Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Соғлиқни сақлаш тизими қуйидаги қонуний ҳужжатларга асосланган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда


Download 365.05 Kb.
bet4/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Соғлиқни сақлаш тизими қуйидаги қонуний ҳужжатларга асосланган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - 1992 йил 8 декабрь.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунлар:

  1. “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги - 1991 йил 18 ноябрь, 422-XII-сон;

  2. “Ахолининг эпидемиологик осойишталигини туғрисида 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли

  3. “Фуқоралар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонун – 1996 йил 29 август, 265-I-сон.

  4. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғисида”ги қонун – 1997 йил 25 апрель, 415-I-сон.

  5. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонун – 1999 йил 19 август, 813-I-сон.

  6. “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишниг олдини олиш тўғрисида”ги қонун – 1999 йил 19 август, 816- I-сон.

  7. “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонун – 2000 йил 31 август, 123-II-сон.

  8. “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун – 2001 йил 11 май, 216-II-сон.

  9. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонун – 2002 йил 30 август, 402-II-сон. ЎзРОМ 30.08.2002 й. 403-II-сон Қарорига мувофиқ амалга киритилган.

  10. “Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги - 2006 йил 12 сентябрь, ЎРҚ-47-сон;

  11. “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонун – 2007 йил 3 май, ЎРҚ-97-сон.

  12. “Аҳоли орасида микронутриент етишмовчилиги профилактикаси тўғрисида”ги қонун – 2010 йил 7 июнь, ЎРҚ-251-сон. Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 25 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган.

  13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2017й. ПҚ-2857 Ўзбекистон республикасидабирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06. 2017й № ПК-3052. соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2017 й. ПҚ-3039 Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2018й №ПК-4063 Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2017 ПК–3039 Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2018 №ПК-4063 Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори

  19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2019 №ПК-4513 Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида қарори

  20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6035-сон Фармони. 

  21. Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил “20” январдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида” ги 34-сонли буйруғи

Фавқулодда вазиятлар туфайли жабр кўрган фуқароларнинг ҳуқуқлари (23-модда). Фавқулодда вазият туфайли жабр кўрган фуқаролар бепул тиббий ёрдам олиш ва соғлиқни тиклаш тарзида даволаниш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳаёти ва соғлиқларига таҳдид солаётган хавфни камайтиришга қаратилган гигиена чора-тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Фавқулодда вазият шароитида одамларни қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида жабр кўрган фуқароларга бепул даволаниш, шу жумладан санаторий ва курортларда даволаниш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий компенсация олиш кафолатланади.
Беморнинг ҳуқуқлари (24-модда). Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари;
-шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш;
-санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўйган тартибда ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг консилиум қилиши ва улардан маслаҳатлар олиш;
-тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
-тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
-ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахсларни танлаш;
-ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш;
-тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши;
-ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун ҳузурига адвокат ёки бошқа қонуний вакил қўйилиши.
Қонуннинг III-бўлими “Фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш” деб номланади ва ушбу бўлимда қуйидаги моддаларни кўриб чиқамиз:
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами (29-модда). Давлат соғлиқни сақлаш тизими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жамоат бирлашмаларининг муассасалари кўрсатадиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами тиббий хизмат кўрсатишнинг асосий, қулай ва бепул тури бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
-энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
-санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
-оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.
Шошилинч ва тез тиббий ёрдам (30-модда) қуйидагича кўрсатилади:

  • Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

  • Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

  • Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда кўрсатилади.

  • Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

  • Милиция, ёнғиндан сақлаш, авария хизматлари, транспорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек бошқа касб-кор вакиллари тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда қонун ҳужжатларига биноан зиммаларига юклатилган бирламчи шошилинч ёрдамни кўрсатишлари шарт.

Ихтисослашган тиббий ёрдам (31-модда). Ихтисослашган тиббий ёрдам профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг ва мураккаб тиббий технологиялардан фойдаланишнинг махсус усулларини тақозо этувчи касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилади.
Ихтисослашган тиббий ёрдам даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис шифокорлар томонидан кўрсатилади.
Фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш (46-модда).
Фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган ҳолларда айбдорлар жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашлари шарт.
Зарарнинг ўрнини қоплаш тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан озод этмайди.
47-модда. Соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан юқори давлат органларига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ислоҳат терминининг кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, БМТ томонидан унга қуйидагича таъриф берилган: ислоҳатлар бу – систематик ташкилий ўзгаришларга олиб келувчи йўналтирилган динамик ва барқарор жараён.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling