Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Турмуш тарзи омилларига куйидагилар киради


Download 365.05 Kb.
bet55/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Турмуш тарзи омилларига куйидагилар киради.
Турмушни тугри ташкил килиш, турмуш шароитини (уй жой Билан таъминланганлик даражаси) яхши йулга куйиш, оила аъзоларининг маълумот ва маданият даражаси, оиладаги шахсни хулки ва зарарли одатлари ( шунингдек спиртли ичимликларни истимол килиши, чекиши, Наркотик моддаларни истимол килиши ), дори дармонларни миёридан ортик истимол килиши холатлири, гиподинамия, адинамия холатлари, ёлгизлик, ишсизлик ва булар окибатида келиб чикадиган турли стрессли вазиятлар касалликлар келиб чикишида асосий уринда туради. Касалликларни камайтириш ва олдини олиш учун авало турмуш тарзини яхшилашимиз лозим экан. Бунинг учун куйидаги шартлар бажарилиши керак:

  • Овкатланишни тугри ташкил килиш.

  • Гиподинамияни олдини олиш ( харакат ва саломатлик).

  • Кун ва ишни биологик режмлар асосида ташкил килиш.

  • Оилани хар томонлама тугри ташкил килиш(яратиш).

  • Узаро мунособатларни миёрлаш.

  • Зарарли одатлардан тийилиш.

  • Тозалик ва тозаланиш масалаларига риоя килиш.

  • Бахтсиз ходисалар ва жарохатланишлардан эхтиёткор булиш.

  • Соглом турмуш тарзи хакида билим ва малакага эга булиш.


1. Биринчи шарт. Овкатланишни тугри ташкил этиш.
Шубхасиз бу йуналишлар умумий характерга эга булиб, улар соглом турмуш йулидаги харакат дастурини белгилайди. 19-асрдан бошлаб овкатликларнинг таркибий мутаносиблиги, энергия мувозанати, микроблар, овкатланиш тартиби хакида илмий карашлар пайдо булди бу эса уз навбатида диетология фанини шаклланишига замин яратди. Хозирги кунга келиб эса, нотугри ва норационал овкатланиш кишилар уртасида учраётган ошкозон ичак, юрак кон-томир, ички секреция безлари, бугимлар, модда алмашинувининг бузилиши, рак касалликларининг асосий сабабчиси эканлиги илмий равишда исботланди.
Хатто Жахон Согликни Саклаш ташкилотининг экспертлари П.Равел ва Ч. Равеллар « кишилар уртасида учраётган касалликларнинг 80% нотугри овкатланишдан» деган фикрларни илгари сурдилар. Хуллас Португалиялик буюк диетолог Э. Периш айтганидек « Факатгина овкатланиш бизни майда ёки йирик, нодон ёки аклли, нимжон ёки кучли, бушашган ёки гайратли, одамови ёки соглом муаммоларга лаёкатли килади». Лекин инсоният бу масалада хамон узининг утмишдаги одати – овкатланишда нафс ва хохишнинг таъсиридан кутила олмаяпти .Окибатда бу холл кишилар уртасида касалликлар ва улимнинг асосий сабабчиларидан бири булмокда.
Бу масалалар овкатланишда саводсизлик ва бефарклик Билан бир каторда жамиятда озик-овкат махсулотларини ишлаб чикариш ва овкатланишни бизнес асосга куйилганлиги, пул ва бойлик орттириш йулида бир канча овкатликлар, ичимликлар рекламаси, шунингдек овкатларни ногигиеник тайёрлашга асосланган « куча овкатини кафе, бар, ресторанлар» хам катта рол уйнашмокда.Шунинг учун хам бугунги кунда овкатланишни тугри ташкил килиш, инсон кундалик турмушининг энг асосий талабларидан бири ва буни соглом турмуш тарзини ташкил этишда хисобга олмаслик мумкин эмас.Бу кундалик истимол килинаётган озик овкат махсулотларини кишилар организмида физиологик, биологик талаблар асосида ташкил этишдир. Тугри овкатланиш шундай ташкил этилиши керакки, у узининг физик –киёвий хамда биологик хусусиятлари Билан инсон танасига огирлик килмаслиги, аксинча тез ва осон хазм булиб, организмни керакли озик моддалари Билан таъминлай олиши лозим.Бу уринда биз куйидаги талабларга риоя килишимиз керак:

  1. овкатлик махсулотлари таркибини киши организмининг физиологик талабларига мос булишини таъминлаш;

  2. истеъмол килинадиган овкатнинг микдорини киши сарф киладиган энергияга мос булишини таъминлаш;

  3. овкатланиш режимини киши баданидаги биологик конуниятларга мос булишини таъминлаш;

  4. хар галги овкатланишда бадан физиологияси конуниятларини хисобга олиш;

  5. овкатларни тайёрлашда унинг таркиби ва сифатини саклаб колиш татибларига риоя килиш;

  6. овкатлик махсулотларни етиштириш, танлаш ва саклашга булган талабларга риоя килиш;

  7. овкат хазм килиш аъзолари тузилиши ва улрнинг функциялари тугрисидаги кискача маълумотларга эга булиш;

  8. овкат хазм килиш тизими нормаларини бахоловчи асосий курсаткичларни билиш;

  9. овкат хазм килиш тизими муаммоларида тадбирлар куллаш хамда мутахасисларга мурожаат килиш.

Агарда, овкатланишда юкоридаги харакат дастурига риоя килсангиз ва шу талабларнинг хар бириси буйича оддийгина тушунчаларга эга булиб, уларни уз турмушингизда куллашни билсангиз сиз овкатланишни онгли ташкил килган буласиз ва хеч качон у Билан боглик муаммоларга дуч келмайсиз. Шунинг учун, юкоридаги овкатланишга булган талабларнинг хар бириси буйича алохида тухталиб утишга тугри келади.

  • Овкатликларнинг таркибида ун махсулотлари ва ширинликларни мунтазам ортикча истимол килиш натижасида бутун танада хилт купайиб кетади. Ортикча хилтлар ички аъзолар, бадан бушликлари ва бугимларга утиб аъзолар фаолиятини кийинлаштиш окибатида, артрит, полиартирит, радикулит, остиохондроз, семириб кетиш, ичакларда кабзият, кандли диабет, томирларда атеросклероз, тана ва ички аъзоларда усмалар пайдо булиши каби касалликларга шароит яратади. Овкатининг таркибида ун махсулотлари ва ширинликлар куп булган нисонлар орасида тез-тез шамоллаш, хар хил вирусли тошмалар тошиши, гайморит, фронтит, отит, сурункали танзиллит, фарингит ва танадаги ортикча хилтларни бронхлар оркали куплаб ажралиб чикишидан тез-тез Томок кириш, бурун кокиш, балгам тупириш каби холатлар куп учрайди.

  • Овкатликларнинг таркибида гушт, тухум акби оксилларни сурункали истимиол килиш натижасидабуйкаклар фаолиятининг кийинлашуви, буйракда ут копида, сийдик чикарув йулларида тош хосил булиш, ичакларда кабзият, рухиаянинг бузилиши, асабийлик каби холатларга сабаб булади.

  • Овкатликлар таркибида ёгларни, айникса мол ёгларининг ортикчалигидан коннинг таркиби куйуклашиб, томирларда атериосклероз ва унинг окибатида юракда стенокардия, инфаркт холатлари, кон босининг юкори булиши, холесистит, семириб кетиш каби холатларга олиб келади.

  • Овкатликлар таркибида витаминларнинг етишмаслигидан парчаланиш жараёнлари сустлашиш окибатида аъзоларнинг фаолияти учун зарур булган моддалар ётишмаслиги содир булади. Окибатда болаларда рахит, катталарда шапкурлик, …. Организмдаги барча мухум жараёнларнинг сусайиши каби холатларга олиб келади.

  • Овкатликларнинг киёвий захарли моддалар Билан зарарланишидан турли даражалардаги овкатдан захарланишлар, радиоактив моддалар Билан захарланишидан эса, сочларнинг тукилиб кетиши, ички аъзолар фаолиятининг сусайиши, бепуштлик, рак, ок кон каби огир окибатларга олиб келувчи касалликлар юзага келади.

  • Баъзи бир овкатлик турларининг айрим одамлар организмига мос келмаслигидан терида хар хил тошмалар тошиши ва кичиши (дерматитлар), ошкозон ва ичакларда - гастрит ва колит, мия тукималарининг захарланиши – мигрен, менингит, нафас олишнинг кийинлашуви – диккинафаслик, юракда хуруж-стенокардия ва бутун организмда безовталикка сабаб булувчи аллергик холатларга олиб келади.

  • Ортикча овкатланиш ва овкатхурлик туфайли, семириб кетиш, кади коматнинг бузилиши, гузаллик ва ипчилликнинг издан чикиши, киши гавдасининг бесунакай, куримсиз, кийим кечак ярашмайдиган ахволга келиб колиши, нафас олиш ва харакатларнинг кийинлашуви, танадан ва огиздан куланса хидларнинг таркалишидан нокулай ахволга тушиш, касалланиш эхтимолларининг ортиб бориши юз беради.

  • Спиртли ичимликларни сурункали истимол килиш окибатида рухиятнинг бузилиши, асабийлик, уз хадди-харакатларини назорат кила олмасликдан инсоний, ахлокий нормалардан четга чикиш, обру-эътиборнинг, фарзандлар тарбиясида маъсулиятнинг булмаслиги, жиноятга кул уриш, инсонни шахс сифатида инкирозга юз тутиши, уйдан элдан оиладан, бола-чакадан ажраб якка ёлгизликда яшаб умрини барбод килиш холатлари учраб турибди.



Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling