Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 365.05 Kb.
bet53/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Тема №5: Валеология асослари. Соғлом турмуш тарзи. Ахолининг турли (мақсадли) гурухлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш даражалари, усуллари ва принциплари.
Валеология ( Valeo-саломатлик, соглом булиш ) жамоат, индивидуал шахс саломатлиги ва уларни саклаш, мустахкамлаш хамда бошкариш усулларини урганиш тугрисидаги фан.Бу атамани биринчи булиб И.И. Брехман ( 1982й) индивидуал саломатликни урганувчи фан сифатида киритди ва биринчи услубий макола ёзди.
Валеология интегратив фан булиб, тиббиётнинг турли сохаларини; психология, философия ва бошка фанлар натижаларидан фойдаланади. Философия фанлари доктори, тиббиёт фанлари доктори валеология фанининг асосчиларидан бири Академик В.И. Петленко томонидан биринчи валеология кафедраси Санкт- Петербург шахридаги Шифокорлар малакасини ошириш институти баъзасида ташкил килинди. Кейинчалик Ленинград Тиббиёт
Академиясида талабаларга укитиш учун фан сифатида киритилди. Хозирги вактда валеология фани урта ва олий-махсус укув юртларининг укитиш дастурига киритилди. Новгород Давлат Университети ректорининг 1995- йилдаги буйругига асосан « Валеология ва тиббиёт билимлари асослари» фани, тиббий йуналишга алокаси булмаган барча йуналишлар ва мутахасислар учун урганиши шарт булган фан сифатида курсатилган.


Саломатлик нима?
Саломатликнинг бир канча тушунчалари мавжуд булиб, уларнинг маъноси авторларнинг профессионал нуктаи назари билан аникланади.Хар томонлама фалсафий, кенг камровчи ва аник тушунча 1948й ВОЗ томонидан кабул килинган :
Саломатлик- бу нафакат бирор бир касалликнинг ёки жисмоний нуксоннинг йуклиги эмас, балки физиологик, рухий ва ижтимоий тулик таъминланганлик холатидир.
Физиологик нуктаи назардан куйидагича таърифланади:
Инсоннинг индивидуал саломатлиги патологик холатларнинг йуклиги фонида, организмни нормал холатларини ва функцияларини атроф мухит билан узвий богликлигидир.
( Г. З. Демчинкова, Н. Л . Полонский )
Инсонларнинг индивидуал саломатлиги- организмнинг барча тизимлари хаёт фаолиятига оптимал шароит яратувчи, организмда борадиган барча алмашинув жараёнларини гармоник бирлигидир. ( А.Д. Адо)
Саломатлик – бу организмнинг физиологик, биологик, психологик функцияларининг сакланиши, ривожланиш жараёнлари ва инсонлар хаётининг максимал давомийлиги, инсоннинг ижтимоий фаоллигидир. ( В. П. Казначеев. )
Саломатлик бу – организмни тузилиши ва функцияларидаги белгиларнинг гармоник йигиндиси булиб, организмнинг атроф мухит билан оптимал муносабатларини таъминлайдиган ва мехнат фаолиятини намоён киладиган инсонларнинг тула конли хаёт фаолиятидир.

ВАЛЕОЛОГИЯНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ:


ВАЛЕОЛОГИЯ йуналишлари.
I. Назарий
II.Амалий.
Назарий валеологияга киради:
-тиббиёт валеологияси;
-биологик;
-маданий ;
-психологик ;
-педагогик ;
-экологик ; ва бошкалар.

Амалий валеологиянинг узи 2 хил:


1. Диагностик валеология яъни саломатликни улчаш.
2. Согломлаштириш технологияларидан фойдаланиш валеологияси.

ВАЛЕОЛОГИЯ илмий йуналишлари буйича куйидагича таснифланади:


1. Умумий.
2. Махсус.
-ёшига караб;
-оилавий;
-касбий;
Бундан ташкари укув йуналиши буйича куйидаги турларга булинади:
- мактабгача давр:
-мактаб давридаги;
-олий тааълим давридаги;
-Олий таълимдан сунги даврдаги.
ТИББИЁТ ВАЛЕОЛОГИЯСИ - саломатлик ва касаллик орасидаги фаркни аниклайди, саломатликни ташкаридан саклаб туришни урганади ва касалликлардан огохлантиради. Ахолии саломатлиги холатини ( тугилиш, жисмонийй ривожланиш, касалланиш, ногиронлик. Улим ) бахолаш мезонлари ва услубларини ишлаб чикади;
- бошланаётган касалликни олдини олиш ва юкотишда организмнинг имконият захирасидан фойдаланиш услубларини ишлаб чикади;
- саломатликка хавф соладиган ташки ички омилларни текширади;
- инсон саломатлиги ва соглом турмуш тарзини таъминлаш учун тавсиялар ишлаб чикади.
ПЕДАГОГИК ВАЛЕОЛОГИЯ- инсон саломатлиги ва турмуш тазини инсоннинги турли ёшдаги ривожланиш боскичларида укитиш тарбиялашни ургатади хамда мустахкам хаётга тарбиялайди Педагогик валеологиянинг асосий тушунчалари; валеологик маълумот , валеологик укитиш, валеологик билим ва валеологик маданиятдир.
ИЖТИМОИЙ ВАЛЕОЛОГИЯ – жамиятда инсонлар Билан ( инсон саломатлиги мунособатларида ) куп киррали ва куп вариантли муносабатларда инсон саломатлигини саклашни урганади. Ижтимоий валеологиянинг урганиш доирасига инсон саломатлигини ижтимоий гурухларда ( доимий ва вактинчалик ) жамоатда Бирон бир гурухда, шунингдек хар бир алохида холатларда урганиш киради.
ЭКОЛОГИК ВАЛЕОЛОГИЯ – инсон саломатлигига табиатдаги омиллар таъсирини ва инсоннинг таъбиатни узгартириш натижасидаги асоратларни инсон саломатлигига таъсирини урганади. Инсон саломатлигини саклаш максадида ташки мухит шароитларида узини тутишни (молашишни ) ургатади. Бундан ташкари биологик, маъданият, психологик валеология тушинчалари мавжуд
ВАЛЕОЛОГИЯНИНГ ИЛМИЙ ЙУНАЛИШИ буйича таснифланиши мавжуд булиб бу куйидагича боради.
УМУМИЙ ВАЛЕОЛОГИЯ – бунда хар бир соха, хар хар бир ёш валеологиясининг умумий тарзи урганилади.
МАХСУС ВАЛЕОЛОГИЯ - бунда инсон саломатлигига таъсир этадиган экстремал омиллар ва инсон хаёти учун хавфли булган ута ховфли холатларни текширади. Ушбу омиллар ховфсизлик мезонларини, хамда омиллар таъсири давомида инсон саломатлигини саклаш ва тиклашсамараларини аниклайди.
ПРОФЕССИОНАЛ ЁКИ КАСБГА ОИД ВАЛЕОЛОГИЯ – бунда организмнинг профиционал мосланишва тестдан утказишда илмий асосланган усулларни шахснинг индивидуал хусусиятларини бахолаш Билан боглик муоммоларни урганади.
ДИФФЕРИНЦИАЛ ВАЛЕОЛОГИЯ - бунда саломатликнинг индивидуал типологик узига хослигини текшириш, саломатликнинг микдорий ва сифат узгаришларини бахолаш хамда махсус дастулар ишлаб чикиш Билан шугилланади.
ЁШГА НИСБАТАН ВАЛЕОЛОГИЯ - саломатликни турли ёшларда узига хослигини асолашни урганади ва турли ёшлар орлигида ташки ва ички мухит таъсирларига организмнинг адаптациясини урганади.
ОИЛА ВАЛИОЛОГИЯСИ - бунда оила ва оиланинг хар бир аъзолари саломатлигини шакиллантиришда ва авлодлар саломатлигини таъминлаш йуллари, усулларини, тавсияларини ишлаб чикиб хаётга тадбик этади.
Шундай килиб юкоридаги вазифа ва максаддан куриниб турибдики валеология Фани инсонларнинг саломатлигини аниклайди.
Инсон саломатлигини аниклайдиган асосий тушинчаларга киради:
- инсонларнинг хаёт фаолияти;
- адаптация;
- гомеостаз;
- генотип ва финотип;
- соглик ва касаллик;
- турмуш тарзи.
ХАЁТ – бу тирик организмларнинг маълум бир мухитдаги ревожланиш жараёнидир.
Инсонларнинг хаёт фаолияти иккига булинади:
- мехнат фаолияти;
- мехнат Билан боглик булмаган фаолият.
Инсонларнингмехнат фаолиятида - мехнатни ташкил этиш, мехнатнинг тури, характери, таркиби, мазмуни, мехнат шароитида нокулай омилларнингдаражаси ва бошкалар куз олдимизга келади.
Мехнат Билан боглик булмаган фаолиятида хам уз новбатида гиподенамияхолатидаги инсонлар гурихига ва ишдан сунг хам мехнат килувчи шахслар гууурухига этибор беришимиз лозим. Валеологиянинг асосий максади бундай пайтларда инсонларга мееехнат фаолияти даврида ва ундан сунг согликка зарар килувчи туррли омиллар борлиги ва улардан сакланиш йулларини тушинтириб утишдир. Масалан: гиподинамия холатининг асорати ва ундан сакланишни ургатиш.
АДАПТАЦИЯ – бу ташки мухитнинг турли узгаришларига ёкимаълум биосистема параметрларининг узгаришларига организмда Янги биологик
Хусусиятларнинг хосил булишидир.
Адаптациянинг 3 хил тури мавжуд:
- тезлик Билан мослашиш;
- кумулятив мослашиш;
- ивалюцион мослашиш.
Тезлик билан мослашишда мухит шароитларининг узгаришларига жавобан организмнинг тезлик Билан мосланишидир.
Бу адаптациянинг хусусиятларига киради:
- ташки таъсирларга организмнинг тез адаптацияси организмда доимий сакланиб колмасдаан ташки таъсирлар тугаганидан сунг бу хусусият йуколади.;
- тез адаптация реакцияси хусусияти ва жадаллиги ташки таъсирларнингкучи ва характерига мос равишда боради;
- тезлик Билан мосланиш реакцияси ташки таъсуротларга жавоб беришда организмнинг физиологик имкониятларидан юкори була олмайди.
КУМУЛЯТИВ МОСЛАШИШ-деб ташки ва ички таъсирларнинг организмга узок муддат, кайта -кайта таъсир килишига ва бу таъсирларга организмнинг мослашишига айтилади. Бунда организм узининг функционал резервлари хисобига ташки таъсирларга тез, аник жавоб беришга кобилиятли булади.
КУМУЛЯТИВ МОСЛАШИШ – агарда атроф мухит узгаришлари узок муддат давом этиб, организмдаги мослашиш унинг генитикасига таъсир килади ва генига утиб бу мослашиш кейинчалик авлоддан авлодга берилади
Адаптацион химояланиш реакцияси 2 хил булади:
-специфик
-носпецифик
Специфик реакцияда организмнинг маълум бир ташки таъсуротларга каршилиги ва чидамлилиги тушинилади . МАсалан: турли жисмоний ва физиологик зурикишларга ( тренировкаларга ) , шунингдек юкумли касалликлар чакирувчи баъзи микробларга организмда иммунитетнинг пайдо булиши ва бошкалар.
Носпецифик адаптация - организмнинг ташки мухитнинг хар кандай таъсирларига умумий каршилиги ва чидамлилигидир. Юкоридагилардан келиб чиккан холда саломатликка куйидагича таъриф беришимиз мумкин САЛОМАТЛИК – организмнинг адаптацион имкониятлари ва атроф мухитнинг доимий узгаришлари орсидаги мувозанатидир.
ГОМЕОСТАЗ – организмнинг маълум бир мухитда узининг параметрлари ва физиологик функцияларини саклаб туришидир ёки организмнинг ички мухитининг узгармаслиги. Масалан: тана харорати, кон босими, РН курсатгичи ва бошка курсатгичларнинг миёрида туриши.
ГЕНОТИП ВА ФЕНОТИП.
Генотип бу организмдаги авлоддан-авлодга утадиган белгилар ёки генлар йигиндисидир. Атроф мухитнинг доимий узгаришларига нисбатан организмдаги адаптацион механизмларнинг мустахкамланишидан генотип хосил булади.
Фенотип организмларнинг индивидуал ривожланиш жараёнида шакилланган барча ташки белгилар йигиндисидир.
САЛОМАТЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИКЛАШ.
Ахолининг саломатлик даражасига бахо бериш учун ёки жамоат саломатлиги даражаси, турли курсатгичлар билан бахоланади.
Демографик курсатгичлар: ( тугилиш, улим, уртача хаёт давомийлиги ).
Касалланиш курсатгичлари: ( умумий, бирламчи, шикастланишлар ва бошкалар ).
Ногиронлик курсатгичлари.
Жисмоний ривожланиш курсатгичи.
САЛОМАТЛИК НИМАГА БОГЛИК?
Инсон саломатлиги ижтимоий, биологик ва атроф мухит омилларининг узаро мураккаб таъсирларининг натижасидир. Саломатлик холатига турлича таъсирларнинг улуши куйидагича:
Ирсият - 20%
Атроф мухит - 20%
Тиббий ёрдам даражаси - 10%
Турмуш тарзи - 50%
Юкорида келтирилган сонлар, Россия олимларининг фикрича кенгайтирилган тарзда куйидагича таксимланади.
Инсон омили - 25% ( жисмонан соглом-10%, рухан соглом-15%,).
Экологик омил 25% (экзоэкология – 10%, эндоэкология – 15% ).
Ижтимоий педагогик омил – 40% ( турмуш тарзи: иш ва турмушнинг моддий шароити -15% +хулки, яшаш тартиби ва одатлари -25% ).
Тиббий омил -10%.
Саломатлик даражаси моддий таъминланганлик билан богликми?
Моддий таъминланганлик даражаси турмуш тарзига албатта маълум таъсир курсатади. Тадкикот натижаларидан куриниб турибдики саломатликни саклаш ва мустухкамлаш, яшашга булган талабларни кониктириш билан боглик экан. Ривожланган мамлакатларда уртача умр куриш давомийлигини ошириш куйидагиларга бевосита боглик: иктисодий усиш ва одамлар турмуш тарзини яхшилаш. Хозирги вактда иктисодий ривожланган мамлакатларда ижтимоий –иктисодий мунособатлардан кейинда турган ахоли гурухларида хар бир одам бошига уртача даромаднинг 6-10 баробар фарки, ахоли саломатлик курсатгичларининг 3-4 баробар фаркланишига олиб келмокда. Бундан куриниб турибдики кам даромадли инсонлар гурухи купрок касалга чалинади, профилактик ёрдамга кам мурожат килади ва уларда улим курсатгичи юкори булади.Ахолининг юкори фойда курадиган гурухлари эса тиббий профилактик ёрдамдан купрок фойдаланади шунинг учун уларда касаланиш ва улим курсатгичлари камрок. Аммо, бутун ахоли ёки хар бир инсон саломатлигига моддий имкониятларнинг етарлилиги эмас, балки улардан саломатлик йулида кандай фойдаланганлигига боглик. Моддий имкониятлардан саломатлик йулида кандай фойдаланиш куп холатларда ахолининг маълумотига боглик булиб колмокда. Ёши ва жинси хар хил булган бир гурух инсонлар таккослаб текширилганда, юкори маълумотли инсонларда улим курсатгичи паст маълумотлиларга нисбатан 1-4 марта камлиги аникланган, шунингдек уларда уртача хаёт давомийлиги курсатгичи хам фарк килмокда. Юкори маълумотли инсонларда уртача хаёт давомийлигини юкорилиги биринчи навбатда узини тутишига, рационал стериотиплардан тугри фойдалана билишига ва уларни мехнатининг харатерига боглик. Масалан: онанинг маълумотлилиги гудаклар улими даражасига тугридан тугри таъсир курсатади. Оналар маълумоти курсатгичининг фаркига ( олий, урта, тугалланмаган урта, саводсиз ) караб болалар улими, 4 мартага фарк килади.
ВАЛЕОЛОГИЯ: ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАР ВА ЯКИН КЕЛАЖАКДАГИ ЛОЙИХАЛАР.
ХХ асрнинг охирига келиб, тиббиёт фанлари доктори Г.Л. Афанасенко валеология фанининг илмий йуналишлари марказига индивидуал шахс саломатлигини куйганлигига 27 йил булди. 1980-йил И.И.Брехман индивидуал саломатликни алохида предмет сифатида ажратиш зарурлигини айтди. 1982-йилга келиб ушбу фикр тугрисида биринчи услубий макола ёзди. 1987- йил ушбу муаммо юзасидан дастлабки монография чикарди. Тан олинмаслик даврини утказиб ( асосан гигиенистлар томонидан ) бугунги кунда валеология хар бир сохага кириб келди. Валеологияга багишланиб минглаб маколалар ва унлаб монографиялар ёзилди. Хозирги кунда валеология термини шифокорларга, педагоглар, психологлар, психеаторлар, жисмоний тарбия буйича мутахасислар ва бошка касб эгаларига маълум. Тиббиётда пайдо булган валеология тиббий фанлар доирасидан чикиб, узининг тадкикотлар предметига бир неча илмий йуналишларни киритди ва куп киррали фанга айланди. Тиббиётда индивидуал саломатлик механизми ва ушбу механизмларни бошкариш имкониятлари булса, педагогикада хар бир шахсни уз саломатлигини куриш жараёнига жалб килиш конуниятдир. Айнан шу нарса хар бир фаннинг уз тадкикот предмети булганлиги сабабли, тиббий ва педагогик валеология мустакил илмий фанларга ажралишига асос булди. Хозирги вактда психовалеология хам шаклланиш боскичидадир. Шу билан бирга валеологиянинг барча сохаларга кириб боришининг бир катор салбий томонлари хам бор. Валеология буйича чоп этилишлар суннами ( денгиздаги бурон ) куринишидадир. Суннами хамма курилган иншоатларни бузганидек, ушбу чоп этилишлар узларидан сунг информацион колдик колдирмокдалар.Шуни айтиш мумкинки илмий валеологиядаги бир катор холатларнинг асоссизлиги , олимларнинг бу фанга булган ишончсизлигини келтириб чикармокда, бу хакда бир катор олимларга хам эътироз билдириш мумкин. Муаммони маъносини тушунмасдан шубхали информация манбаларига асосланиб, улар валеологияни такиклашни талаб килмокдалар.Улар Россияда уз максадларига диярли етишишди.Буннинг ачинарли тамони шундаки, бунга валеология фани эмас, балки дипломсиз мутахасислар ва сертификат билан мактабларда дарс утишга рухсат берган бошликлар айбдордир. Натижада хозирда саломатлик хакидаги фан – валеологиянинг ривожланишида тускинлик киладиган холатларни куриш мумкин. Шу билан бирга доимий равишда валеологиянинг асосчилариман деган, янги намоёндалар пайдо булмокда. Уз сохасининг юкори даражали касб эгалари янги фан муаммоларига аралашиб валеологияга куйидаги нотугри тушинчаларни беришмокда: «Инсон валеологияси», «Овкатланиш валеологияси», «Гигиеник маъданият валеологияси», «Тиббий саломатлик валеологияси» (15), «Валеология- соглом турмуш хакидаги фан»(36), «Валеология инсон хаётининг асосий талабларини оптимал кондириш фаолиятининг информацион фондидир», «Валеология тиббий профилактик согломлаштириш асослари хакидаги фан»(22) ва бошкалар.Охирги вактлардаги чоп этилган маълумотлардан биз биламизки валеология, «Миёрлар» хакидаги фан пайдо булгандан бошлаб вужудга келган(29). Саловат шахрида БИИКК(Бутун иттифок илмий кенгаш кометети)нинг сайёр йигилиши утказилди, бунда Узок шимолдаги мигрантларнинг адаптацион реакциясини урганиш куриб чикилди (25). Бундан куриниб турибдики валеология термини И.И.Брехманга тегишли экан. Юкорида курсатиб утилган валеологиянинг асосий тушинчалари хакидаги нотугри маълумотлар тугрисидаги мисоллар, саломатликнинг мохияти ва аниклаш услубларидаги камчиликлар билан боглик. Хозирги кунда индивидуал саломатлик тугрисидаги фаннинг асосий тушунчалари куйидагича такдим этилади (4;5).
ДИФИНИЦИЯ.
Валеология бу индивидуал саломатлик куринишлари механизмларини мохиятини, унинг диагностика ва прагнозлаш усулларини оптималлаштириш йули билан коррекциялаш хамда турмуш сифатини ва индивиднинг ижтимоий адаптация сифатини яхшилашни урганадиган фан.
ВАЛЕОЛОГИЯНИНГ ТЕКШИРИШ ПРЕДМЕТИ:
Индивидуал саломатлик, унинг механизми ва уларнинг бошкариш имкониятларини урганади.
ВАЛЕОЛОГИЯ ОБЪЕКТИ:
Саломатликни барча диапазонидаги индивидлар яъни,
соглом шахслар , кисман соглом шахслар, касал шахслардир.
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
1. Валеология индивидуал саломатликни мустакил, ижтимоий - тиббий категория сифатида урганади.
2. Саломатлик ва касаллик холатлари орасида, саломатлик ва касаллик механизмларининг нисбатига тавсия берадиган утиш холатлари фаркланади.
3. Саломатлик касалликка нисбатан кенг категориялар буйича куриб чикилади.Касаллик ва касаллик олди даври саломатликнинг куп учрайдиган холатлари булиб, бунда саломатлик даражасини пасайиши ёки нуксони кузатилади. Валеологияда индивидуал шахс бир бутунлигича урганилади.
ВАЛЕОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
1. Индивидуал саломатликни мохияти тугрисидаги тушинчани урганиш, моделларини излаб топиш, бахолаш, башорат килиш усулларини ишлаб чикиш ва хаётга тадбик килиш.
2. Ахоли саломатлик холатини индивид саломатлигини микдорий бахолаш асосида скрининг ва манитор тизимини ишлаб чикиш.
3. Саломатлик психологиясини шакллантириш.
4. Индивидуал саломатликни саклаш ва мустахкамлаш.
5. Саломатлик даражасини ошириш йули билан касалликларни бирламчи ва иккиламчи профилактикасини таъминлаш.
6. Индивидуал саломатликни популяция оркали саломатлик даражасини ошириш дастурини ишлаб чикиш.
ВАЛЕОЛОГИЯ УСУЛЛАРИ.
1. Саломатлик даражасини диагностикаси.
2. Индивид саломатлигини башорат ва бошкариш.
САЛОМАТЛИКНИНГ МОХИЯТИ.
Уз илмий изланишлар марказига индивидуал саломатликни куйган валеология, саломатликка тугридан - тугри алокаси булмаган категориялар ( бахт, севги, гузаллик ва бошкалар ) дан воз кечди. Индивидуал саломатлик тушунчасига аниклик киритди (15). Саломатлик дифинициясининг (юздан ортик) муаллифлари саломатлик мохиятини, уларнинг дунёкарашини характерлайдиган куплаб кретерияларидан фойдаланишди. БЖССТ (47-98й) Валеология бу «Хотиржамликдир», «Организмнинг оптимал хаёт фаолияти», « Индивид ва атроф мухит орасидаги мувозанат» (37), «Инсоннинг тула конли хаёт фаолияти» (31) ва бошка фикрларни айтишган. Муаллифлардан бири (29) киска бир маколасида саломатликнинг 127 кретириясини курсатган. Юкорида курсатилганлар ушбу муаммо буйича аник бир фикр
йуклигидан далолат беради. Натижада Р.Долл(21) таъкидлаганидек «Саломатликни улчашга жуда куп уринишлар булишига карамасдан шу вактга кадар амалий ахамиятга эга булган бирон бир кретирия (шкалалар) яратилмаганлиги, саломатлик хам худди бахт, гузаллик, севги тушунчалари каби эллюзияга(мавхумлик) ухшаб колмокда».Шунга ухшаш тарзда Т.В. Красев З.У. муаллифдошлари (23) «Саломатлик тушунчасига аниклик бериш худди «бахт, севги, шодлик» нима деган саволга жавоб бериш кийин булганидек бу саволга жавоб бериш хам мураккаблигича колмокда».Шундай килиб индивидуал саломатликни аниклаш валеологиянинг услубий муаммоси булиб колмокда. Буни тулик куриб чикамиз. Валеология асосида типик наъмунавий ихтисослашган таркиб ташкил килувчи хаёт феномени ётади.Ушбу таркиб фаолияти системалар ичида, улар орасида ва атроф мухит уртасидаги энергия, информация ва пластик моддалар окимининг доимий айланиши хисобига амалга ошади. Айнан шу окимлар хаёт феноминини аниклайди, тирик системаларни уз-узини бошкаришни асосидир. Шу окимлар илмий тахлил килиниб биосистемани таърифлашга унинг бутун холатда тургунлик даражасини аниклашга имкон беради.Ушбу таъриф саломатликнинг сифат даражасига бахо беришга имконият яратади. Инсоннинг хаёт феноменини амалга оширишда олий шакл деб гапирилаётганда унинг ижтимоий фаоллиги хисобига атроф мухитни урганиш ва узгартириш кобилияти хисобга олинади. Ушбу кобилиятлар инсон саломатлигининг психологик ( эмоционал, интелектуал ) ва рухий аспектларини таърифлайди. Шахснинг шакилланишини юкори даражалари психологияси ва рухияти , бологик субстрати (хаёт фаолиятининг аник шароитларга мос тарзда бориши) учун стумулатор ёки тормоз сифатида каинашади.Шундай килиб тирик системаларни, улик системалардан фарки уз-узини ташкил килиш, уз-узини бошкариш, уз-узини тиклаш, узини янгилашдан иборатдир. Мана шу холатлар саломатликнинг мохиятидир.Улар биосистемаларнинг узини тиклаш жараёнида яъни гомеостаз,, адаптация, реактивлик, резистентлик, репарация, регенирация, онтогенез холатларида турли йуналишлар томонидан курсатиб утилади. Аммо саломатлик факат тиббий –биологик категория эмас, балки ижтимоий категория хамдир.Инсондаги ижтимоий холатларни хаммаси биологик бошланишга эга. Бирон бир ижтимоий холат биологик субстрат иштирокисиз амалга ошмайди. Шундай килиб индивиднинг уз биологик ва ижтимоий функцияларини бажаришини саломатлик куринишлари деб таърифласа булади. Индивиднинг уз биологик ва ижтимоий функцияларини амалга амалга ошириш канчалик юкори булса унинг саломатлик даражаси хам шунчалик юкоридир. Уз биологик ва ижтимоий функцияларини амалга ошириш ёки бошкача килиб айтганда уз саломатлигини намоён килиш кобилиятига шахснинг психологик ва рухий сифатига таъсир курсатади. Саломатлик холатларини бошка томондан индивиднинг хаётдаги характири мутаносиблиги физик, рухий ва ижтимоий тулик таъминланганликнинг у ёки бошка даражасини шакллантиради. Саломатлик мохиятининг келиб чикиши индивидуал саломатлик дифинициясининг куйидагича талкин килиш мумкин. САЛОМАТЛИК –инсон динамик холатининг аникловчи, унинг тизимларини, уз-узини шакиллантириш механизмларини захираси булиб, уз-узини шакиллантиришни ташкиллаштирувчи энергитек, пластик информацион жараётлар билан таъминланганлиги, биологик жараёнлар ( биологик яшовчанлик , узини саклаш, авлоднинг бавом этиши ) инсонларнинг ижтимоий функциясидир.
АТРОФ МУХИТ САЛОМАТЛИК МЕЗОНИ СИФАТИДА.
И.М.Сечинов давридан бошлаб саломатлик бу нафакат функциялар холати эмас, балки инсоннинг ураб турган мухит омилларининг таъсири хамдир деган тушинчани давом эттириб келмокда. Бизнинг фикримизча бу тушунча нотугридир. Саломатлик холатига таъсир килувчи омиллар, саломатликни таърифловчи мезонларни сабаб ва окибатларини тугри фарклай билиш лозим. Саломатлик асосида атроф мухит ва ички мухитнинг ута мураккаб омиллари комплексининг узаро таъсирлари натижасида шакилланадиган, индивидларнинг рухий саломатлик ва психологик таъсирлари ётади. Айнан шу саломатлик конуниятлари, гигиеник фанларнинг комплекс текширув предмети хисобланади. Валеологиянинг текширув предмети эса, ушбу мураккаб таъсирларнинг натижаси булган саломатликдир. Саломатлик индивиднинг биологик ва ижтимоий функцияларини оптимал бажариш даражасини характерлайди. У.Эшбе схемасида курсатилган « кара яшик » компинсациясини тушунтирамиз. Ушбу «кара яшик» сифатида саломатлик механизмларининг бизга охиригача маълум булмаган мураккаб узаро таъсирларидан шакилланган ва яшаётган организм курсатилган. Саломатлик механизмларининг узаро таъсирларига шахснинг ахлокий этик шакли, психологик ва эмоционал интилектуал жараёнлар, гомеостаз, резервлари ва механизмлари таърифи, адаптация, компинсация, резистентлик, реактивлик, репарация, регенерация ва бошкалар киради. «Кириш» сигналлари сифатида ушбу механизмларни шакллантирувчи омиллар курсатилган «Чикиш» сигналлари индивиднинг саломатлик холатини уз-узининг биологик ва ижтимоий функцияларини бажаришнинг оптимал даражасини таърифлайди. Инсоннинг асосий биологик функцияларига уларнинг яшовчанлиги ва наслнинг давом эттириш ташкил килса, ижтимоий функцияси эса шахснинг ижтимоийлашиш даражаси, мехнатга лоёкатлилиги, турмушда ва жамиятда узининг ижтимоий ролига коникиши ва бошкалар киради. Индивид саломатлигини характерловчи модулларни излашда физиологик ва патологик миёрлар мунособати эмас, балки айнан ушбу доирадаги курсатгичлардан кандай фойдалана олиш зарурлиги ётади.
ВАЛЕОЛОГИЯ ВА СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ.
Валеология бу- соглом турмуш тарзи деган кенг таркалган тушунча янглишишдир. Турмуш тарзи бу ижтимоий катигориядир. Бу кенг тушунча бирор бир зарали одатларнинг бор йуклиги билан эмас, балки ишлаб чикариш даражаси ( хар томонлама таъминланганлик ) ахолининг хар бир одам бошига фойдаси, уй жой автомашина билан таъминланганлик даражаси, маъданияти маълумоти, тиббий фаоллиги ва бошкалар тушинилади. Турмуш тарзини инсон саломатлигига таъсирини урганиш ижтимоий гигиенанинг асосий текшириш предмети хисобланади. Турмуш тарзида валеологиянинг урни саломатликни мохиятидан келиб чиккан холда, саклаш ва мустахкамлашга йуналтирилган принцпларини шакиллантиришдан иборатдир. Агарда мисол тарикасида мактабдаги валеология хакида гапирадиган булсак, унинг вазифаси аник муаммолар буйича билимлар хажмини шакиллантиришдан иборатдир. Бу билимни хар бир болага унинг ёшига мос равишда етказиш педагогларнинг вазифасидир. Шу сабабли усиб келаётган авлоднинг ахлокини бузаяпти, деб валеологиянинг айблаш нотугри хисобланади. Валеология тажрибасида « яшаш усули « жисмонан бакувват ёки бакувват эмас, соглом ёки касал ва бошка терминлар куп учрайди.
САЛОМАТЛИКНИ АНИКЛАШ ВА УНИ УРГАНИШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ.
Саломатлик гурухлари, саломатликнинг асосий курсатгичлари.
САЛОМАТЛИК бу шундай холатки организмнинг атроф мухит билан
оптимал муносабатларни таъминлайдиган инсонларнинг хаёт хаолиятидир.Инсонларнинг хаёт фаолиятига : мехнат фаолияти, хужаликдаги, тиббий ижтимоий ва бошка фаолиятлари киради. Умумжахон согликни саклаш ташкилотининг тушинчаси буйича САЛОМАТЛИК бу Бирон бир касалликларни ёки жисмоний нуксонларнинг йуклиги эмас, балки тулик физиологик, рухий, ижтимоий таъминланган инсонлар гурихидир. Шунингдек тушинчалар буйича САЛОМАТЛИК – бу организмнинг физиологик, биологик, психологик функцияларининг сакланиши ва ривожланишидир.
Жамоат саломатлигини характерловчи асосий критериялар:
1. Тиббий демографик ( тугилиш, улим, табиий усиш, болалар улими. муддатидан олдин тигилиш частотаси. уртача умр куриш). 2. Касалланиш: ( умумий. Инфекцион, в.м.я. касалланиш, тиббий курикда аникланган касалликлар, ноэпидемик касалликлар ва бошкалар)
3. Бирламчи ногиронлик.
4. Жисмоний ревожланиш.
5. Рухий саломатлик курсатгичи.
Хамма кретириялар динамикада бахоланади. саломатликни бахолайдиган асосий курсатгичлардан бири бу саломатлик индексидир.

Текширув даврида касалланганлар сони


Х 100
САЛОМАТЛИК ИНДЕКСИ = ______________________________________
Умумий ишчилар сони.



Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling