Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети


Бошқарув фаолиятида ташкилий тузилмаларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари


Download 0.6 Mb.
bet5/11
Sana08.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1083941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Biznes va tadbirkorlikda chiziqli va pog\'onali boshqaruvning ahamiyati

2. Бошқарув фаолиятида ташкилий тузилмаларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари


Ташкилот бўлинмалараро алоқа кўринишига қараб, ташкилий тузилмани қуйидагиларга ажратиш мумкин: чизиқли, функсионал, чизиқли – функсионал (штабли) ва матрисали.
Бошқарувнинг чизиқли ташкилий тузилмаси. Бу бошқарувнинг содда, оддий бошқарув тузилмаси. У шу билан характерланадики, ҳар бир тузилма бўлинмалари бошида ҳамма ваколатларга эга бўлган ва ўзига бўйсинувчилар учун якка хокимлик хислатига эга бўлиб, ўз қўлида бошқарув функсиясини мужассамлаштира оладиган раҳбар – яккахоким бўлади.
Чизиқли бошқарувда ҳар бир звено ва ҳар бир бўйсунувчи битта раҳбарга эга бўлиб, у орқали ягона канал орқали бошқарувнинг ҳамма команда (кўрсатма) лари ўтади. Ушбу ҳолатда бошқарувчилик звенолари раҳбар фаолиятининг ҳамма натижаларига жавоб беради. Чунки уларнинг ҳар бири ҳамма иш кўринишларини бажариб, мавжуд объект бошқарувига боғлиқ бўлган қарорларни ишлаб чиқади ва қабул қилади. Чизиқли бошқарув тузилмаси фаолиятини баҳолаш учбурчак кўринишига эга. Чизиқли бошқарув тузилмасида қарорлар “тепадан пастга” занжирида юборилиб, бошқарувнинг қуйи звеноси раҳбари ундан юқори поғонадаги раҳбарга бўйсунади, шу туфайли ўзига хос мавжуд ташкилот раҳбарлар иерархияси вужудга келади (масалан, сексия мудири, бўлим бошлиғИ, магазине директори ёки участка устаси (мастери), муҳандис, цех бошлиғи, корхона директори). Шу тарзда якка хокимлик тамойили амалга оширилади. Унинг мазмуни шундан иборатки, бўйсунувчилар фақат битта раҳбар фармойишини бажаришади.
Бошқарув юқори органи бўлинма бошлиқларисиз иш бажарувчиларга у ёки бу афрмойиш бера олмайдилар, чунки бошқа бошлиқ “менинг” бошлиғим бошқарувнинг чизиқли тузилмасини қуйидагича ифодалаш мумкин.

2-расм. Натижа – учбурчак тамойили бўйича бошқарувнинг чизиқли
тузилма схемаси.3

3. Бошқарув тузилмасининг чизиқли ташкилий қисми



3-расм. Бошқарув тузилмасининг чизиқли ташкилий схемаси4
Чизмадан кўриниб турибдики, бошқарувнинг чизиқли тузилмасида ҳар бир
бўйсунувчи бошлиққа эга, ҳар бир бошлиқ эса бир неча ёрдамчиларга эга.
Бундай тузилма бошқарувнинг қуйи поғонасидаги (сексия, бригада ва ш. к) унча катта бўлмаган ташкилотларга оиддир. Ташкилотни бошқаришнинг чизиқли тизими ишлаб чиқариш белгиси бўйича технологик хусусиятларга, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга қараб мужассамлаштириш даражасини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.
Бошқарувнинг чизиқли тузилмаси мантиқан анча тартибли ва расман аниқ, шу билан бирга эпчил бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир раҳбар хокимликни тўлиқ эгаллаган бўлади, бироқ улар махсус билимни талаб қиладиган функсионал муаммоларни ҳал этишда нисбийликка эга бўладилар. Бошқарувнинг чизиқли ташкилий тузилмаси ўз ижобий ва салбий томонларига эгадир.
Чуизиқли тузилмадаги жидди камчиликлар маълум бир даражада функсионал тузилма ёрдамида тузатилиши мумкин. Чизиқли тузилмадаги катталашмагунча самарали ҳаракатда бўлиши мункин. Фирманинг ўсиши билан унинг менежментига махсус экспертларга қарамлик пайдо бўла бошлайди. Агар экспертлар ишга тушса, тузилма чизиқли – штабли бўлади. Чизиқли раҳбарлар бош мақсадни амалгам ошишида жавобгарликни хис этадилар, штабли раҳбарлар эса, иккинчи даражали масалаларни хал этишади. Штаб раҳбарлари чизиқли раҳбарларга бўйсунган ҳолда маслаҳатчи функсияни бажарадилар.
Штаб раҳбарларига бўлган талаб ташкилотдаги функсионал мураккабликларни кўпайишига олиб келади. Бошқарувнинг чизиқли – функсионал (штабли) тузилмаси. Бундай тузилмадаги бошқарувда маълум бир жамоага раҳбарлик қилуйчи чизиқли раҳбар ҳамма жавобгарликни ўзига олади. Унга (чизиқли) аниқ масалаларни ишлаб чиқишда ва ўзига хос қарорларни, дастурларни тайёрлашда функсионал бўлимлардан иборат бўлган (бошқарма, бўлимлар, бюро ва ш.к) махсус аппарат ёрдам беради. Ушбу ҳолда бўлинмалар функсионал тузилмалари бош чизиқли раҳбарнинг қарамоғида бўлади. Улар ўз қарорларини бош раҳбар орқали ёки(ўз ваколати бўйича) бевосита иш бажарувчи бўлимлар раҳбарлари орқали амалгам оширадилар.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling