Шундай қилиб кўплаб давлатларда соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳатлар ўтказилишининг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:
Соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ошириш;
Молиялиштиришнинг қўшимча манбаларини аниқлаш;
Аҳолини сифатли тиббий ёрдам билан таъминлаш;
Врач ва бемор ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
Аҳолини қариши, касалланиш таркибида ўзгаришлар содир бўлиши, янги тиббий технологияларнинг пайдо бўлиши, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағларга бўлган талабнинг ортиши ва бошқа муаммолар
Соғлиқни сақлаш тизмини ислоҳ қилиш борасидаги барча чора-тадбирлар қуйидаги 4 та босқичга бўлинган:
1- босқич 1998 дан 2005 йилгача
2 - босқич 2003 дан 2007 йилгача
3 - босқич 2007 дан 2011 йилгача
4 - босқич 2012 дан 2015 йилгача
1. Ислоҳатнинг мақсад ва вазифалари
Ислоҳатларнинг мақсади - мамлакатда аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни таъминловчи соғлиқни саклаш тизимини яратиш, ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитларини шакллантиришдан иборатдир.
Бу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги принципларга амал қилиш керак:
1. Малакали тиббий ёрдам олишда ва ижтимоий ҳимоя қилишда аҳолининг Конституциявий ҳуқуқларини сақлаш;
2. Ҳамма тиббий хизмат турларининг аҳолининг барча қатламлари учун баробарлиги;
3. Аҳоли саломатлик ҳолатини ва истиқомат қилиш муҳитини давлат томонидан назорат қилинишини таъминлаш;
4. Бозор муносабатлари тамойиллари ва механизмларини жорий қилиш асосида соғлиқни сақлаш тизимини чуқур ислоҳ қилиш;
5. Оналик ва болаликни муҳофазалашнинг самарадор тизимини яратиш;
6. Профилактик йўналишга қаратилган Соғлиқни сақлаш тизмини яратиш, соғлом турмуш тарзи, рационал овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишни кенг тарғибот қилиш;
7. Бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни босқичма-босқич тарзда махсус ҳамда умумдаволаш муассасаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилиши, тиббий суғурта тизимни ривожлантириш;
8. Хусусий тиббий амалиётни ривожлантиришни қўллаб –қувватлаш;
9. Аҳоли саломатлигини ҳимоялаш учун ажратилган маблағларнинг самарадорлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |