Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна
Download 183.5 Kb.
|
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ БЎРИЕВА ХАЙРИЯ АМАНУЛЛАЕВНА XVI – XIX АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ТАРИХИ: ХОНЛИКЛАР ДАВРИ Ижтимоий бўлмаган мутахассисликлар талабалари учун “Ўзбекистон тарихи” фанидан ўқув-услубий қўлланма Тошкент 2008 Тақризчи: Асатова Г.Р., тарих фанлари номзоди Рахмонкулова З., тарих фанлари номзоди, доцент Қўлланма Ўз ДЖТИ “Ўзбекистон тарихи ва ДЖҚА” кафедраси йиғилишида ________ апрель 2008 йили муҳокама этилган ва ЎУК томонидан тасдиқланган (____-баённома) Бўриева Х.А.
Ўзбекистон тарихи фанидан барча мутахассислик талабалари учун ўқув-услубий қўлланма. К И Р И Ш Ўзбекистон тарихи фанидан олий ўқув юртлари талабалари учун тузилган ўқув дастури таркибига киритилган “XVI-XIX Ўрта Осиё тарихи: хонликлар даври” мавзуи кенгқамровли ва мазмун жиҳатдан турли тарихий воқеаларни ўз ичига олади. Унинг мураккаблиги ўрганилаётган даврда кечган сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳодисаларнинг кўплигида бўлиб, улар Ўрта Осиё ҳудудида учта хонликнинг ташкил топиши, ривожланиши, ўзаро алоқадорлиги ва инқирозга юз тутиши билан боғлиқ. Ўрта Осиё ҳудудида учта хонликнинг ташкил топиши ва бунинг натижасида содир бўлган ўзгаришларни талқин этишда хонликлар вужудга келишидан олдин кечган тарихий воқеалар ҳақида таасуротга эга бўлиш зарур. Бу билимлар учта хонликнинг пайдо бўлиш сабабларини ёритиш имконини беради. XVII-XIX асрларда Ўрта Осиё хонликларида мавжуд сиёсий вазиятни ўрганишда уларнинг ўзаро алоқаларига эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, сиёсий ўзгаришларнинг хонликларнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида қай даражада акс этганини кузатиб борилади. Бу борада эришилган ютуқлар ёки инқирозий ҳолатларнинг сабаб ва натижаларга алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Ўрта Осиё хонликлари тарихини тўғри ва мазмунли ёритишда услубий ёндашувга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунда тарихийлик, ҳолислик, ҳаққонийлик, узвийлик, таққослаш услубларидан фойдаланилади. Масалан, учта хонликнинг маъмурий тизимини ўрганишда, уни ҳозирги даврда мавжуд маъмурий бўлинмалар ва бошқарув органлари билан таққослаш усули мавзунинг ўзлаштирилишида катта самара беради. Учта хонлик ўртасидаги низоларни таҳлил этиш борасида кечган воқеалар билан таништиришдан ташқари, уларнинг моҳияти, оқибатларидан тегишли хулоса чиқариш тарбиявий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатнинг, халқнинг мустаҳкамлиги, аввало, унинг аҳиллигидадир. Ўрганилаётган мавзуни тушунтириш давомида унинг мазмунига мос бўлган кўргазмали воситалар (слайд, карта, фотосурат, жадвал)ни жалб қилиш керак. Масалан, хонликларда ҳукмронлик қилган хонларнинг номлари ва ҳукм сурган йилларини тасвирловчи жадваллар ёки маъмурий-бошқарув аппаратига тегишли схемалар, маданий соҳада эришилган ютуқларга доир суратлар мавзуни тўлиқ қизиқарли ёритишда ва талабалар томонидан осон ўзлаштирилиб, уни эслаб қолишларида катта аҳамиятга эга. Мавзу юзасидан ўқилган маърузадан сўнг талабалар ўртасида ўша даврда бўлиб ўтган тарихий воқеалар юзасидан мунозара ўтказиб, хонликларнинг ривожланиши ва ўзаро кураши натижасида сусайганлигининг сабаби, моҳияти ва оқибатларини аниқлаш лозим. Ушбу усул талабаларнинг мустақил фикр юритиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, хулоса чиқариш кўникмаларини оширишга, шунингдек, мавзуни пухта ўзлаштириб, тегишли сабоқлар чиқаришларига ёрдам беради Ўрганилаётган мавзуни ёритишда нафақат билим бериш, балки унинг юзасидан илмий мушоҳада юритиш, тадқиқот олиб бориш қобилиятларини шакллантириш лозим. Жумладан, Ўрта Осиёнинг XVII-XIX асрлар тарихини ўрганишда ўша даврга оид тарихий атамалар, географик жой номлар талқинига тўхталиб ўтиш даркор. Ушбу жараён талабаларда ўлкашуносликка бўлган қизиқишни кучайтириш, этнографик, топонимик билимларини кенгайтириш имконини беради. Шунингдек, мавзуга доир адабиётлар, олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг муаллифлари ҳақида ахборот берилиши тарихшунослик нуқтаи назаридан муҳим саналади. Умуман олганда, Ўрта Осиёнинг учта хонлик даври тарихи Ўзбекистон тарихининг ўзига хос бир қисми бўлиб, уни ёритишда пухта билим ва педагогик маҳоратга эга бўлиш лозим. Ушбу мавзу талабаларнинг Ўзбекистон тарихига доир билимларини ошириш, ўз юртига бўлган муҳаббат ва Ватанига садоқат туйғуларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Download 183.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling