Тиббиёт муассаслари тизмини модернизация қилиш - стационар даволашни чуқурлаштириш орқали ўрин фондларини рационаллаштиришни, стационаргача бўлган текширувларни тўлиқ амалга оширишни, реабилитация даврида малакали амбулатор кузатув олиб боришни кўзда тутади.
3. Пулли тиббий хизмат кўрсатиш тизим
Аралаш молиялаштириш кўзда тутилган тиббий муассасларга катталар ва болалар кўп профилли касалхоналари, вилоят ва республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари ва клиникалари киради.
Аралаш молиялаштириш қуйидагилар учун кўзда тутилган:
бепул тиббий ёрдам тизимига кирмаган Илмий текшириш институти (ИТИ) клиникалари, туман, шаҳар ва кўп профилли даволаш-профилактика муассасларида беморларни текшириш ва даволашда (имтиёзли категориялардан ташқари);
имтиёзли категориядаги беморларни (ногиронлар, уруш қатнашчилари, чин етимлар) ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида текшириш ва даволашда;
алоҳида кўп профилли касалхоналар;
соғлиқни сақлаш, санитария ва фармокология соҳаларида илмий-амалий изланишларни олиб боришда;
ўрнатилган давлат грантидан ташқари тиббий кадрларни тайёрлашда;
Хусусий амалиёт шифокорлари, нодавлат даволаш-профилактика ва туғруққа кўмаклашувчи муассасалар томонидан кўрсатиладиган барча тиббий хизмат турлари учун босқичма-босқич хусусий молиялаштириш тизимига ўтиш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
суғурта компанияларининг мижозларни тиббий суғурталашдан тушган маблағлари ҳисобига;
кўрсатилган тиббий хизмат учун юридик ва жисмоний шахсларнинг тўғридан-тўғри тўловлари ҳисобига.
Шаҳар ва қишлоқ жойларида хусусий молиялаштиришни жорий қилишнинг кўлами ва суръати тиббий суғурта тизимининг тривожланиниши ва ағоли даромадларининг ошиши билан бевосита боғлиқ бўлади.
Тиббий суғурталашни жорий қилиш мақсадида 1999 йилда зарур ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларнинг дастурлари ишлаб чиқилади. Тиббий суғурталаш тизимининг механизмларини 2001 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган.
Келажакда хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ва тиббий хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилган:
1. Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан тенг таъминлаш тамойиллари бузилмаган ҳолларда, мавжуд даволаш-профилактика муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва приватизация қилиш;
Бунда мавжуд даволаш-профилактика муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва приватизация қилиш ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасларини тендер асосида тўлалигича ёки акция пакетларини қўлга киритиш орқали амалга оширилади, шу билан бирга приватизация қилинаётган биноларни чет эл сармоядорлари томонидан фақат тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш шарти билан;
2. Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган таъсисчиларнинг маблағлари ҳисобига хусусий даволаш-профилактика муассасаларини яратиш. Хусусий даволаш-профилактика муассасалари мавжуд давлат муассасалари кўрсатаётган хизматларини сифат ва сон жиҳатдан тўлдириб бориши билан бирга параллел ҳолда ривожланиб боради.
Тиббий ходимлар жамоалари ва индивидул шахсларга хусусий даволаш-профилактика муассасаларини барпо этиш учун давлат даволаш-профилактика муассасалари биноларини узоқ муддатли ижарага бериш ёки сотиш орқали амалий ёрдам кўрсатилсин;
3. Шаҳарларда мавжуд давлатга қарашли бепул туғруққа кўмаклашувчи муассасалари билан параллел равишда пулли, шу жумладан хусусий туғруққа кўмаклашувчи муассасаларни ташкил эитш,.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларига кўра индивидул врачлик амлиёти билан шуғулланувчи, ҳамда сертификатга эга ва аккредитациядан ўтган хусусий даволаш-профилактика муассасалари таркибида ишловчи тиббиёт ходимлари шуғулланадиган хусусий тиббий амалиётни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |