Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ


Download 3.58 Mb.
bet16/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

БЎЛАЖАК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ИЖОДИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК ЗАРУРАТИ
Ҳабибуллаев Убайдулло
Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида инновацион тафаккурга, интеллектуал салоҳитга ва ижодий фаоллика эга кадрлар авлодини тарбиялаш долзарб ваз вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис, бугунги кунда кадрлар тайрлашда интеллектуал салоҳиятни ошириш, ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришзамонавий педагогиканинг долзарб муаммолари сифатида баҳоланмоқда. Мазкур масалалар юзасидан 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида Ш.Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлаб ўтади: «Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни, албатта, амалга оширишимиз керак». Шунингдек, давлат раҳбари таълим тизими, хусусан, олий таълимдаги ўқитиш сифатига доир мавжуд муаммолар ва алоҳида аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга ҳам эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Тажрибали педагог ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Шунингдек, олий ўқув юртларидаги ўқитиш сифати билан боғлиқ замонавий ўқув режа ва услубларини жориш этиш талаб даражасида эмас... Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларни шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур», - деб таъкидлайди.
Илм-фан мамлакат тараққиётини таъминловчи омиллардан бири ва интеллектуал имкониятларини намоён этувчи кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида олий таълим ривожига алоҳида ўрин берилган. Ёшлар интеллектуал қобилиятини юксалишида муҳим омил ролини бажарадиган олий таълим тизими келажак ва ҳозирги кун учун зарур бўлган рақобатбардош кадрлар тайёрлаши, жамиятнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиши, салоҳияли талабаларни тарбиялаши ҳамда жаҳон стандартлари асосида фаолият олиб бориши лозим.
Жамият ривожланишининг янги босқичида олий таълимдаги бундай имконият инсон фаолиятининг муҳим жабҳаси, ёшлар тарбиясига, бўлажак мутахассислар, малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор бериш вазифасини юклайди. Олий таълимнинг муҳим вазифаларидан бири меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган ҳар жиҳатдан етук рақобатбардош кадрлар тайёрлашдир. Мамлакатимизда ҳам олий таълим муасасалари Болонья конвенциясига аъзо қилиш зарурлигини англаб етди ва бу йўлда баъзи жараёнлар бошланди. Олий таълим муассасаларидаги структуравий ўзгаришлар билан бирга бўлажак кадрларда интеллектуал-ижодий компетентликни ривожлантирувчи фанлар ва амалий фаолият мезонлари ишлаб чиқилмоқда. Энг асосий устувор вазифа талабаларни янгича тафаккур ва теран интеллект соҳиблари қилиб тарбиялаш эканлиги аён бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳам талабалар ақлий салоҳиятини юксалтиришда инновацион педагогик технологияларни ва янгича ёндашувларни шакллантириш муаммоси сақланиб қолмқоқда.
Ҳозирги даврда тайёрланган малакали кадрлар заҳираси ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг замонавий талабига жавоб бермайди. Бундай ҳолат ўз навбатида, олий ўқув юртлари кадрлар тайёрлаш тизими ва меҳнат бозори муносабатларига инновацияларни тадбиқ этишини талаб қилади. Бугунги битирувчиларнинг интеллектуал компетентлигини пастлиги уларни вазиятга мослашувчан эмаслиги, фақат назарий билимлар билан чекланиб қолганлиги, олган билимларини амалиётда қўллай олмасликлари, кенг дунёқарашга ва теран тафаккурга эга эмасликлари билан баҳоланмоқда. Жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни, мутахассислар малакасига, улардан ностандарт муаммоларни ҳал қила олиш имкониятлари мавжудлигига, мунтазам суръатда касбий малакасини оширишга, ижтимоий ўзгаришларга тайёр бўлишни талаб қилади.
Ҳозирги вақтда таълим маконида бир қатор қарама-қаршиликларнамоён бўлмоқда. Кенг маънода – бу маданият ва таълим ўртасидаги қарама-қаршиликлар. Тор маънода – бу таълим муҳитини гуманизациялаш ва гуманитарлаштиришга йўналтирилган жамият томонидан замонавий мутахассисга қўйилаётган талаблар орасидаги зиддият бўлиб, асосий эътибор талаба ўз ўрнини белгилаб олишига, ўзини ўзи ривожлантиришига, олий таълим муассасасида профессионал тайёргарликнинг анъанавий тизими имкониятларига, «шакллантириш» дан «ташкил топиш», «ривожлантириш»га қаратилган. Бу зиддиятлар қуйидагиларда аниқроқ намоён бўлади: а) бўлажак мутахиссислар билим ва малака сифатига қўйилаётган талабларнинг ортиб бориши, замонавий талабалар интеллектуал ривожланиши сифатлари даражасининг пастлиги; б) фундаментал профессионал билим олиш зарурати ва таълим муасасасида ўқитишнинг шаклланган амалиёти билан интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш аниқ бир мақсадга йўналтирилмасдан амалга ошириши;в) бўлажак кадрларнинг интеллектуал имкониятларини ривожлантиришдаги табиий эҳтиёжлари ва ўқитиш жараёнидаги профессионал фанларнинг ривожланаётган функцияларидан етарли даражада фойдаланмасликлари. Ушбу қарама-қаршиликларни бартараф қилишда ривожланиш механизмларининг тавсифи ҳамда ўқитувчи ва талабаларнинг интеллектуал имкониятларининг биргаликда ривожланиши муҳим аҳамият касб қилади.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling