Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Бухоро хонлиги (амирлиги)да фан ва маданият


Download 183.5 Kb.
bet4/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

Бухоро хонлиги (амирлиги)да фан ва маданият. Бухоро ислом дини марказларидан бири сифатида машҳур эди. Бу ерда диний ва дунёвий илм етакчилари яшаб ижод қилишган. Абдулазизхон ва Абдуллахон саройида бадиий безакли нодир асарлар тўпланган кутубхона мавжуд эди. Бу ерда моҳир хаттотлар ва миниатюрачи рассомлар ишлаб, қўлёзма, адабиёт, тарих ва б. фанлар соҳасида яратилган асарларни кўчириш, безаш ва китоб ҳолига келтириш билан машғул бўлганлар. 16-а. 2-ярмида Бухорода қарийб 350 та шоир, олим, хаттот ва б.маданият вакили ижод қилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Тарихга доир асарлар битилган. Абдулла Ибн Муҳаммаднинг “Зубдат ал-асар”, Файзуллоҳ ибн Рузбехон Исфаҳонийнинг “Меҳмонномайи Бухоро”, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома”, Мир Муҳаммад Амин Бухорийнинг “Убайдулланома”, Абдураҳмон Толенинг “Абулфайзхон тарихи”, Муҳаммад Вафои Карманагийнинг “Туҳфаи хоний”, Муҳаммад Мир Алим Бухорийнинг “Фатҳномайи султоний”, Мирза Абдулазим Сомийнинг “Тарихи салотини манғития, Хўжа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” ва б.асарлар машҳур. Шунингдек, адабиёт, фалакиёт, фалсафа, кимё ва б. фанлар билан шуғулланган олим ва шоирлар ҳам шу даврда ижод қилганлар. Масалан, Сўфи Оллоёр ва бошқа тасаввуф намоёндалари, Субҳонқулихон, Сайидо Насафий, Ғафур Самарқандий ва б.
Бухоро, Самарқанд ва б. жойларда ҳашаматли меъморчилик иншоотлари (мадраса, масжид ва б. жамоат бинолари) бунёд этилди. Айниқса XVII асрда катта ютуқларга эришилди. Самарқанд Регистони шаклланди, Шердор, Тиллакори, Модарихон, Кўкалдош, Говкушон, Келобод, Жуйбор, Фатхулла қушбеги, Марокан, Хўжа Порсо, Абдуллахон мадрасалари, мақбаралар, сардобалар қурилди. Шунингдек, Бухорода миниатюрачилик, хушхатлик, ўймакорлик ва китобларни безаш санъати ривожланди. Хон саройида китоблар кўчирилиб, нақш ва тасвирлар билан безатилган. Масалан, 1624 й. Самарқандда Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари нусхасининг яратилиши муҳим аҳамият касб этади.
Хонликнинг энг йирик шаҳарлари, бу Бухоро ҳамда Самарқанд бўлган. Самарқанд шаҳри XIX аср бошларида баланд девор билан ўраб олинган, ушбу деворнинг узунлиги 13,9 чақирим, майдони 10,4 кв.км.ни ташкил этган; шаҳарда 80 минг аҳоли яшаган. Хонликнинг поайтахти Бухоро шаҳрида XIX аср ўрталарида 103 та мадраса, 369 та масжид, 83 та ҳовуз, 38 та карвонсарой бўлган. Булар Бухоро шаҳрининг йирик маданият ва иқтисодиёт марказларидан бири бўлганидан гувоҳлик беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган маросимда айтган табрик сўзларида шундай сатрлар бор: “Бухоро ўлкамизнинг минг йиллар давомида жаҳон тафаккури, маънавий, маданий ва диний қадриятлари тараққиётида улкан ҳисса қўшиб келаётган, шарафли номга сазовор бўлган муқаддас жойлардан биридир... Бухоро нафақат юртимиз, балки бутун Шарқнинг илм маркази бўлиб келган. Имом ал-Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Мир Кулол... ва бошқа шу каби буюк зотлар етишиб чиққан, таҳсил олган бу макон бундан буён ҳам илму фан, маърифат ва ижод бешиги бўлиб қолаверади”.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling