1999-2000 йиларда соғлиқни сақлаш тизимини бюджетдан молиялаштиришнинг қуйидаги тизимига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган:
Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга оишириш кўзда тутилган:
1999 йилда аҳолига шошилинч қолдириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини Республика шошилинч тиббий ёрдам марказини Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда ва вилоятларда филиаллар, туман ва қишлоқларда шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини билан ташкил этиш.
Кечиктириб бўлмайдиган ёрдам, тез тиббий ёрдам ва санитар авиация ёрдамини кўрсатиш мақсадида шошилинч ёрдам хизматлари барча даражаларда стационар клиник бўлимларга эга бўлади.
2005 йилгача бирламчи ва кейинги тиббий хизмат кўрсатишнинг икки поғонали тизимига ўтишни қуйидаги схема бўйича тугаллаш:
қишлоқ жойларида: қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) туман марказий касалхонаси (ТМК) поликлиникаси билан. Айрим ҳолларда вилоят ёки республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассаслари қўлланилиши мумкин. Алоҳида фельдшеракушерлик пунктлари ва қишлоқ участка касалхоналари чўл зоналари, яйлов чорвадорчилиги зоналари ва тоғли аҳоли пунктларида қолдирилиши мумкин. (2001—2005 йилларда қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини ривожлантириш дастури 4-илова*);
шаҳарларда: консультатив-диагностика поликлиникаси (ёки диагностика маркази) – шаҳар касалхонаси. Айрим ҳолларда шаҳар ёки вилоят, ҳамда республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассаслари қўлланилиши мумкин.
Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида малакали кўп профилли тиббий ёрдам кўрсатиш учун умумий амалиёт шифокори тизмига босқичма-босқич ўтиш амалга оширилади.
Маҳалла қўмиталари билан келишилган ҳолда консультатив диагностика поликлиникалари таркибида аҳолига бирлмчи тиббий ёрдам кўрсатувчи маҳалла врачлик пунктлари ташкил қилиниши мумкин.
Вилоят марказида ва республика даражасида Давлат даволаш-профилактика муассасалари структурасини соддалаштириш.
Вилоят марказларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини шошилинч ва бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўлинмаларидан ташқари, давлат болалар кўп профилли касалхоналари, туғруқ комлекслари, юқумли касалликлар касалхоналари, ихтисослаштирилган диспансерлар каслхоналари ёки бўлимлари (сил, тери-таносил, онкологик, психоноркологик) ҳам кўрстади.
Do'stlaringiz bilan baham: |