Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet2/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

Б. Курбонова
Ф.Усмонов





аъзо, ФарДУ Хотин-қизлар кенгаши раиси
Фарғона шахар ёшлар инновация маркази директори

© Фарғона давлат университети, 2022


КИРИШ СЎЗИ


Янги Ўзбекистон юксалишида хотин қизларнинг ўз ўрни борлиги ўта долзарб аҳамиятга эгадир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йил 7 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағиш­ланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқида қуйидаги фикрларни баён этган эдилар:Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади”.
Дарҳақиқат, Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 3 июнь куни тасдиқланган “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таълим олиши учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари хотин-қизларни олий таълим олишига бўлган ҳуқуқларини янада кенгайтирди.
Дарҳақиқат, аёл эртанги кун давомчилари бўлмиш келажак авлодларни ҳам жисман, ҳам маънан камолга етказувчи улуғ зотдир. Шу боис уларга қанча эҳтиром кўрсатсак, шунча оз. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида Янги Ўзбекистоннинг янгича тамойиллари асосида хотин-қизлар масалаларига янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ўқиши, ишлаши, саломатлигини асраш, оиласи учун шароитлар яхшиланмоқда.
Азал-азалдан донишмандлар оилада ўғиллар билан биргаликда қизларни ҳам илмли қилиш энг мақбул иш бўлишини уқтириб келишган. Боиси ,оқила, зиёли аёл келажакда барпо бўладиган бутун бошли оиланинг илмли бўлиб улға­йишига замин яратади. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг юртимиз хотин-қизларининг билим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида амалга ошираётган тизимли ислоҳотлари таҳсинга сазовор.
Президентимиз “Биз мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш учун янги тарихий даврга қадам қўйдик. Фарзандларимиз қалбига улуғ мақсадлар, олижаноб ғояларни сингдириш – барча Ўзбекистон оналарининг шарафли бурчидир. Юксак фазилатли, мард ва жасур, ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, албатта, сизларга боғлиқ. Бу – ёруғ келажакка йўналтирилган энг катта инвестиция ва битмас-туганмас бойликдир” дея барчани аёлларни нафақат бугунги кун, балки давлатимизнинг нурли келажаги яратувчилари сифатида ардоқлашга, эъзозлашга, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга чорламоқда.
Тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири саналаётган мазкур масалаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида жорий йилнинг 1 март санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиб берилди. Жумладан, Бош вазир ўринбосари лавозими қайта тикланди ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Шунингдек, республикадаги 9,5 мингга яқин маҳаллаларда маҳалла раисларининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари ҳам қўмита тизимига ўтказилди. Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниб, опа-сингилларимизнинг муаммолари, дарду ташвишлари билан доимий шуғулланадиган адолатли ва самарали тизим яратилди.
Обрў-эътиборли аёлларни ўз сафига бирлаштирадиган “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил топиб шакиллантирилгани жамоатчиликка, аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган хотин-қизларимизнинг нуфузи, обрў-эътибори жамиятимизда кўтарилаётганлигининг ёрқин исботидир. Шу билан бирга, барча меҳнат жамоаларида хотин-қизларнинг муаммоларига самарали ечим топиш учун “Аёллар кенгашлари” тузилиб фаолият олиб бормоқдалар.
Тадбиркор хотин-қизларни янада кўпайтириш мақсадида “Бизнесчи аёллар” дастури қабул қилиниб, ушбу дастур учун бу йил 8 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Жорий йилда ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилди. Бу ўз навбатида муҳтож аёлларни 12 мингта қулай уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради.
Хотин-қизлар масалалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар орасида янги ўқув йилидан бош­лаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм) тўғрисида қабул қилинган Президент қарори юртимиз қизлари учун чинакам байрам совғаси бўлганлиги, таъкидламоқчимиз.
Эндиликда ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади, ҳар бир вилоятда эҳтиёж­манд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади, ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилишини қадрлаймиз.
Айнан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади, шунингдек, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Қизларимизнинг замонавий билим олиши ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши учун бошлаган хайр­­ли ишлар кўламини келажакда янада кенгайтириш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинди. Ушбу ҳужжат доирасида пойтахтда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади. Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинди.
Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг илм олиши, ҳунар ўрганиши йўлида сафарбар этилаётган маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш тўла маънода келажакка йўналтирилган энг катта ва самарали инвестициядир.
Ҳозирги кунда юқоридаги ислоҳотлар самарасидан Фарғона давлат университетида таҳсил олаётган хотин-қизлар ҳам тўла баҳраманд бўлмоқда дейишга барча асосларимиз етарли. Фарғона давлат университетида бугунги кунда 779 нафар профессор ўқитувчи фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 60%ни хотин-қизлар ташкил этмоқда. ФарДУдаги умумий илмий даражалар профессор-ўқитувчилар сони 211 нафар бўлса, уларнинг 68 нафарини хотин-қизлар ташкил қилиб, улар орасида 4 нафар фан доктори, профессор, 80 га яқин нафари фан номзоди, фалсафа докторлари (PhD) ҳисобланади. Бу кўрсаткич эса Фарғона давлат университетидаги умумий илмий даражалиларнинг 32,2 фоизи хотин-қизлардан иборат эканлигини англатади. Албатта уларнинг ҳам илмий, ҳам ижтимоий мақомини юксалтириш университет маъмуриятининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2020 йил ФарДУ Илмий кенгаши қарори билан фаолиятини бошлаган Фарғона давлат университети қошидаги гендер тенглиги тадқиқотлар марказитомонидан ўтказилаётган “ОТМларда хотин-қизларнинг интеллектуал ва ижтимоий мақомини юксалтиришнинг гендер омиллари” мавзусида халқаро онлайн конференция ҳам давлатим изнинг хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш сиёсатида кўзда тутилган мақсадларни ўзида тўла ифодалаган. Конференцияда бир қатор долзарб йўналишларда олиб борилган халқаро ва республика миқёсидаги тадқиқот ишлари натижаларимуҳокама қилинмоқда. Улар:

  1. Жамиятда хотин-қизлар мақомини юксалтиришнинг ижтимоий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий ва гендер омиллари.

  2. Хотин-қизларни олий таълимга жалб қилиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг гендер жиҳатлари

  3. ОТМларда иқтидорли талаба хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари: тизим, имконият ва истиқбол.

  4. ОТМларда олима аёлларни қўллаб-қувватлашга гендер ёндашув: жорий ҳолат, истиқбол ва вазифалар.

  5. Жамият ижтимоий ва интеллектуал ҳаётида хотин-қизлар мақомини юксалтиришда олий таълим тизимининг ўрни ва истиқболдаги вазифалари

Ўйлаймизки, ушбу ҳалқаро конференция материаллари ҳаётнинг барча соҳасида эркаклар билан аёллар тенглигини таъминлаш орқали жамиятда адолатни қарор топтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш масалаларини ижобий ҳал этиш мумкинлиги, бунда келажагимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозим бўлган ОТМ талаба-қизлари ва олималарининг ижтимоий мақомини юксалтириш омилларига доир муҳим илмий-услубий манбаа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу конференция асосида ОТМларда хотин-қизларнинг интеллектуал ва ижтимоий мақомини юксалтиришнинг гендер омилларига оид муҳим фикрлар, муносабатлар алмашинуви амалга оширилиб, унинг натижалари тадқиқотчилар, ёш изланувчилар, магистрлар учун келгуси фаолиятидафойдаланиш учун дастуруламал бўлиб хизмат қилишига ишонаман.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling