Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 0.51 Mb.
|
1-amaliy mashg\'ulot. Donli ekinlarning umumiy morfologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рўвакнинг тузилиши
- Сўтанинг тузилиши.
Бошоқнинг тузилиши. Бошоқли гултўплам, бошоқ ўқидан иборат бўлиб, бу ўсимлик поясининг давоми хисобланади. Бошоқ ўқи тўғри ва букилган шаклга эга. Бошоқ ўқи бўғинчалар ҳосил қилади, бўғинчаларда устунчалар бўлиб ҳар бир устунчада бошоқчалар жойлашади. Бошоқ ўқининг ҳар бир устунчасида буғдойда, жавдарда биттадан бошоқча, арпада эса учтадан бошоқча ўтиради.
Бошоқча - Ҳар бир бошоқча икки томонида биттадан иккита бошоқча қобиғига эга. Бошоқча қобиқларининг орасида гуллар жойлашган бўлади. Буғдой бошоқчаси кўпгулли, бошоқча қобиқлари орасида 2 тадан 5 тагача гул жойлашган бўлади. Жавдарда 2-3 та, арпада эса битта бошоқчада битта гул жойлашади. Гул иккита ташқи ва ички гул қобиғига эга. Ташқи гул қобиғи яхши ривожланган бўлиб, қайиқча шаклига эга бўлиб, бошоқча қобиғи томонида жойлашган. Бу гул қобиқ донли ўсимликларнинг қилтиқли шаклларида ва навларида қилтиқ билан тугалланади. Бу қилтиқлар фотосинтез нафас олиш транспирация жараёнларида маълум ролни ўйнайдилар. Гул қобиқларининг орасида гулнинг генератив қисмлари: тугунча иккита патсимон оналик ва учта оталик (фақат шолида 6 та) лар жойлашган. Тугунча бир уйлик бўлиб, унинг остки қисмида иккита майин қобиқ жойлашган, улар лодикуле деб аталади. Лодикуле ўзига нам олиб бўртиши натижасида гул очилади. Рўвакнинг тузилиши. Рўвак ҳам рўвак ўқидан иборат. Рўвак ўқи поянинг давоми ҳисобланиб, у бўғим ва бўғим оралиқларидан ташкил топган. Рўвак ўқининг ҳар бир бўлимидан биринчи тартибли ён шохлар ва улардан иккинчи ва хокозо тартибли шохлар ҳосил бўлади. Ён шохларда худди бошоқдаги каби бошоқчалар ва уларда дон ҳосил бўлади. Сўтанинг тузилиши. Сўтасимон гул тўплам фақат маккажўхори ўсимлигида бўлиб, унда оналик гуллари ҳосил бўлади ва бу гултўплам ўсимликнинг барг қўлтиғида жойлашган бўлади. Сўтанинг устки қисмида бир неча қобиқ ўзгарган барглар қобиғи билан ўралган бўлади. Бу сўта ўрамининг остки қисмидаги барглар юпқа, юқори қисмида жойлашган ўзгарган барглар эса дағал бўлади. Расм-3. Донни гул қобиқларида жойлашиши: а—дон гул қобиқларининг ичида кўриниб туради; б—донлар гул қобиқлари билан зич қопланган Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling