Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
ОИЛАДАГИ ГЕНДЕР МУШТРАКЛИК
(Халқ артистлари Муҳиддин қори Ёқубов ва Тамарахонимлар оиласидаги гендер муносабатлар мисолида) И.Қирғизов. ФарДУ доценти Президент Шавкат Мирзиёев «Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз”1. -дея таъкидлар экан , Ўзбекистоннинг учинчи Ренессанси амалиётида ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда оиладаги гендер муносабатлар муштараклиги ва унинг ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк санъаткорларимиз ижодий ҳаёти ҳамда улар ижро этган мсиқий асарлар мазмунидаги гендер бағрикенглик намуналаридан ибрат олиш долзарблик касб этишини англаш муҳимдир. Зеро уларнинг оиласидаги, ижодий фаолиятидаги шаффоф гендер муносабатлар уйғунлиги, эркак-аёл, қайнота - келин, қайнона ва келин, қудалар, болалар, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар ўртасидаги тенг, ҳуқуқий маданият янги Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби омилларни мустаҳкам қарор топдиради. Дарҳақиқат, ёш оилалардаги ва жамиятдаги тотувликнинг гарови бўлмиш гендер аҳиллик устуворлик саналади. Илло, биз учун аждодларимиз, устозларимиз, айниқси санъат соҳасининг буюк дарғаларининг бу йўлдаги ибратли ҳаёти ёшлар учун ҳаёт мактаби вазифасини бажаради. Бунга мисол қилиб халқ артистлари Муҳиддин қори Ёқубов ва Тамарахонимларнинг оилавий ҳаёти ва ижтимоий фаолиятларидаги ўзаро тенглик маданиятини қайд этиш мумкин. Тамарахоним 1906 йил 29 март куни Туркистон ўлкасининг Горчаково бекатидаги ҳозирги Марғилон шаҳрида қадимги ўзбек маҳалласида истиқомат қилувчи арман миллатига мансуб Анна ва Артём Петросянларнинг оиласида таваллуд топди. Қизалоқ қоши-кўзи қора, шўх-шодон маҳаллий болакайлар билан иноқ яшади. Саёҳ артистлар труппаси пайдо бўлгач, барча болалар қатори тамошалардан завқланиб ўсди.Ушанда Тамарани кўзбойлағичлар, дорбозлар ва раққослар ўзига сеҳрлаб оларди. Уйда ўзи кўрган ҳаракатларини беихтиёр такрорлар ва бу ҳаракатлар самараси ўлароқ олти ёшга етганда яқинларини қаршисида рақсга тушиб, таҳсинларга сазовор бўларди. “Мана, кўрасиз, у ҳали Парижда рақсга тушади!” – дея ғурурланиб қайд этган онасининг орзулари вақтиики келиб Париждаги тантанали чиқиши ёш раққосанинг шукуҳли мавқеъига асос бўлди. Петросянлир хонадонларидаги юксак гендер таенглик унинг ёши 12 да бўлишига қарамай истеъдодли ёшлар билан саҳнада тенгма-тенг иштироки этишига шароит яратди. 1922 йили Тамара Хонимни Тошкент балет труппасига етаклади. Бу ерда Аброр Ҳидоятов, Ятим Бобожонов, Али Ародобус Иброҳимов каби биринчи ўзбек артистлари раҳбарлик қилган юқори маҳоратли консерт гуруҳларида рақсга туша бошлади. Балет труппаси Ўрта Осиё бўйлаб гастрол сафарларида бўлиб, халқ рақслар бўйича консертлар беришар репертуар мазмунида Шарқ аёлларининг озодлиги ва эркаклар билан тенг ҳуқуқликқа интилишлари ифода этилар эди. 1923 йил у Москвага жўнайди ва А.В. Луначарский номидаги Театр техникумида ўқишни давом эттиради. Москвалик тамошабинлар ёш иқтидор соҳибасини катта завқ билан кутиб олишади. Айнан Москвада у “Шарқ қалдирғочи” номига эга бўлди. Раҳбарият Тамарахонимни Муҳитдин Қори Ёқубов билан таништириб, “Енди сиз бирга иштирок этасиз”2. мазмунидаги истак ҳам ижодда ҳам саҳнада ва оилада бирга бўлмоқликка йўлланма бўлган эди. Ёш келин-куёвлар 1925 йил Парижда Халқаро декоратив санъат кўргазмасига таклиф қилиндилар. Муҳитдин Қори Ёқубов ва Тамарахонимга ўз ватанининг номидан иштирок этиш вазифаси торширилди. Уларнинг чиқишлари ҳайратомуз муваффақият олиб келиб, ўзбек артистларининг саҳнадаги тотувликлари ҳақида парижликлар ҳали узоқ эслаб юришди. Уйга қайтишар экан, эр-хотин Германия орқали келишга аҳд қилдилар ва бу ерда таниқли раққоса Айседора Дункан билан танишдилар. У Тамарахонимнинг қовурғаларини ушлаб, санаб кўришга ижозат сурайди, зотан, оддий тана тузилишида бу қадар мураккаб ва ажойиб ҳаракатларни бажариш салоҳиятига таскинлар айтади. Париждаги муваффақиятдан сўнг унинг кўз ўнгида бутун дунё намоён бўла бошлайди. Москвага уюштирилган катта сафар олдидан консерт ташкилотчиларидан бири маҳаллий аҳоли Тамарага “хоним” дея юзланишаётганини эшитиб қолади. Эртасига “Тамара Хоним” исмли афиша бутун шаҳар бўйлаб осилган эди. Тамарахним ҳар бир чет эл сафаридан уйига янги рақс олиб келаркан, унга батамом шўнғиб кетарди. Унинг репертуарида 86 халқ рақси жамланди. Тамара нафақат рақси, балки турли халқларга хос ўзгача қадам ташлашлари, юз имо-ишоралари, тана ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Рақс либослари, грим ва у ижро этган рақс шу даражада ўзгарар эдики, бу ажойиб аёлни кўрган ҳар бир халқ уни ўз ватандоши сифатида қабул қилар, ўз ҳаётий муммоларини, оилавий муносабатларини, гендер муносабатлар муштараклигини кўз ўнгида гавдалантирар эди. Тамарахним 1938 йил у икки жанрни — қўшиқ ва рақсни бирлаштириб, саҳна санъатида ўзига хос ўзгариш қилди. Энди артист кўплаб тилларда куйлар эди, шу билан бирга, ҳеч қандай қоқилишсиз, тоза ва равон ижро қиларди. “Саҳнадан туриб, аҳоли билан юзланарканман, мен ва тамошабин ўртасидаги узвий боғланишни сезаман. Бизларни боғлаётган кўринмайдиган иплар сони кўп бўлгани сайин, ичимга аллаким кириб, менинг ўрнимга рақс тушаётгандай, гўё” дея, тан олади Тамарахним. Ундаги ушбу жўшқинлик, касбига бўлган фидойилик, оилапарварлик, меҳнатсеварлик ва Яратган томонидан берилган истеъдод кўп йиллар давомида унга юқори ҳурмат ва шараф олиб келди. 1935 йил Лондонда бўлиб ўтган Халқаро фестивалда Британия қироличасининг шахсан ўзи унга санътга қўшган ҳиссаси учун мукофоти заминида Шарқ, айниқса Ўзбек аёлларининг ҳурлик, озодлик, тенгликка бўлаган фаолликлари учун улкан мотивация ифодаси эди. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling