Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тизими


Download 365.05 Kb.
bet7/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

2. Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тизими
Давлат томонидан кафолатланган тиббий-санитар ёрдам ҳажми доирасида қуйидаги ҳолларда бепул тиббий ёрдам кўрсатилади:

  • шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатишда;

  • соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва бир қатор даволаш-профилактика муассасаларида, аввало қишлоқ жойларида кўрсатиладиган тиббий хизматда;

  • бир қатор юқумли касалликларга қарши аҳолини эмлаш ва иммунизациялашда;

  • атрофдагиларга ҳавф туғдирувчи ва ижтимоий аҳамиятли касалларга (сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин ва касб касалликлари бор шахслар) махсус тиббий ёрдам кўрсатишда;

  • болаларни текшириш ва даволашда (пулли касалхоналардан ташқари);

  • чақирув комиссияларининг йўлланмасига биноан 15-17 ёшдаги ўсмирларни ва чақирув ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текшириш ва даволашда;

  • туғруққа ёрдамлашувчи хизматларни кўрсатишда (пулли муассасалардан ташқари);

  • имтиёзга эга тоифадаги беморларни даволаш (ногиронлар, уруш ветеранлари, ғирт етимлар) давлат даволаш-профилактика муассасаларида даволашда.

Бундан ташқари давлат қуйидаги ҳолларда маблағ билан таъминлайди:

  • аралаш молиялаштиришга асосланган дастурларни давлат томонидан маблағ билан таъминлашда;

  • давлат дастурларига кўра профилактик, табиатни муҳофаза қилиш, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил қилиш ва амалга оиширишда;

  • давлат гранти асосида тиббий кадрларни тайёрлашда;

  • мақсадли миллий дастурларга асосан фундаментал ва амалий илмий изланишларни олиб боришда.

1999-2000 йиларда соғлиқни сақлаш тизимини бюджетдан молиялаштиришнинг қуйидаги тизимига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган:

  • хизмат кўрсатилаётган территориядаги аҳоли сонига нисбатан молиялаштириш нормативлардан келиб чиққан ҳолда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам учун, инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш учун;

  • мақсадли миллий дастурларга асосан фундаментал ва амалий илмий изланишларни олиб боришда.

  • ўрнатилган тартибдаги меъёрларга асосан даволанган беморларга маблағ ажратиш аосида туғруққа кўмаклашиш жараёнида, имтиёзли беморларни амбулатор текшириш ва даволашда, ижтимоий касалликлар бўйича ва атрофдагилар учун хавф солиши мумкин бўлаган касалларга махсус тиббий ёрдам кўрсатишда

  • хизмат кўрсатилаётган территориядаги аҳоли сонига нисбатан молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат дастурларига кўра профилактик, табиатни муҳофаза қилиш, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил қилиш ва амалга оиширишда;

  • давлат режасига асосан кадрларни тайёрлашда ва қабул қилинган илмий-техник дастурларга асосан илмий ишларни ва таълимни молиялаштиришда;


Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling