Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Сурат тагсўзи:
Халқаро рақс фестивали Қирол Жорж В ва Қиролича Мерининг кумуш юбилейи тантаналари доирасида ўтган Тамарахонимнинг 1935 йилда Лондонда ўтган Халқаро фолклор рақслар фестивалида қилган чиқишлари ўзбек аёли ва профессионал ижодкорнинг янги сиймосини яратди - ўз ватанига чексиз ҳурмат ва ифтихори бўлган ва ўзига ишонган Тамарахоним айни дамда ўта жозибадор, ёқимли, гўзал ва лабларида ҳамиша сирли табассум ўйнаб турган илиқ шахс эди. Тадбирга гувоҳ инглиз адиби Симона Пакенҳам ёзишича, фестивалга 17та мамлакатдан 500дан ортиқ раққос ва раққосалар ташриф буюрган. Уч кун давом этган фестивал 1935 йилнинг 17-19 июл кунлари нуфузли Роял Алберт Ҳолл саҳнасида бўлиб ўтган. Томошабинлар ичида Қирол Жорж В ва Қиролича Мери ҳам бор эди. Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Тамарахоним бутун фронт бўйлаб Тинч океанидан Оврупагача консертлар берди. Исоқ Дунаевскийнинг: “Сиз мени қуёшли Ўзбекистонга таклиф этдингиз, Рахмат! Аммо мен учун Сиз ва Сизнинг ажойиб санъатингиз бўлган барча ер қуёшли бўлади”- деган дил сўзлари Тамарахонимнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги хизматларининг юксак эътирофидир. Унинг рақслари ва раққоса касбига бўлган муносабати раққосалар, хонандалар ва маданият тизими фаолларининг бугунги ва келгуси авлоди учун ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Хулоса сифатида айтиш ўринлики, Муҳиддин қори Ёқубов ва Тамарахонимлар оилавий гендер уйғунлигининг мақсадлари барча хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, Ватан равнақи йўлидаги барча истеъдодларини намоён қилишлари учун имкониятлар эшигини очиб бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини ва етакчилик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш учун соғлом муҳитни таъминлашдан иборатдир. Фойдаланилган адабиётлар 1.Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабр куни Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқи. 2. Косвен М.О. Иптидоий манадият тарихидан оччерклар. Тошкент: Фан, 1960-Б. 168 3. Т. Турсунов “ХХ аср ўзбек театри тарихи”. Дарслик-монография. – Тошкент: АРТ ПРЕСС, 2010. – Б. 42. 4. Д. Ҳ. Зиёева “Фарғона водийси шаҳарларида анъанавий халқ томошалари”, “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда”. Республика илмий-амалий анжумани материаллари”.Андижон, 2015. – Б. 301. 5. М. Раҳмонов “Ҳамза ва ўзбек театри”. –Тошкент: Ўз ССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1959. –Б. 180- 181. 6. Санъатшунослик масалалари. – Тошкент, 1998. – Б. 89.. 7. Б. Ўнгбаева “Ўзбекистонда театр санъати тарихи ҳақида баъзи мулоҳазалар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2012. Б. 272–276. 8. Ф. Кароматов “Ўзбек халқ мусиқа мероси” Тошкент. Ғ. Ғулом. 1985 йил. 9. Ҳ. Ҳамидов “Ўзбек анъанавий қўшиқчилик маданияти тарихи” Тошкент. Ўқитувчи. 1996 йил. 10. Й. Ражабий “Мусиқа меросимизга бир назар” Тошкент. Ўқитувчи. 1978 йил. 11. З. Назаров “Анъанавий ансамбл” Тошкент. УМИҲТМ. 2005 йил. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling