Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Download 183.5 Kb.
bet7/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

Хива хонлигида фан ва маданият. Маданий ҳаётда ҳам ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса тарих, адабиётга тегишли асарлар кўплаб яратилди. Жумладан, Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажарайи тарук”, “Шажарайи тарокима”, Муниснинг “Фирдавсул-иқбол” асарларида Хива хонлигининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар ўрин олган; Хивада Мирхонд, Хондамир, Восифий ва б.нинг тарихий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Шунингдек, саводхонликда ҳам илгари силжишлар рўй берган, бу ўақда кўплаб янги мадрасаларнинг ишга туширилгани далолат беради. Санъат соҳасида ҳам муҳим силжишлар рўй берди.
Хонликда XVII асрдан бошлаб меъморчилик ривожланиб ҳашаматли бинолар қурила бошлади: Араб Муҳаммад мадрасаси (1616), Шерғозихон мадрасаси (1718-19). XIX асрда, қўнғиротлар даврида Хиванинг ободонлаштирилишига катта эътибор қаратилди: Паҳлавон Маҳмуд, Оллоқулихон саройлари, карвонсарой, тимлар, Хўжамберди, Қозифозилбек, Муҳаммадамин иноқ, Арабхона, Полвон ота, Раҳимқулихон, Раҳмонбердибой, Қутлимурод иноқ, Муҳаммадаминхон ва б. мадрасалар, мнгдан ортиқ масжидлар қурилди.
Умуман олганда, XVI-XIX асрларда Хива хонлиги ўз мустақиллигини тиклаб, марказлашган давлат тизимини барпо этишга ҳаракат қилган, қўшни қабилаларни бўйсунидрган, Бухоро амирлиги билан урушлар олиб борган, айни вақтда иқтисодий ривожланишда давом этиб, маънавий-маданий соҳаларда ҳам бир қанча ютуқларга эришишга муваффақ бўлган. Лекин, Бухоро амирлигидаги каби, Хивада ҳам тахт учун доимий курашлар, баъзи қабилаларнинг бостириб келиб меҳнаткаш халқни талаши, халқ зиммасига тушган оғир солиқ ва мажбуриятлар мамлакат тараққиётига салбий таъсир кўрсатган.
Хива ҳукмдорлари:
Элбарсхон (1512-1517)
Ҳасанқули (1517-1524)
Тучақа ёки Тарчажаҳон (1524-1528-29)
Суфиёнхон (1528-29 – ?)
Аванешохон, Абдулазиз (шайбонийлар авлодидан), Дин Муҳаммадхон, Ҳожимхон (1558-1602, орада шайбонийлар намояндаси)
Араб Муҳаммадхон (1602-1623)
Асфандиёрхон (1623-1643)
Абулғозий Баҳодирхон (1643-1663)
Анушахон (1663-1687), ....., Шоҳниёз (1688-1702)
Араб Муҳаммадхон II (1702-1714)
Шерғозихон (1715-178)
Элбарсхон II (178-1740)
Нурали, Абу Муҳаммад... (1741-1747)
Ғойибхон (1747-1757)
Абдуллахон, Темурғозихон, ..., (1763-1770)
Муҳаммад Амин иноқ (1770-17790)
Аваз Муҳаммад иноқ (1790-1804)
Элтузар (1804-1806)
Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825)
Оллоқулихон (1825-1842)
Раҳимқулихон (1842-1845)
Муҳаммад Аминхон (1845-1855)
Саййид Муҳаммадхон (1856-1864)
Муҳаммад Раҳимхон II (1864-1910)
Асфандиёрхон (1910-1918)
Саид Абдуллахон (1918-1920; амалда Жунаидхон).


ҚЎҚОН ХОНЛИГИ
Қўқон хонлиги XIX асрнинг биринчи ярмида ҳозирги Наманган, Қўқон, Андижон, Марғилон ҳудудлари, Тошкент, Хўжанд ҳудудлари, Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистон ҳудудларини ўз ичига олган. Унинг энг шимолий қисмида Оқмасжид қалъаси бўлган. Оренбург ва Омск подшо Россиясининг хонлик билан чегарадош шаҳарлари эди. Пойтахти Қўқон шаҳри; аҳолиси 3 млн. Киши атрофида бўлган. Аҳолисининг асосий қисмини ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, яҳудий ва б.лар ташкил қилган.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling