Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Download 183.5 Kb.
bet2/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

БУХОРО ХОНЛИГИ

Бухоро хонлиги тасарруфига XIX асрнинг биринчи ярмида Зарафшон, Қашқадарё, Сурҳондарё воҳалари, шунингдек ҳозирги Тожикистон давлатининг бир қанча ҳудудлари кирган. Жанубий чегара Балх вилояти, шарқий чегара эса Ўратепадан ўтган. Пойтахти Бухоро шаҳри; аҳолиси 2,5 млн. Киши атрофида бўлган. Ўзбек, тожик, қозоқ, туркий-қарлуқ, араб, яҳудий, эрон, хитой-қипчок, туркман, қорақалпоқ, меркит ва б. халқлар истиқомат қилган.


Бухоро хонлиги (амирлиги)даги сиёсий вазият. Бухоро хонлиги (амирлиги) Ўрта Осиёда салмоқли ўрин эгаллаган. Унинг тарихи тахт учун курашлар, ҳукмдорларнинг тез-тез алмашиб туриши, қўшни хонликларга қилинган ҳарбий юришлар, ва айни вақтда халқ хўжалиги ҳамда маданий-маънавий ҳаётнинг ривожланиб бориши билан тавсифланади.
1499-1501 й. Дашти Қипчоқдан кўчманчи ўзбек қабилалари Муҳаммад Шайбонийхон бошчилигида Мовароуннаҳрга бостириб кириб, темурийлардан Самарқанд тахтини тортиб олдилар. Шайбонийлар сулоласига асос солинди ва бу сулола вакиллари қарийб 100 йил давомида хонликни бошқардилар (1500–1601).
Убайдуллахон даврида (1533-39) хонлик пойтахти 1533 й.да Самарқанддан Бухорога кўчирилгач, хонлик ҳам Бухоро хонлиги номини олди. Бухоро хонлиги бирмунча кучайди. Убайдуллахон вафотидан кейин Шайбоний султонлар ва маҳаллий ҳокимлар ўртасида ҳокимият учун кураш кучайиб, хонлик ерлари майда бўлакларга бўлиниб кетди. Бухорода Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон, Самарқандда Кўчкунчихоннинг ўғли Абдуллатиф, Балх ва Бадахшонда Пирмуҳаммадхон, Тошкент ва Туркистонда Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон), Кармана ва Миёнқолда Искандархон ва б.кичик ҳукмдорлар мустақил бўлиб олдилар.
1551-56 й.ларда Мовароуннаҳр учун Шайбонийлар ўртасидаги курашда Искандар Султоннинг ўғли Абдуллахон ғолиб чиқди. У ўз ҳукмронлиги даврида (1557-1598) Мовароуннаҳрда марказлашган давлат ва кучли қўшин тузишга муяссар бўлди. Тошкент, Сайрам, Туркистон, Балх, Фарғона, Хоразм, Бадахшон вилоятлари Бухоро хонлиги тасарруфига олинди. Хуросон ҳам бўйсундирилди. Хонлик чегараси Қашқардан Орол ва Каспий денгизлари соҳилларигача, Туркистон ва Сайрмадан Хуросоннинг шарқий қисмигача бўлган ерларни қамради. Суғориш иншоотлари (Абдуллахон банди), Сурхондарёда Ғишткўприк, карвонсарой, мадраса, кўприклар қурилди. Ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, илм-фан, маданий ва элчилик алоқалари ривожланди. Пул зарб қилиш йўлга қўйилди. Бироқ Абдуллахон вафотидан кейин мамлакатда тахт учун ўзаро курашлар яна авж олди. Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўмин тахтга ўтирди. Аммо олти ой ўтгач, у мухолиф кучлар томонидан ўлдирилди. Тахтга Пирмуҳаммадхон II чиқди. Аммо унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бормай, 1601 й. тахтдан ағдарилади.
Марказий ҳокимият заифлашгач, Бухоро хонлигида оғир вазият вужудга келди: ички низолар кучайди, ҳар бир вилоят ҳукмдори ажралиб чиқиб мустақил бўлишга интилди, Эрон шоҳи Аббос Ҳирот ва Хуросоннинг катта қисмини босиб олди, қозоқ султонларининг лашкари Тошкент билан Самарқандни эгалладилар, Бухоро эса икки ой давомида қамал қилинди, Хоразм мустақиллигини тиклаб олди.
Шундай шароитда Бухоронинг олий табақалари келиб чиқиши Аштархон (Ҳожитархон)лик Жўжихон наслидан бўлган Жонибек султонни тахтга ўтказишга қарор қилдилар. Бухорода аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилди (1601-1756). Бу сулола даврида хонликда сиёсий низо ва бебошликлар деярли тўхтамади. Жонибек султон ўғли Боқи Муҳаммад (1601-05) фойдасига тахтдан воз кечди, сўнгра бошқа ўғли – Вали Муҳаммад (1605-11) тахтга ўтқазилди.
Кейинги хон – Имомқулихон даврида (1611-1642) қозоқ бийлари ва б.кўчманчиларнинг Бухоро ерларига талончилик юришлари кучайди. Чунончи Имомқулихон 1612 й. Тошкентни эгаллаб, ўғли Искандарни ҳоким этиб тайинлади, аммо шаҳарда қўзғолон кўтарилиб Искандар ўлдирилди. Имомқулихон Тошкент аҳолисини шафқатсиз қирғин қилиб шаҳарни яна хонликка қўшиб олди. Унинг даврида хонлик анча мустаўкамланди. Имомқулихон кўр бўлиб қолгач тахтни эгаллаган укаси Надр Муҳаммадхон (1642-45) ҳам шафқатсизлиги ва золимлиги билан норозилик чиқарди. Натижада мухолиф кучлар тазйиқи билан тахтдан воз кечди. Ҳокимият унинг ўғли Абдулазизхон (1645-1681) қўлига ўтди. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди, лекин тобора кучайиб бораётган тарқоқликни бартараф қилолмади. Ба вақтда Эрон шоҳи Аббос Балхни эгаллайди, кейинроқ Балх Эрондан қайтариб олинди. Абдулазизхон билан унинг укаси Субхонқулихон ўртасида ҳокимият учун кураш бошланди.
Аштархонийлар ҳукмронлиги йилларида Хива хони Абулғозийхон Баҳодир ва ундан кейин ўғли Анушахон Бухоро ва Самарқанд атрофларига тез-тез ҳужум қилиб турди. Тахтни эгаллаб олган Субхонқулихон (1681-1702) ўз рақибларига қарши шафқатсиз курашди. У Балх ва Хуросонга ҳарбий юришлар қилди.
Унинг ўғли Убайдуллахон II (1702-11) ҳукмронлк йиллари асосан урушлар билан ўтди. Балх, Термиз, Шаҳрисабз ҳокимлари мустақил бўлиб олишга ҳаракат қилдилар. Хон уларга қарши ҳарбий юришлар қилишга мажбур бўлди. Шунингдек, у Самарқанд ва Ҳисорда бош кўтарган қабилаларга қарши қўшин юборди. Ўзаро бетўхтов урушлар, ҳарбий юришлардан кейин хазина бўшаб, иқтисодий аҳвол мушкуллашди. 1708-09 й.ларда ўтазилган пул ислоҳоти натижасида пул қиймати тўрт марта тушиб кетди. Ислоҳотдан зарар кўрган аҳоли ғалаён кўтарди. Бироқ қўзғолон шафқатсизларча бостирилди. Хонликда сиёсий ва иқтисодий аҳволнинг ёмонлашиши ички зиддиятларни кучайтириб юборди. Айрим нуфузли амирлар уюштирган фитна натижасида Убайдуллахон 1711 й.да ўлдирилди.
Тахтга марҳум хоннинг укаси Абулфайзхон (1711-1747) номигагина хон қилиб ўтқазилди. Ҳокимиятдаги муҳим лавозимлар нуфузли амирлар қўлига ўтиб қолди. Марказий ҳокимият заифлашганидан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ 1740 й. бахорида Балхни эгаллади ва ўша йили кузда катта қўшин билан Амударёдан ўтиб Бухоро хонлигини бўйсундирди. У манғит қабиласидан бўлган Муҳаммад Ҳаким оталиқни ишончли вакили сифатида тахтга ўтқазди. Абулфайзхоннинг нуфузи пасайиб кетди. Хонлик Нодиршоҳнинг ўлимидан кейин (1747) Эронга тобеликдан қутулиб, ўз мустақиллигини тиклади.
Муҳаммад Ҳакимнинг ўғли Муҳаммад Раҳим 1747 й. отаси ўрнига оталиқ тайинланди, у Абулфайзхонни ўлдиртирди. Абулфайзхоннинг ўғли Абдулмўминни эса ўзига куёв қилиб олди; кўп ўтмай куёвини ҳам қатл эттирди ва 1753 йилда Бухоро аслзодалари ва руҳонийлари томонидан тахтга ўтказилди. Бироқ, манғитлар хон наслига мансуб бўлмаганлиги учун ундан кейинги манғит ҳукмдорлари ўзларини хон деб эмас, амир деб атаганлар. Улар Бухоро минтақасининг диний ҳукмдори – амирул-мўминин ҳисобланганлар. Шундай қилиб, 1756 йили Бухорода ҳокимият тепасига расман янги сулола манғитлар сулоласи келди ва давлатни 1920 йилгача идора қилди. Шундан бошлаб Бухоро хонлиги эндиликда Бухоро амирлиги деб аталадиган бўлди. Манғитлар 92 ўзбек қабиласининг бири эди.
Муҳаммад Раҳим вақтида (1753-58) Бухоро амирлигига қарашли ерлар анча қисқарган эди. Унинг таркибига Бухоро, Самарқанд, Миёнқол Кармана, Қарши, Ғузор, Карки, Чоржўй, Шаҳрисабз вилоятлари кириб, Тошкент ва Фарғона вилоятлари хонлик тасарруфидан чиқиб кетган эди. Муҳаммад Раҳимхон йирик ер эгаларининг давлатни бошқариш ишларида шу вақтгача давом этиб келган аралашувларни кескин камайтиришга эриша олди. Шундай бўлса-да, у барча бекликларнинг марказий ҳокимиятни тан олишларига тўла эриша олмади.
Унинг амакиси Дониёлбий оталиқ вақтида (1758-1785) ўзаро урушлар давом этиб, Кармана, Ўратепа, Нурота, Шеробод, Бойсун ва б. жойларда маҳаллий кучлар бош кўтариб, пойтахт измидан чиқишга ҳаракат қилганлар. Дониёлбийнинг катта ўғли Шоҳмурод ҳукмронлиги даври (1785-1800) ва Дониёлбий жорий этган солиқлардан бир қанчаси бекор қилинди, иқтисодий ҳаёт бирмунча яхшиланди. Руҳонийларнинг мавқеи ошди. Манғитлар сулоласи марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қанчалик уринмасин вилоят ҳокимларининг мустақилликка интилиши давом этаверди. Айниқса Бухорога мухолиф бўлган Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари билан кураш шиддатли бўлди. Фақат 1853 й.дагина бу бекликларни Бухорога бўйсундиришга муваффақ бўлинди. Амир Ҳайдар даври (1800-1826) ҳам ички ва ташқи урушлардан ҳоли бўлмади. Айниқса Ўратепа бир неча марта қўлдан-қўлга ўтиб турди.
XIX аср 1-чорагида Бухоро билан Хива ва Қўқон хонликлари ўртасида Ўрта Осиёда устунликка эришиш учун қирғин-барот ва талон-торож урушлари бўлди. Тошкент, Туркистон, Чимкент ва уларнинг атрофи Қўқон хонлиги тасарруфига ўтди. 1825 й.да Хива хонлиги Бухорога қарашли Марвни эгаллади. Тўхтовсиз урушлар, солиқлар миқдорининг ортиши қўзғолонларга, жумладан 1821-25 й.ларда Бухоро ва Самарқанд оралиғида истиқомат қилувчи хитой-қипчоқ қабилалари қўзғолонга сабаб бўлди.
Амир Ҳайдарнинг вориси Насрулло (1827-1860) амирлик ерларини кенгайтиришга муваффақ бўлди. У тахтга даъвогар бўлиш мумкин бўлган барча шахсларни қириб ташлади, Шаҳрисабз беклигини бўйсундириш мақсадида 30 йил кураш олиб бориб, у ерга 32 марта юриш қилди ва 1856 йили Шаҳрисабз ва Китобни эгаллади; Бухорода биринчи бор 40 мингга яқин сарбоздан иборат мунтазам пиёда қўшин тузди. Насрулло 1839, 1841 ва 1858 й.ларда Қўқон хонлигига бостириб келиб, аҳолини қирғин қилди ва бойликларини талади. 1842 ва 1843 й.ларда Бухоро билан Хива хонликлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлди.

Бухоро амирлигида ижтимоий ҳаёт. Бухоро давлати тепасида хон, кейинчалик амир турар эди. Ҳукмдор расман чекланмаган ҳуқуққа эга бўлиб, бутун ҳокимият унинг қўлида тўпланганди, ҳазина ҳам амирнинг мулки ҳисобланарди.


Бухоро амирлиги 40 вилоят ва туманликларга (бекликларга) бўлинган, уларни амир тайинлайдиган ҳокимлар бошқарган; ер майдони тахминан 270 минг кв.км., аҳолиси эса 2 млн. атрофида эди. Аҳолисининг тахминан 57 %ини ўзбеклар, 32 %ини тожиклар, 10 %ини туркманлар, қолган қисмини эса қорақалпоқлар, қозоқлар ва бошқа халқлар ташкил этган.
Амирликнинг давлат муассасалари маъмурий, молия, қозилик, миршаблик ва ҳарбий идоралардан иборат бўлган. Уларнинг ҳар бирига тайинланган амалдор раҳбарлик қилган.
Балоғатга етмаган шаҳзодаларни тарбиялаш учун оталиқлар тайинланарди (16-17 асрларда улар хоннинг ўнг қўли ҳам саналган). Шаҳзодаларга вилоятлар ажратилиб, у ерда улар ўз оталиғи билан яшардилар. Мамлакат мураккаб давлат аппарати орқали идора қилинган. Ижро этувчи ҳокимиятни бош вазир – қўшбеги (вазири бузрук) бошқарган. У хон билан бамаслаҳат иш юритган, олий ҳукмдор Аркида яшаган. Девонбеги – давлатнинг молия-хазина ишларини бошқарган. Солиқлар ундирилиши устидан назоратни ҳам девонбегилар олиб борган. Девонбеги Арк етагида йашаган. Кўколдош – бутун амирлик ҳудудида дўстона ёки душманлик муносабатида бўлувчилар ҳақида маълумотни тўплаган. Мушриф – лавозимида ишлаган амалдорлар хонга инъом этган буйумларни ҳамда ҳарбий анжомларни рўйхатга олган. Солиқ тушумларини йозиб борган. Миршаб – тунги шаҳар соқчилари бошлиғи вазифасини бажарган. Додхоҳ – фуқароларнинг арз ва шикоятларини тингловчи, ҳал этувчи амалдор бўлган. Иноқ – бу лавозимда ишлаган амалдорнинг вазифаси амир фармойишларини беклардан бошқа табақага етказишдан иборат бўлган. Мирохўр – амир отхонасининг бошлиғи бўлган. Дастурхончи – амир ҳузурида уйуштириладиган зиёфатлар учун масъул амалдор. Китобдор – амир кутубхонаси ва барча вилоятлар китобдорлари бошлиғи. Тўқсоба – амир туғи соҳиби, кейинчалик – умуман ҳарбий мансабдор. Парвоначи – бирор–бир шахс бирор лавозимга тайинланганида, бу ҳақдаги ёрлиқни ўша шахсга ва бошқаларга етказувчи амалдор. Садрлар – вақф мулкларини бошқарувчилар. Вақф муассасасининг бошлиқлари бўлган мутаваллилар садрларига бўйсунганлар. Садрларнинг вазифа ва ҳудудлари вақф йорлиғи шартларида қайд этиб қўйилган. Садрлар вақф хўжалиги даромадининг маълум қисмини олардилар.
Жамият ҳаёти шариат қонунларига асосланган. Амирликда мусулмон руҳонийлари юқори мавқега эди. Улар катта ерларга эгалик қиларди. Суд ҳокимияти руҳонийлар қўлида бўлган. Барча қозилар қозикалонга бўйсунган.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling