга бириктирилади ва иш режалари тузилиб, муассасанинг иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими томонидан тасдиқланади.

  1. Тугараклар фаолиятида иштирок этади.

  2. Танланган мавзуси (фан) ёки йўналиши (маданият ва спорт, тил, дастурлаш, тадбиркорлик) бўйича илмий-услубий ишлар билан шуғилланади.

  3. Фан олимпиадалари, Республика ва хорижда ташкил этиладиган танловларда иштирок этади.

  4. ОТМнинг ижтимоий сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этади.

  5. Иқтидорли талабалар учун хорижий тил, информатика, Ўзбекистоннинг янги тарихи фанларидан имтихон топширишади.

  1. ОТМларда иқтидорли талабалр учун таъсис этилган “Президент стипендияси”, “Зулфия”, номидаги давлат стипендиатлари ҳамда “Навоий”, “Улуғбек” номидаги номли стипендиатлар танлови учун хужжатлар топширилиб, унда иштирок этади.

  2. Давлат стипендиати, Давлат мукофоти ва номли стипендиат соҳиблари бўлади.

Юқорида қайд этилган ОТМларда иқтидорли талаба қизларни мақсадли тайёрлаш механизм самарадорли ва натижадорлигини таъминлашда иқтидорли талаба қизлар иқтидорини такомиллаштиришга оид ижтимоий педагогик технологиялар ҳам ижобий таъсир этиш имкониятига эга.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПҚ -60-сонли 2022 йил 28-январдаги йилдаги Фармони.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли 2019 йил 3-майдаги Қарори.

  3. Монке Франс. Одарённые дети. Электронный ресурс: https://psy.wikireading.ru 2246)


Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling