Барги - содда оддий барг, лентасимон шаклда, барг шаполоғи ва барг қинидан иборат: барг қинини барг шаполоғига ўтар ерида иккита барг қулоқчаси ва ичкарисида барг тилчаси жойлашган. Тилча сувнинг поя билан барг қинининг орасига тушишига тўсқинлик қилади. Барг қинининг икки томонида ҳосил бўлган барг қулоқчалари эса барг қинини пояда ушлаб туришга хизмат қилади.
Расм-2. Буғдой қулоқча ва тилчаси
Барг тилчалари калта ёки узун бўлиши мумкин. Барг қулоқчалари эса майда, йирик, узун, яхши ривожланган, уларда киприкчалар бўлиши мумкин.
Донли ўсимликларнинг тилчаси билан қулоқчалари ҳар хил тузилган ва ривожланган бўлиб, бу кўрсатгичлар биринчи гурух донли ўсимликларда бир биридан фарқ қилганлиги учун муҳим систематик белги ҳисобланади.
Барг тилчалари калта ёки узун бўлиши мумкин. Барг қулоқчалари эса майда, йирик, узун, яхши ривожланган, уларда киприкчалар бўлиши мумкин
3-жадвал
Биринчи гурух донли ўсимликларнинг барг тилчаси ва барг
қулоқчаларининг тузилиши.
Барг қисмлари
|
Буғдой
|
Жовдар
|
Арпа
|
Сули
|
Тилчаси
қулоқчалари
|
калта озроқ конуссимон
ўртача узунлик да, аниқ ифода ланган киприкча ларга эга
|
калта
майда киприкчалар бўлмайди, барвақт қуриб қолади
|
калта
жуда йирик,шох
симон шаклда, янги киприкчалар бўлмайди,кўпича
бир бирига кириб қолади
|
қобиғли,четла
ри туксимон.
Бўлмайди
|
Гултўплам . Донли ўсимликларнинг гултўплами
буғдой, арпа, жавдарда - бошоқ
сули, жўхори, тариқ, шолида рўвак
маккажўхорида эса гултўплам икки хил; рўвак (оталик гултўплами) ва сўта (оналик гултўплами) бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |