Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Игорь Кон: Мужчина в меняющемся мире. Издательство: Время , 2009 г. Серия: Диалог. С.276-277.
Литература:
1.Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвящённой 31-й годовщине государственной независимости РУ. https://www.xabar.uz›jamiyat.01.09. 2022 г. 2. Игорь Кон: Мужчина в меняющемся мире. Издательство: Время, 2009 г. Серия: Диалог. С.276-277.3. Берн Ш. Гендерная психология. М.: Прайм-Еврознак, 2004. С. 230.4. Гендерная проблематика в международных отношениях: анализ теории гендера и гендерных исследований. https://articlekz.com/article/16327 ИЛМ-ФАН , ЖАМИЯТ ИСТИҚБОЛИ ВА УНДА АЁЛ ОМИЛИ Тешабаева Л.А ФарПИ, “Ижтимоий фанлар ва спорт” катта ўқитувчиси e-mail: oltmisevanasibahon@gmail.com, Маълумки, Республикамиз Президенти Ш.М. Мирзиёев ўзининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” деб номланадиган жуда муҳим асарида мамлакатимиз тараққиёти ва истиқболини белгилаб берадиган барча омилларни атрофлича таҳлил қилиш билан бирга илм-фан ривожи ва инновацион ривожланиш омилининг юртимиз равнақи ва истиқболини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтишган. Жумладан, бу тўғрида Республикамиз Президенти қуйидагиларга урғу беришганлигини қайд этиб ўтиш ўринлидир: “Мамлакатимизни инновацион ривожлантириш стратегияси ва механизмлари, энг аввало, шу давлатда яратилган интеллектуал ва илмий-техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 300 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, илмий-ишлаб чиқариш корхоналари, кичик инновацион марказлар ва бошқа илмий-техникавий тузилмалар фаолият юритмоқда”[1;235]. Ана шу мақсадда мамлакатимизда Мактабгача таълим вазирлиги, ихтисослаштирилган Президент мактаблари, ижод мактаблари, математика мактаблари, илғор чет давлатдаги илғор олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилаётгани, мактабдаги ва олий таълимдаги ўқув жараёнларининг амалиётга, инновацион ривожланиш талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилаётганлиги, талаба-ёшларимиз таълими ва тарбиясида уларнинг интеллектуал ривожланишини назарда тутган модул тизимига ўтилаётгани кабилар мамлакатимиз тараққиётини инновацион ривожланиш талабларига мувофиқлаштириш мақсадидаги амалий ҳаракатлардир. Кейинги йилларда бу борада юртимизда анчагина ишлар амалга оширилдики, мазкур ютуқлар, ўйлаймизки, ҳақли равишда мамлакатимиз салоҳиятининг бугунги даражасини Янги Ўзбекистон деб аташ учун тўлиқ асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, фундаментал фанлар ривожида улкан ютуқларга эришилди, уларни амалиётга тадбиқ этиш ишлари ҳам катта қониқиш ҳосил қилмоқда. “Табиий фанларнинг асосий соҳалари – астрономия, физика, кимё, биология, фармацевтика, геология, сейсмология ва бошқа жабҳаларда жаҳон миқёсида қизиқиш уйғотаётган натижаларга эришилди. Иқтисодиётнинг минерал хом-ашёлар ресурсларини чиқиндисиз ва самарали қайта ишлаш, қуёш энергетикаси ва бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологиялари, кимё, биотехнология, генетика, экология, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармакология, тиббий диагностика каби ҳаётий муҳим тармоқларда маҳаллий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда”[1;236]. Кейинги йилларда дунё тараққиётига хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири бутун инсоният тараққиётини илм-фансиз тасаввур этиш мумкин бўлмай қолаётганлигидир. Ваҳоланки, инсоният томонидан эришилаётган ютуқ ва натижаларда илм-фан ютуқларининг бетакрор ўрни борлиги барчамизга аён. Буни кундалик ҳаётимиздаги ҳар бир жабҳада содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида бевосита изоҳлаш мумкин. Жумладан, истеъмол қилаётган озиқ-овқатларимиз, кийим-кечаклару пардоз-андозларимиз, кундалик турмушимизда ишлатилаётган маиший техникаю транспорт воситаларигача - барча-барчаси илм-фан ютуқларидир. Уларсиз кундалик турмушимиз, қолаверса, бутун умримизнинг бирор сониясини ҳам тасаввур қила олмаймиз, десак муболаға бўлмайди. Ҳаммасидан муҳими, одамзот тараққиётининг бу стратегик омилига катта эътибор дунё давлатлари томонидан жамият бошқарувида илм-фанга асосий ишлаб чиқарувчи куч сифатида муносабатда бўлиш даражасига кўтарилганлиги бўлмоқда. Зеро, илмий изланиш ва тадқиқотларга сарфланаётган барча маблағ ва саъй-ҳаракатлар ўзини тўлиқ оқламоқда ва равнақ топиб ривожланиш даражасини белгилайдиган ўта муҳим мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Худди шу боис мамлакатимиз раҳбари томонидан илм-фанни ривожлантириш масаласига кейинги йилларда куюнчаклик билан эътибор қаратилаётганлиги жуда эътиборга моликдир. Бунга Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси билан Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантирмасдан туриб дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олиш мумкин эмаслиги эътиборга олинган ҳолда 2020 йил 29 октябрь кунги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли президент Фармонининг қабул қилинганлиги яққол мисол бўла олади. Мазкур Фармон билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” мамлакатимизда жадал иқтисодий ўсишга эришиш, бунинг учун зарур бўлган инвестицион базани яратиш, аҳолининг турмуш даражасини бир неча баробарга яхшилаш, илмий тадқиқотлар натижадорлигини кескин кўтариш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш кабиларни назарда тутади. Бунинг учун эса илм-фан ва тадқиқот ишларини авж олдиришнинг асосий устивор йўналишларида ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичлари вазифаларини ўзида аниқ-равшан акс эттирган мақсадли дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиши асос бўлиши эътиборга олинган. Шу ўринда масаланинг мунозарали жаҳатлари юзасидан ҳам айрим фикр-мулоҳазаларни билдириш ўринлидир. Гап шундаки, бошқа барча соҳалар сингари илм-фаннинг ривожланиши ҳам кўп жиҳатдан кадрлар билан бевосита боғлиқ эканлигидир. Афсуски, узоқ йиллар мобайнида ушбу омилга етарлича эътибор берилмай келинди. Охирги ўн йилликларда мамлакатимиз олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар сафида илмий даражали кадрлар салмоғи камайиб бориш тенденцияси рўй бериши оқибатида кўпгина олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти ачинарли равишда пастлаб кетди. Гарчи, бу нохуш жараённинг сабаблари турлича бўлса-да, айтиш мумкинки, уларнинг асосийларидан бири илмий даражали кадрлар билан илмий даражаси бўлмаган ходимлар маоши ўртасидаги тафовутнинг камайиб кетиши бўлди, дейиш мумкин. Натижада меҳнатга нисбатан манфаатдорлик ҳиссининг йўқолиши ўз навбатида ёш ўқитувчи-ходимлар орасида илмий тадқиқот ишлари ва изланишларга нисбатан қизиқишнинг ҳам пасайиб кетишига олиб келди ва пировардида олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатди. Айни пайтда кўплаб илмий даражали профессор-ўқитувчилар айнан ойлик маош қониқтирмаганлиги сабабли иш фаолиятларини ўзгартиришга мажбур бўлганликларини эслатиш ҳам ўринли бўлади, албатта. Айтайлик, олий таълим муассасасининг биронта кафедрасида ишлайдиган доцент ойлик маошидан орттириб ўзига тузукроқ кўйлак сотиб ололмай қолганди. Ундан бир неча баравар кам иш ҳақи олиб ишлайдиган ошпаз ёки сотувчи доцентдан кўра кўпроқ даромад қилиши барчага аён эди. Диссертация устида ишлайдиган илмий ходим эса арзимаган ойлик маошига ёш оиласини боқиш, илмий иш учун зарур бўладиган нарсаларни харид қилиш борасида куну-тун бош қотиришга мажбур бўлганлиги ҳам бор гап эди. Илм-фан соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг таркибий тузилиши ҳам эртанги кунга ишонч туғдириши қийин бўлган ҳолатда эди. Бу борадаги кузатишлар шуни кўрсатмоқда эдики, илмий даражали олимларимизнинг ёши борган сари қариб бормоқда эди. Соҳани тўлдириб келаётган ёшларнинг сафини кенгайтириш эса тобора мушкуллашиб бораётган эди. Бунинг устида эндигина пишиб етилган, ҳосил бериш даври келган олимларимиз нафақа ёшига етганлиги боис нафақасининг ярмидан маҳрум қилиниб, дунё тараққиётида деярли учрамайдиган тажриба-синов амалиётга жорий қилинди. Айтиш лозимки, бу тажриба ҳам илм-фан дарахтининг томирига болта уриш билан тенг бўлган “самара” берди. Ушбу “самара”, агар жоиз бўлса, қуйидаги негатив ҳолларда тезгина кўзга ташлана бошлади. Биринчидан, илм аҳлининг игна билан қудуқ қазишга тенг бўлган машаққатли меҳнатидан ҳафсаласини пир қилди. Иккинчидан, ҳали ишлаш учун етарлича куч-қувватга эга бўлган кўпгина олим ва мутахассислар бошқа соҳалардан ризқ излаб, фан соҳасини ташлаб кета бошладилар. Учинчидан, ақлий меҳнати қадрланмаётганлигидан норози бўлган интеллектуал бойлигимизнинг бир қисми инсоний ҳуқуқлари қадрланадиган мамлакатдардан паноҳ излаб кетишга мажбур бўла бўлдилар. Бундай ақл эгаларининг эмиграцион оқими мамлакатимиз илм-фани заифлашувига сабабчи бўла бошлади. Тўртинчидан, ёшларимиз орасидан ҳам яхши маош олиш билан бирга ақлий имкониятларини янада кенгроқ намоён этиш истагида хорижий юртларга кетиб қолиш ҳоллари авж олди. Бешинчидан, илм-фан тараққиётига янгича муносабат турмушга жуда секинлик билан, шошилмасдан жорий этиш даражасида қолди, ўша давр мутасаддилари томонидан соҳани ривожлантириш мақсадида кескин чоралар кўрилмади, ёшларни илмий-тадқиқот соҳасига жалб қилишнинг самарали чоралари кўрилмади. Олтинчидан, таълим ва фан соҳасида хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш беэътиборлигича қолди. Илм-фан жамият тараққиётининг асосий таянчи бўла туриб, ушбу соҳани молиялаштириш ачинарли аҳволда эди. Бунда соҳа ходимларини ҳар томонлама, жумладан, моддий қўллаб-қувватлаш ушбу соҳани янада ривожлантиришнинг жуда муҳим омилидир. Ҳаётга прагматик қараш ва муносабатда бўлиш кишиларнинг ижтимоий онгидан ўрин эгалламаган бир даврда қўша-қўша дипломли мутахассислар ўртамиёна даражада ҳам ҳаёт кечирмаслиги ижтимоий муносабатларни ташкил қилиш ва бошқаришда жиддий ўзгаришлар қилиш лозимлигидан дарак берар эди. Илм-фан тараққиёти тўғрисида гап кетганда, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар таркибида аёлларнинг улуши жуда камлиги ҳам эътиборталаб муаммолардан бирига айланиб қолди. Худди шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан кейинги йилларда юртимизда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг меҳнат фаоллигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятимизнинг жинсий тафовутланувчи аҳолиси ўртасида гендер тенгликни таъминлаш ва кафолатлаш, ишбилармон хотин-қизларимиз ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида уларни кенгроқ қўллаб-қувватлаш, улар учун янги иш ўринларини яратишга нисбатан эътиборни кучайтириш, опа-сингилларимизнинг таълим олиш имкониятларини жиддий равишда кенгайтириш, аёлларимизнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш сингари муаммоларнинг ҳал этилишига катта эътибор қаратилмоқда ва, айтиш мумкинки, давлат ва жамият бошқаруви сиёсатининг устивор йўналишига айлантирилди. Худди ана шу мақсадда Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ОТМлар қабул квоталарида хотин-қизлар учун алоҳида имтиёзлар, магистратура таълим босқичида таҳсил олаётган қизларнинг тўлов-контрактларини давлат ҳисобидан қопланиши, Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг 1030-сонли махсус қарори билан илмий даражали профессор-ўқитувчилар меҳнатини кенг қамровда рағбатлантирилиши тартибларининг жорий этилиши, шубҳасиз, бу борадаги муаммоларни ҳал этишда катта аҳамият касб этади. Зеро, бунда мамлакатимиз раҳбарининг ўзи алоҳида таъкидлаганидек, “Аёлларга илм бериш – жамиятни илмли, маърифатли ва салоҳиятли қилиш”, деган қоидани ҳаётга изчил тадбиқ этишни тақозо этади ва юртимиз истиқболини белгилаб берадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади[1;245]. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling