7-расм.Дивизионал ташкилий тузилма кўринишлари.7
Бўлимлар – витсе президентлари
8-расм. Сотиб олувчи (харидор)га мўлжалланган тузилма.8
9-расм. Ҳудудий ташкилий тузилма. Витсе - президентлар9
3-жадвал. Дивизионал тузилма ўз афзаллик ва камчиликларга эга.10
Афзалликлар
|
Камчиликлар
|
1. Бу фирмани ўсишининг бирдан-бир йўли
2. Менежерларни юқори даражадаги
мустақиллиги улар жавобгарлигини оширади
3. Менежер билимининг кенглиги
|
1. Фаолиятни қайтарилиш эҳтимоли бор
2. Турли хил бўлимдаги мутахассисларнинг
етарли мулоқотда бўлолмасликлари
3. Бош ташкилот билан кучсиз алоқаси
|
10-расм.Бошқарувнинг матритсали ташкилот тузилмаси11
Бошқарувнинг матритсали тузилмаси икки хил кўринишдаги тузилмани бирлаштириш йўли билан амалга оширилади, яъни чизиқли ва дастурий-мақсадли тузилмаларни қўшиш эвазига. Дастурий-мақсадли тузилма фаолият кўрсатаётганда бошқарувчилик таъсири маълум бир мақсадли масалани хал этишга қаратилган бўлади ва бу фаолиятда ташкилотнинг ҳамма звенолари иштирок этади. Олдиндан маълум бўлган мақсадни амалга оширишдаги ишлар мажмуаси мавжуд бўйсиниш иерархияси бўйича эмас, балки дастурда баён қилинган мақсадга эришиш йўли билан бажарилади. Бунда асосий эътибор айрим бўлинмаларни мукаммаллаштириш учун эмас балки ҳамма фаолият кўринишларини интегратсиялаш, мақсадли дастурни самарали бажарилиши учун ҳамма шароитни бунёд этиш бўлиб ҳисобланади. Бунда дастурлар раҳбарлари ишни амалгам ошириш, жорий этиш ҳамда бошқарув функсиясини сифатли бажариш, координатсиялаш жавобгарлигини ўз бўйнига олади.
Чизиқли тузилмага мувофиқ (вертикал бўйича) ташкилот фаолиятининг айрим соҳалари бўйича бошқарув олиб борилади: ИТТКУ, ишлаб чиқариш, таъминот ва ш.к.
Дастурий-мақсадли тузилма доирасида (горизонтал бўйича) дастурни
(лойиҳалар, мавзулар) бошқариш ташкил этилади. Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, ташкил топган чизиқли-функтсионал тузилмага алоҳида штаб органлари (шахс ва шахслар гуруҳи) киритилиб (доимий ёки вақтинчалик) шу тузилмага хос бўлган вертикал муносабатларни сақлаган ҳолда конкрет дастурларни (лойиҳаларни) бажарилиши бўйича мавжуд горизонтал алоқаларни координатсия қилинади. Дастурни амалга оширишда қатнашувчи ишчиларнинг асосий қисми турли хил масалалар билан шуғулланувчи энг камида иккита раҳбарга бўйсунади.
Дастурни бошқариш дастир бўйича ҳамма алоқани координатсия қилишга жавобгарликни хис этадиган ва ўз вақтида қўйилган мақсадни амалга оширадиган махсус белгиланган раҳбарлар ижро этишади. Бунда юқори даражадаги раҳбарлар жорий масалалар бўйича қарор қабул қилишдан озод бўладилар.
Шунинг натижасида ўрта ва қуйи поғоналарда аниқ операция ва тартибларни бажариш учун жавобгарлик ортади ва бу тариқа ташкилотдаги махсус бўлинмалар раҳбарлари роли ва обрўси ортиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |