Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети
-расм. Шартли белгилар: Р - раҳбар, Б - бошлиқ, У - уста, Ф – функтсионал
Download 0.6 Mb.
|
Biznes va tadbirkorlikda chiziqli va pog\'onali boshqaruvning ahamiyati
1-расм. Шартли белгилар: Р - раҳбар, Б - бошлиқ, У - уста, Ф – функтсионал раҳбар, Ш - штаб, 1,1; 1,2;1,3 - функтсионал бўлимлар.
Чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада хар бир ходим битта раҳбарга буйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали богланган бўлади. чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, камхаржлигидир. Ҳар бир раҳбар бутун меҳнат жамоаси фаолияти натижалари бо'йича жавобгар. Бу стратегик ва жорий қарорларни қабул қилиш хуқуқи марказлашишига олиб келади. Чизиқли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг бўлмаган, бу масалалар ечилиши осон бўлган холларда қўллаш мақсадга мувофикдир. Соф холда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, бўлим, ширкат, кичик корхоналарда қо'лланилади. Функтсионал тузилма - бошқарув вазифаларининг функтсионал бўғинлар ва раҳбарлар уртасида тақсимланишига асосланади. У бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ холда вужудга келган. Функтсионал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. Функтсионал бўғинлар сони ортиши билан хар бир бўғин мустақил равишда хал этувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг мохияти хар бир бўғин ўз масаласини биринчи навбатда хал қилишдан манфаатдор бўлишида эмас, балки битта хам бўғин бу масалани этарли даражада асосланган холда ва тўгри хал қила олмаслиги, эчимлар майдалашиб, тулик бўлмай колишидадир. Бу бошқарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради. Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва фнукитсонал тузилманинг камчиликлари қушма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-функтсионал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди. Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади, лекин бошқарувнинг қуйи бўғинга эга хар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар бо'йича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координатсия қилади, мувофиқлашади ва натижада бошқарув сифати яхшиланади, лекин вазифалар миқдори кўп бўлса. Лекин, вазифалар миқдори кўп бўлса, чизиқли тузилма раҳбари вазифалари хам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошқа қўшма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида энг кенг тарқалгани чизиқлифунктсионал тузилмадир. Чизиқли-функтсионал структурада, функтсионал звенолар қуйи турган бўлинмаларга ўзлари буйруқ бера оладилар, лекин улар компетентсиясига таалукли бўлган аниқ белгиланган саволлар бо'йича. Масалан, режалаштириш – иқтисодий бўлими тцех бошлигига режалаштиришни ривожлантириш саволлари бо'йича буйруқ бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери эса тцехда ҳисоб ва ҳисоботни яхшилаш бўйича ва х.к. Чизиқли функтсионал структурасининг устунлиги унинг бошқарув принтсипларини буйруқ беришнинг ягоналиги принтсипи билан ўзвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алоқаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиха бо'йича бошқариш; матритсали структура ва бошқалар. Лойиха бо'йича бошқариш ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши билан боғлиқ қайта кўришлар ва янги технологиялар киритилиши зарур бўлган корхона ва ташкилотларда қо'лланилади. Бундай қайта кўришни амалга ошириш учун факатгина шу лойихага жавоб берувчи бошқарув органи тузилади. Бошқарувнинг лойиха бо'йича органи вақтинчалик ташкилот ҳисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнги тугатилади. Матритсали структура чизиқли ва лойиха бўйича бошқарув структураларининг бирлаштирилиши натижасида кўрилади. Бошқарувни ташкил қилишнинг матритсали структурасида лойиха ёки дастур раҳбарларининг фаолияти эркинлиги та'минланади, улар олдига ҳуйилган масалалар мақсадли хал қилинади. Ишни ташкил қилиш бо'йича раҳбарнинг ма'сулияти аниқланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар бо'йича раҳбарнинг ма'сулияти аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув аппаратини белгиланган даражада қисқартиришга, бошқарувнинг хар-хил даражалари ва хар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари ва функсияларини аниқ ажратиш, халқ хўжалиги, корхоналар (фирмалар) тармоқларининг хўжалик мустақиллигини таъминлашга имкон берадиган янги ташкилий структуралар тузилади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling