Рефератнинг мақсад ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақсади ташкилотларнинг ташкилий структурасидаги самарали бошқарув фаолиятини, вазифаларини ташкил этиш орқали қулай бошқарув жараёнларини тизимли ўрганиш асосида, Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотларда ушбу тажрибаларни жорий этиш йўлларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб битирув-малакавий ишда қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
- бошқарув фаолиятида самарали бошқарув структурасини ташкил этишнинг мазмуни, мақсади ва уларнинг ва хусусиятларини ёритиш;
- ташкилий тузилмаларнинг турлари ва унда фаолият олиб борувчи бўлимларнинг функсионал вазифаларини мувофиқлаштириш;
Рефератнинг об'йекти сифатида, тадбиркорлик субйектлари
Рефератнинг предмети сифатида бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув структуралари фаолияти, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, улардан самарали фойдаланиш тизимида раҳбар ва менежер меҳнатини ташкил этиш, вазифаларни тақсимлаш жараёни, бунда юзага келувчи муаммолар ва уларни ҳал қилиш жараёнлари танланди.
Рефератнинг назарий-амалий аҳамияти хорижлик олимларнинг изланишларида атрофлича ўрганилган. Жумладан, Ф.Котлер, М.Портер, Р. Лайкерт, Г.Емерссон, М.Мескон, М.Алберт, П.Зандер, К.Арджирис, П.Литвин, Г.Стрингер, П.Тернер, А.Петтигру, Т.Петерс, Р.Ватерман, Т.Дил, Л.Смирсич, Дж. Мартин, Ж.Коттер, Ж.Хескет, Л.Каммингслар томонидан Ўзбекистонлик олимладан эса, М.Шарифхўжайев, Ё.Абдуллайев, Н.Расулов, С.Гулямов, Н.Садиков, Д.Раҳимова, Қ.Абдураҳмонов, Ж.Алийев, Ш.Зайнутдинов, Р.Фатхутдинов, Ҳ.Абулқосимов, Н.Қосимова, М.Ҳакимов, Ф.Ергашев, Э.Набийев ва бошқалар томонидан атрофлича ўрганилган.
Ўзбекистонда бошқарув тизимида ташкилий бошқарув тузилмаларининг тўғри танлаш, уларнинг афзаллиги ва камчиликлари, уларда фаолият олиб бораётган менежерларнинг ўрни ва аҳамияти, мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган фундаментал ишларни бугунги кунгача амалга оширилмаганлиги ва шунингдек, замонавий бошқарувни жорий этишнинг амалий жиҳатларига бағишланган асарларнинг етарли эмас эканлиги мазкур мавзунинг танланишига асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |