Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet15/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

References:

  1. Aboim, S., & Vasconcelos, P. (2021). What does it mean to be a man? Trans masculinities, bodily practices, and reflexive embodiment. Men and Masculinities.

  2. Acker, J. (1990). Hierarchies, jobs, bodies: A theory of gendered organizations. Gender & Society, 4(2), 139–158.

  3. Barber, B. M., Jiang, W., Morse, A., Puri, M., Tookes, H., & Werner, I. M. (2021). What explains differences in finance research productivity during the pandemic? The Journal of Finance, 76(4), 1655–1697.

  4. Caprile, M., Addis, E., Castaño, C., Klinge, I., Larios, M., Meulders, D.Roivas, (2012). Meta-analysis of gender and science research. Luxembourg: European Union Publications Office.

  5. European Commission. (2019). SHE figures 2018. Luxembourg: Publications Office of the European Union.

  6. European Commission. (2021a). She Figures 2021. The path towards gender equality in research and innovation (R&I). Luxembourg: Publications Office of the European Union.



Жамиятда хотин-қизлар мақомини юксалишида тадбиркорлик омили.
Сайитхонов Акмалхон Ахатжонович
ФарДУ “Ҳуқуқий таълим”
Кафедраси ўқитувчиси

Жаҳон иқтисодиётида аёллар тадбиркорлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим омилига айланган бўлиб, бизнес юритиш соҳасини барқарорлигини таъминлашда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш зарурияти юқори ҳисобланади. Ҳозирги инновацион ривожланиш босқичида ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда, жумладан тадбиркорлик соҳасида ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб борилмоқда. Мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни амалга ошириш, бандлик дастурларини ишлаб чиқишда замонавий ёндашувларни кенгайтириш каби масалларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “... аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, оилавий асосларни янада мустаҳкамлаш” вазифалари белгиланган. [ 1]


Мамлактимизда ҳотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-ҳуқуқий фаоллигини оширишда Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу ташкилот миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга сезиларли даражада ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан аёллар орасидаги бандликни таъминнлаш мақсадида, иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди [2] Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлиги натижасида оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминланган. Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама, жумладан тадбиркорлик соҳасида қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион мазмундаги тадбиркорликка жалб қилиш ишларни ташкил этишда муайян камчилликлар мавжуд:
биринчидан, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд эмас, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган;
иккинчидан, хотин-қизлар қўмиталарининг кенг кўламли вазифалари зарур ваколатларнинг йўқлиги ва ташкилий-штат бирликларининг етишмаслиги шароитида хотин-қизларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида уларнинг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш имконини бермаяпти;
Меҳнат ва бандлик вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистонда 1 млн 442 минг киши ишга муҳтожлиги ва ишсизлик даражаси 9,6 фоизга етганини маълум қилган эди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, аёллар орасида эса 13,3 фоизни ташкил этди [3]. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, “иш берувчи ташкилотлар томонидан касаначи аёлларга етарли буюртмалар берилмаяпти, натижада эса иш ҳақлари кам ҳисобланмоқда. Кўриниб турибдики, аёллар номига касаначилик асосида иш билан таъминланмоқда. Агар биз бандлик масаласида юқоридаги муаммоларни ҳал қилмасак, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар ўзининг самарасини бермайди. Юқоридаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги” ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди. Оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш бўлинмаларнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг кўлами, ривожланиш жараёнлари ва дастлабки натижаларининг тадқиқи, унинг келажаги учун муҳим роль ўйнаган ушбу фармоннинг қабул қилиниши, инсон фаолиятида муҳим аҳамият касб этадиган тадбиркорлик ривожига қўшилган ҳисса ҳисобланади. Чунки жамиятнинг ҳозирги тараққиётидаги муҳим омиллардан бири инсон манфаатларининг ечими, шунингдек унинг ижтимоий манфаатларининг қондирилиши, унинг иш билан таъминланганлиги билан белгиланади. “Алоҳида таъкидлаш лозимки, Янги Ўзбекистон модернизациялашган иқтисодиётга таянади. Бундай иқтисодиётни шакллантириш учун ундаги давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш зарур.” [4] Бу жараён ҳотин-қизлар ўртасида тадбиркорликнинг инновацион, ижтимоий шаклларидан ҳам фойдаланиш заруриятини илгари суради.
Янги тараққиёт босқичида мамлакатимизда очиқ фуқаролик жамияти шаклланиши жараёни жадаллашди, бу жараён ўз навбатида  хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик жараёнларида содир бўлаётган позитив характерга эга бўлган ижтимоий, иқтисодий йўналишдаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. Ушбу тарихий босқичда, глобаллашув ва ахборотлар босими кучайган шароитда, жадал тарақққиётнинг моҳиятини белгилаб берувчи ислоҳотларнинг демократик характери, шахс ижтимоий манфатларини ўзида акс эттирмоқда, бундай жараён ўз навбатида жамиятнинг ижтимоийлашуви, инсон манфаатларининг ечимига берилаётган эътиборда ўз аксини топмоқда. “Тадбиркор аёллар” сонини кўпайиб бориши жамият ривожида муқаррар суратда илгарги даврдан ижобий хусусиятлари билан фарқ қилади. Мамлакатимизда ҳотин-қизлар тадбиркорлиги миллий асосларининг тикланиши билан боғлиқ бўлган маънавий ва ахлоқий традицияларни қўллаб-қувватланиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадаллаштиради. Бундай жараён давлатнинг иқтисодий юкламаларга боғлиқликдан қутқаради ҳамда тадбиркорликнинг тўлиқ бозор мунособатларига асосланишини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонининг 1-иловаси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” –https://Lex.uz/docs/3107036

  2. https://mehnat.uz/uz/pages/gender-tengligi

  3. https://m.kun.uz/news/2022/09/17

  4. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston”нашриёти, 2021. Б - 138.




Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling