Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Саломатликнинг комплекс тахлилининг асосий элеменларига куйидагилар киради


Download 365.05 Kb.
bet54/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Саломатликнинг комплекс тахлилининг асосий элеменларига куйидагилар киради.
а) ахоли саломатлиги тугрисида маълумотларни йигиш;
б) йигилган маълумотларни тахлил килиш ва
кайта ишлаш;
в) саломатлик холати ва атроф мухит факторлари билан богликлик хакидаги
гипотизаларни олга суриш;
г) атроф мухит омилларини урганиш ва саломатлик холатини чукур урганиш;
д) саломатлик холати хакидаги маълумотларни тахлил килиш ва кайта иш-
лаш;
ж) атроф мухит омилларини урганиш ва саломатлик холатини чукур урганиш
и) саломатлик холати ва атроф мухит омиллари орасидаги микдорий карамликни топиш;
к) касалланишнинг бирламчи профилактикаси учун атроф мухитни согломлаштириш хакидаги карорни кабул килиш ;
л) кабул килинган карорларни амалиётга тадбик этиш;
м) кабул килинган карорнинг самарадорлигини текшириш.
САЛОМАТЛИК тиббий профилактик фаолиятининг самарадорлиги курсатгичи сифатида.
Шифокорларнинг хар бир сохадаги иш фаолияти тиббий ва иктисодий самарадорлик билан бахоланади. Самарадорликнинг бахолашни асосий кретирияси булиб саломатлик курсатгичлари хисобланади. Саломатлик курсатгичларига куйидагилар киради:
Тугилиш, жисмоний ривожланиш, касалланиш, ногиронлик, улим.
Самарадорлик шунингдек сарф килинган харажатларни, олинган натижаларга нисбатига караб хам бахоланади. Согликни саклашда инсон саламатлиги учун кетадиган ёки сарфланадиган харажатларни инсон соглигига тежаш кузда тутилган. Аммо ахоли соглиги учун кетадиган бу харажатларни, профилактик тадбирларга сарфламок энг кулай вариант хисобланади.
ВАЛЕОМЕТРИЯ МУАММОЛАРИ. (саломатликни улчаш).
Юкорида курсатилганлардан шу нарса келиб чикадики, индивидуал саломатлик даражасини микдорий аниклаш кретерияларига индивидуал саломатлик мохиятини характерлари билан богликлиги киради. Буларга тирик системаларнинг уз-узини ташкил килиш фаолияти механизмини курсатувчи курсатгичлар адаптация (9,32 ва бошкалар), гомеостаз(27,28 ва бошкалар), реактивлик(17), ва бошкалар киради. Саломатлик даражасини курсатгичи сифатида саломатлик куринишларини характерловчи хаётга лаёкатлилик (1,2,16 ва бошкалар) шахснинг иштимоийлашуви (3) курсатгичларидан хам фойдаланиш мумкин. Валеометриянинг кенг таркалган сезгирлик ва махсус кретериялари буйича услубларни текшириш диагностик эффектифликни максимал индекси ушбу макола муаллиф методикаси буйича сезгирлик 100% ни, махсуслик 40% ни ташкил этади.Услубнинг тест назарияси буйича пастлиги биосистемаларни патоган таъсуротларга тургунликни эмас, балки патологик жараённинг кечишини кулланилганлигидадир.Афсуски валеометрия учун янги услублар таклиф килаётган муаллифлар ( 12 ва бошкалар) саломатликнинг мохиятли таърифлари билан богликлигини курсатишмайди (12, ва бошкалар) ёки бу богликликни нотугри таърифлайди. Босистемаларни уз-узини ташкил килиш конуниятлари валеометриясини амалиётга тадбик килинган тести МКК ( мушак кардиал корриляцияси )Е.Г.Булич, Н.В.Муравёв томонидан киритилиб нотугри талкин этилган (11). Унинг мохияти чизикли корриляция ва бир катор функциялар курсатгичлари орасидаги коэффицентни аниклашдан иборат. Муаллифлар фикрича ушбу коэффицентлар канчалик юкори булса функциялар интеграцияси аник ифодаланган саломатлик даражаси юкори булади, аслида эса уиниг тескариси.Ёшлик ва саломатлик ортодоксал тушунчаларига карама – карши холатда физиологик функциялар ритмига боглик (18). Турли функциялар курсатгичлари орасидаги корриляция коэффиценти канчалик юкори булса, система ичидаги кучланиш хам шунчалик катта булади, доимий узгариб турадиган мухитда айникса шахснинг яшаши танлаш даражаси шунчалик кам булади. Ишлаб чикариш шароитининг ёмонлашиши, ишлаб чикариш жараёнида мураккаб элементларнинг хосил булиши ишчилар функцияси курсатгичлари корриляцион богликликнинг ошишига олиб келади(20). Ушбу муаллиф маълумотлари буйича спортчиларда бошка ёш соглом одамларга нисбатанМКК( мушак кардиал корриляцияси ) тести курсатгичлари канчалик паст булса саломатлик холатидаги четга чикиш холатлари шунчалик катта булади. Аммо бу хеч нарсани курсатмайди, чунки спортчиларда экстимал таъсуротларга чидамлилиги ва функциялар резерви спортчи булганларга нисбатан юкоридир.
Индивид саломатлигини конструкцияловчи ва унинг курсатгичларини характерловчи омиллар.
Касалликлар профилактикаси ва беморларни даволаш ижтимоий институт асоси хисобланади.Биз бу институтни саломатликни саклаш деб атаймиз. Согликни саклаш тиббиётнинг бой тажрибалари билан куролланиб зудлик билан хал этадиган масалаларни хал этибгина колмай, ушбу ижтимоий инстетутни ким бошкаради ва кандай карорлар кабул килади деган масалани хамда интелект, маълумоти дунё караши, анализ ва синтезга булган кобилиятини хам аниклайди. Согликни саклашда тиббиёт ютукларининг энг ишончли ва ортодоксал куллаш йули бу даволаш диагностик тадбирларнинг юксалтиришдир.Бу йул согликни саклашни ривожланиши тарихи давомида кузатиб келинади. У узининг хаклигига шубха тугдирмайди. Согликни саклаш бюджитининг асосий маблаги айнан касалланганларни даволашга кетади, аммо бу йул ахоли саломатлиги холатини аникловчи умумий комплекс омилларида кичик рол бажаради. Жамиятда инсонларнинг ривожланиш тараккиётида нокулай шароитларнинг юзага келиши , даволаш диагностик холатларнинг узгармаслик критек даврларнинг пайдо булишига , бу эса уз новбатида согликни саклаш стратегиясини узгаришига олиб келди. Ёш ташкил топаётган совет давлати согликни саклаш тизими асосчиларидан бири Н.А.Семашко томонидан ушбу критек холатлар, юкумли касалликлар эпидемиясига карши чора –тадбирларига асосланган холда ёритиб берилди. Ушбу стратегия (дастлабки) «Эпидемияга карши революция » номини олди( М.Терреса буйича ) ва Гарб давлатлари тизимини назариячилари томонидан юкори бахоланди. ХХ асрнинг олтмишинчи йилларидан сунг юкумли касалликлар патологияси урнини , юкумли булмаган сурункали касалликлар патологияси эгаллади. Бу жараён ХХ асрнинг иккинчи ярмида эпидемия тусини олди. Инсоният жамиятининг ривожланиш тарихидаги патологиялар характерининг тахлили шуни курсатадики , ижтимоий шароитларнинг узгариши билан инсондаги касалликлар хам узгариб борар экан. И.В.Давидовский сузлари буйича « инсонларнинг хаёт тарзи ва яшаш шароити касалликларнинг келиб чикишидаги фундамент булди » Н.А.Семашко томонидан асос солинган согликни саклаш стратегияси (юкумли касалликлар эпидемиясига карши кураш чора тадбирлари) но эпидемик суринкали касалликлар эпидемияси учун самарасиз булиб колди.Суринкали касалликлар купайиши, уларни олдини олиш йуналишидаги янги стратегия ва янги усулларни яратиш заруриятининг пайдо булишига олиб келди. Бундай стратегия М.Террис томонидан яратилиб « Иккинчи эпидемияга карши революция » деб аталди. Бунинг асосида соглом ахоли орасида, касалликларга моил гурухни аниклайдиган «скринг» услуби ва касалликларни келтириб чикарувчи хавф омилларни аниклаш, хамда уларга карши кураш чора тадбирларни куллаш ётади. Ушбу стратегиянинг амалга ошириши, купгина саноати ривожланган мамлакатларда юрак кон томир касалликлари билан касалланиш ва улардан улиш холатларини 30-50%га камайишига олиб келди. Бу камайиш холатларида алохида омилларнинг роли масалан: жаррохликни даволаш усуллари ( юракни кучириб утказиш, аорта коранар шунтлаш ва бошкалар ) 3%ни, терапивтик усуллар 11%ни , колган 86%ни турмуш тарзи, яшаш услуби( овкатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, харакат фаоллиги ва бошкалар ) ташкил этади. Шу билан бирга жами ахоли саломатлигини хавф омилларини бартараф этиш хисобига ошириш мухим ахамиятга эга. Хакикатдан хам хафв омиллар бартараф этилганда, касалликларнинг келиб чикиши кузатилмайди, аммо профилактик дастурларни бажарган холатда хам умумий касалланишнинг нисбатан камайиши баъзи холатларда эса, купайиши кузатилмокда. Кутилаётган бирон бир касалликни огохлантирувчи дастур, бошка бир кутилмаган касалликнинг такрорланишини ва улимини оширади. Бу холатлар « улимнинг кучиб юриши » номини олди. Оммавий касалланишнинг сабаблари, касалликлар ва индоген ховф омиллар эмас, балки умумий омиллар булиб, улар организмнинг туб-тубидан узгаришига олиб келиб, профилактик чора тадбирларнинг самарасизлиги касалликларнинг купайишига, бу эса иккиламчи эпедимияга карши революцияга олиб келди.И.В. Давидовский назариясидан келиб чикиб, инсонларнинг хаёт фаолияти ижтимоий иктисодий, технологик, экологик, иклимий узгаришларнинг жадаллашишига билан боглик экан. Янги узгаришлар ахоли саломатлиги билан боглик янги муаммоларнинг шакилланишига олиб келади. Охирги ун йилликларда одамлар наслида юз берган биологик узгаришларни, кискача куриб утганда , хозирги замон фани узининг аждодлари давридаги фандан куп томонлари билан фарк килади. Аъзолар, системалар ва бутун бир организмдаги функционал резервларнинг яъни реактивлик, резистентлик, уз-узини бошкариш ва репродукция (кучсизланган авлоднинг тугилиши ва бошкалар) ва бошка функцияларнинг пасайиши, хозирги замон одамларининг аждодларидан фаркланувчи томонларидир. Бу узгаришларга умумбиологик таъриф берганда, хозирги замон одамларида уз-узини тиклаш механизмларининг пасайганлигини куриш мумкин. Бунинг натижасида сурункали юкумсиз касалликларни эпидемиясинигина эмас, балки охирги 20 йил ичида янги касалликларни 30 дан ортик нозологик шакилларни келиб чикканлигини хамда эски касалликлар(сил,токсаплазма ва бошкалар) нинг камайиши бунга асос булади.Асосан клиник тиббиётга муаммо яратаётган ярим синдиромли холатларнинг таркалиши кузатилмокда, яъни хар бир тор мутахасис касалларни охиригача ташхиз куймасдан даволаш ишларини олиб боришмокда. Синдромларнинг бутун бир комплекси йигилиб уларнинг алохида олдини олиш ,керакли самарадорликни бермаяпти. Бизнинг фикримизча келиб чиккан хар 1000та касалликларнинг 70% чарчаш синдромига тугри келар экан. Согликни саклашни биринчи ва иккинчи стратегияси хам, клиник тиббиётнинг харакатлари хам самарасиз булиб колмокда. Шахсий ва тирик тизимни уз-узини тиклаш фаолиятидаги механизмларни тиклашда йуколган гармонияни, тулдириш учун Согликни Саклашда янги янги стратегияни шакллантириш зарурияти пайдо булмокда. Индивидуал саломатликни бошкариш имкониятлари хакида гапира туриб, ушбу жараённинг самарадорлиги купгина холатларда бокарилаётган объектнинг тулик тахлил килиш биалн боглик булади. Согликни саклашда кабул килинган саломатликни бахолаш усулллари – нормалогия асосида патологик жараёнларнинг инкор этиш усули, жараённи тулаконли бошкаришнинг шакллантиришга имконият бермайди. Биосистемалар энергия потенциалини диагностик модулидан фойдаланиб(1,2) саломатликнинг янги феноменларини бутун бир каторини ёритиш мумкин. Саломатликнинг « хавфсиз боскичи » феноменини сурункали ноинфекцион касалликларнинг бирламчи профилактикаси тадбирлари ташкил этади. Шундай килиб инсоният « Учинчи эпидемияга карши революция » остонасида турибди. Бунинг мохияти индивид саломатлигини бошкариш, тирик системалар уз-узини тиклаш механизмларини гармонизациясини мустахкамлашдан иборатдир. Янги стратегия асосини валеология фани хамда унинг назарий ва амалий ютуклари ташкил этади. Согликни саклашни молиявий таъминлашдаги доимий йитишмовчиликлар сабабли хар бир зарурати булган кишиларнинг, замонавий тиббий билим ютуклари ёрдам беролмаганлиги сабабли, гарб мамлакатларида янги илмий даража – клиник экономика шакилланди (7). Клиник экономика ахоли саломатлигини мустахкамлашда, тиббиётнинг кайси бир булимига маблаг киритишнинг самарадорлиги аниклайди. Аммо бу ерда янги муаммо юзага келади: биз саломатликни саклаш деб атаётган янги ижтимоий институт уз услублари, мутахасислар квалификацияси билан, уз асосида тирик системаларни уз-узини тиклаш жараёнини мустахкамлашни саклаган 3- эпидемияга карши революция стратегиясини амалга ошира оладими. Ишбу масалани хал этишнинг энг ишончли йули, согломлаштиришга дори дармонсиз усулни, жисмоний машклар ва рационал овкатланишдан тугри фойдаланишни киритишдан иборат. Учинчи эпидемияга карши революцияни амалга оширишда жисмоний тарбия ва фаол дам олишнинг ахамияти
Тиббий хизматнинг ривожланиш тарихи шуни курсатадики, утган асрнинг иккинчи ярмига келиб согликни саклаш хизматини ташкил этишда бир томонликка йул куйилди. Бу бир томонламалик тиббий хизматни ривожлантиришда куплаб шифоханалар куриш, дори дармон таъминотига зур бериш, даволовчи Шифокорларни тайёрлаш, яъни даволовчи табобатни ривожлантиришдан иборат эди. Бу холат бир томондан кишиларда уз согликларига бокимандалик кайфиятини шакллантирса, иккинчи томондан тиббий хизматнинг касалликларни олдини олиш сохалари ишини эътибордан четда колдирди.Утган асрнинг охирларида Жахон Согликни Саклаш ташкилотининг кишилар соглигининг 50-52 фоизи турмуш тарзига, 20 фоизи ирсий омилларга, 20 фоизи атроф мухитга боглик булиб атиги 8-10 фоизигина тиббий хизматнинг даражасига боглик, деган илмий хулосалардан кийингина согликни саклашни даволовчи табобатдан кура купрок касалликларни олдини олувчи табобатга томон йуналтиришга сабаб булди. Шу жумладан мустакил Республикамизда хам соглом турмуш тарзи Давлатимиз сиёсатининг асосий йуналишларидан бирига айланиб, кишилар саломатлигини мустахкамлаш ва касалликларни олдини олишга каратилган тадбирларни амалга оширишга ката эътибор берилдии.Энг мухими бу ссохадаги ишлар Давлат хужжатлари Билан мустахкамланиб, Республикада касалликларни олдини олишга каратилган харакатнинг конуний асослари яратилди. 1993 йил мустакиллигимизнинг дастлабки йилларидаёк оналар, болалар ва ёшлар саломатлиги хамда маънавиятини мустахкамлаш ишларида фаол катнашган кишиларни рагбатлантириш максадида «Соглом авлод учун» ордени тайинланиб, шу номдаги халкаро жамгарма ташкил этилди. 1996 йилда «Фукоралар саломатлигини саклаш тугрисида», 1998 йилда «Республикада согликни саклаш тизимини ислох килишнинг Давлат дастури » тугрисидаги Президент конун ва фармонлари кабул килинди. Натижада Республикада катор профилактик тадбирлар амалга оширилди. «Соглом авлод учун», «Мехр-шавкат ва саломатлик, «Экосан» каби ташкилотлар вужудга келди. Оналар ва болаларга замонавий тиббий хизмат курсатишсохалари барпо этилди. Жахон андозалари даражасида хизмат курсата оладиган шошилинч ва кечиктириб булмайдиган тез тиббий ёрдам тизими яратилди.Ахолига малакали тиббий хизматни якинлаштириш максадида кишлок Шифокорлик пунктлари ташкил этилиб, шаха рва туман масалалари Билан эпчил шугилланадиган «Саломатлик »институтлари ташкил этилди.Булардан ташкари мустакиллик йилларида анъанага айланган хар йилни ижтимоий хаётнинг долзарб муаммоларидан бирига багишлаш ваш у муаммоларни хал килиш борасида Давлат дастурлари асосида иш олиб бориш тартиби хам соглом турмуш тарзидан иборат эди. Чунки соглом турмуш тарзи бу асосан инсоний хатти харакатларнинг йигиндисидир. Шунинг учун, Ватанимизда «Оила йили», «Аёллар йили», «Соглом авлод йили», « Оналар ва болалар йили», «Карияларни кадрлаш йили», «Обод махала йили», « Мехр ва муруват йили», «Сихат саломатлик йили», «Хомийлар ва шифокорлар йили»каби тадбирларни халкимиз соглигини саклаш йулидаги тадбирлар деб бахолаш мумкин. Шароитларни яратиш билан бир каторда ахолининг уз соглигига маъсулиятини ошириш, яъни хар бир фукорода соглом турмуш тарзи шакллантиришдек мухим хаёт зарурати тобора аён булиб бормокда. Замон тиббиёти ютиклари, соглом турмуш тарзи кечирувчи кишиларнинг хаёт тажрибалари, илм-фан ютикларининг одам организми сир асрорларига чукуррок кириб бориши, хар бир организмга индивидуал ёндошишга тугри келди, шу билан уз новбатида организм талабларига мос турмуш тарзи ва согломлаштириш усулларини куллаш, тиббиётда мутлоко янги окимни, яъни соглом турмуш тарзи окимини юзага келтирди. Бу окимда хар бир организмга узига хос ёндошиш, унга мос овкатланишни ташкил килиш, кун тартиби, шунга ухшаш мунособатлар ва бошкаларни ташкил килишга асосланган. Диярли хар бир киши эртами кечми соглик билан боглик муаммога дуч келади. Чунки кишилар уртасида учраётган улимнинг асосий сабабчиси касалликлар ва бахтсиз ходисалар булиб колмокда. Ххар биримизда шаклланган тушунчага кура табобатчи деган фикр тугилиши мумкин .
3. ТУРМУШ ТАРЗИ, саломатликнинг тиббий –ижтимоий омили сифатида. Тиббий фаоллик ва соглом турмуш тарзи хакида тушунча. Соглом турмуш тарзини таргибот килиш усуллари ва асосий йуналишлари. Тиббий профилактика марказларининг тузилиши. Уларнинг соглом турмуш тарзини таргибот килишдаги роли.

  • Турмуш тарзи, саломатлик узгаришларини асосий тендинцияларини аниклайдиган етакчи умумлашган омил булиб инсон хаёт фаолиятининг турли сифатларида куриб чикилади. Турмуш тарзини тиббий ижтимоий таърифи билан биргаликдаги структурасига куйидагилар киради: Мехнат фаолияти ва мехнат шароити.

  • Маиший хужалик фаолияти ( яшаш жойининг хили, яшаш майдони, маиший шароитлар, маиший фаолиятга вактнинг сарфланиши ва бошкалар );

  • Жисмоний кучларни тиклаш ва атроф мухит билан мунособатларга йуналтирилган регриссион фаолият.

  • Оиладаги ижтимоийлаштирувчи фаолият.(болаларни, кекса ёшдагиларни парваришлаш).

  • Оилани режалаштириш ва оила аъзолари орасидаги мунособатлар.

  • Ижтимоий –психологик статус ва узини тутиш хусусиятларини шакилланиши.

  • Тиббий ижтимоий фаоллик ( саломатлик ва тиббиётга мунособатлар, соглом турмуш тарзини амалга ошириш) турмуш тарзи билан куйидаги тушинчаларни – хаёт даражасини (одам бошига тугри келадиган фойда), хаётнинг турмуш сифати( инсоннинг моддий таъминланганлик даражасини таърифловчи параметрларни улчаш), яшаш услуби( узини тутишнинг психологик индивидуал узига хослиги) яшаш тартиби(турмуш маъданияти ва бошкалар)

ТУРМУШ ТАРЗИ. - бунда асосан соглом турмуш тарзига эътибор бераиб утамиз.
Ахолии орасида соглом турмуш тарзини таргибот килишнинг асосий усуллари ва йуналишларини шакиллантириш. Бу инсонларнинг актив хаёт фоаолиятидаги ховф омилларни олдини олиш, саломатликни саклаш хамда мустахкамлашга каратилгандир.
Соглом турмуш тарзи куйидаги компонетларни уз ичига олади.
1. Инсон саломатлигини саклаш хамда мехнат кобилиятини оширишни таъминлайдиган мехнат шароитларини ташкиллаштириш ;
2. Маданий тадбирларда фаол иштирок этиш, спорт ва жисмоний тарбия билан шугилланиш, пассив дам олиш шакилларидан воз кечиш, психологик кобилияти устида ишлаш яъни аутотрининг, чекиш ва ичишдан воз кечиш , рационал овкатланиш, шахсий гигиена коидаларига амал килиш , оилада соглом мухитни ташкил этиш ва бошкалар;
3. Мехнат жамоаларида оилада, шахслар оро муносабатларни шакиллантириш, бемор ва ногиронлар билан мунособатларни шакиллантириш;
4. Табиатни асраш иш жойида жамоат жойларида, транспортда узини юкори маданиятли тутиш;
5. Тиббий муассасалар томонидан утказиладиган профилактик тадбирларда фаол катнашиш, шифокор тавсияларини бажариш, бирламчи тиббий ёрдамни курсата билиш, оммабоп тиббий адабиётларни ( саломатлик журнали ) укиб урганиш.
ТУРМУШ ТАРЗИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ИКТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯЛАР.
1. ИКТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯ-«ХАЁТ ДАРАЖАСИ» бунга ахолининг реал даромадлари, уй-жой, тиббий хизмат билан таъминланганлик даражаси хакидаги курсатгичлар киради.
2. СОЦИАЛ КАТЕГОРИЯ- «ХАЁТНИНГ ТУРМУШ СИФАТИ» бунда моддий ва маънавий фаровонлик сифат жихатдан бахоланади, уй шароити, овкатланиш, дам олиш, иш шароитининг кулайлиги, сифатий куринишлар киради.
3. СОЦИАЛ-ПСИХОЛЛОГИК категория - «ХАЁТНИНГ ЯШАШ УСЛУБИ» бунда асосан инсоннинг этик ахлокий хулкий, индивидуал хусусиятлари, хаёт фаолиятидаги активлиги тушинилади.
4. СОЦИАЛ ИКТИСОДИЙ категория – бунда жамиятнинг яшаш тартиби, турмуш маданияти тушинилади.
Шундай килиб турмуш тарзи одамлар фаоллиги ёки уларнинг типик фаолияти микдор ва сифат томонларини узвий биргаликдаги куриниши булиб, у ишлаб чикариш кучлари ва муносабатларининг ривожланганлик даражасини намоён килади.
СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРГИБОТ КИЛИШ.
Соглом турмуш тарзини таргибот килиш хар бир тиббий ходимнинг бурчи хисобланади. Соглом турмуш тарзини таргибот килишда огзаки, ёзма, кургазмали ва комбинацияланган усулларидан фойдаланилади.
ОГЗАКИ ТАРГИБОТ усулига: маърузалар, сухбатлар, конференциялар, дискуссиялар, тугаракдаги машгулотларни уз ичига олади. Бу усул бошкаларга караганда энг оммабоп, кам харажат, оддий ва ташкилий усул хисобланади.
ЁЗМА ТАГИБОТ усули ахолининг кенг катламларини камраб олади, бунга маколалар, санитар варакалар, деворий газеталар, ёдномалар журналлар, китоблар брашуралар ва бошкалар киради.
КУРГАЗМАЛИ ТАРГИБОТ куп киррали хисобланиб икки гурухга булинади :
а) таъбиий объектлар ва тасвирлар;
в) комбинацияланган усул бу оммавий таргибот усули булиб бир вактнинг узида куриш эшитиш билан бирга боради. (радио, тлевидения)



Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling