Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Download 183.5 Kb.
bet6/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

Хива хонлигининг ижтимоий ҳаёти. XIX бошларида Хива хонлигида 800 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган. Уларнинг 65 %ини ўзбеклар, 26 %ини туркманлар, қолган қисмини эса қорақалпоқ ва қозоқлар ташкил этарди. Хонлик 15 вилоят ва 2 ноиблик ва хоннинг бевосита ўзига қарам бўлган туманлардан ташкил топган.

XVI-XIX асрларда Хива хонлигининг маъмурий бошқаруви кўп жиҳатдан Бухоро амирлигидаги тизимга ўхшаш бўлган. Хон ҳокимияти чексиз бўлиб, у энг йирик мулк эгаси ҳисобланган. Иноқ, отлаиқ ва бий каби унвонларга эга бўлган юқори мартабали амалдорлар хонлик ҳаётида катта таъсир кучга эга бўлган. Вазири аъзам ёки қушбеги у солиқларни тўплаш, ҳарбий ишлар ва умуман хон фармонларини бажарилишини таъминлаган; жанубий ҳудудлардаги аҳолини бошқарган. Айни вақтда меҳтар лавозимини бажарувчи киши эса шимолдаги ерларни назорат қилган. Қушбеги ва меҳтар, шунингдек, каналлар қазиш ва ариқларни тозалашни уюштириш билан шуғулланишган. Маъмурий бошқарувда қози, раис, ясовул ва бошқа мансаблар мавжуд эди. Шаҳарларни ҳокимлар ва уларнинг ёрдамчилари – юзбошилар ва оқсоқоллар идора қилганлар. Хонликда руҳонийлар таъсири кучли бўлган, шайхулислом (охун) ва муфтий юқори мавқени эгаллаганлар.


Ўрганилайтган даврда хонликда мунтазам қўшин мавжуд бўлиб, унинг тузилиши ҳам Бухороникига ўхшаш бўлган. У асосан, отлиқлардан ташкил топиб, қўмондониликни лашкарбоши, юзбошилар бошқаришган. Аскарлар тинчлик пайтида деҳқончилик ва бошқа касблар билан шуғуланишган. XIX аср 30-й.ларида қўшин сони қарийб 40 минг киши эди. Аскар хизматидагилар солиқ ва жамоа ишларидан озод қилиниб, ҳар бир ҳарбий юришда қатнашганлиги учун 5 олтин танга, жангда рағбат кўрсатганлар 10-100 танга олган. Хон саройида эса мунтазам яхши қуролланган аскар хизмат қилган (1000 киши). Қўшиннинг асосий қисми қилич, ўқ-ёй, найза билан қуролланган; баъзи қисмлар милтиқ билан қуролланган.
Хонликнинг иқтисодий ривожланиши. Ерга эгалик турлари. Ўртта Осиёнинг барча давлатлари сингари, Хива хонлигида ҳам ер асосий бойлик ҳисобланган. Бухоро амирлигидаги каби улар эгалик шаклига кўра уч гуруҳга бўлинган: давлат ерлари (амлок), шахсий мулк (хусусий ерлар), вақф ерлари. Бироқ, ер эгалиги Бухоро хонлигидаги бир қанча фарқ қиларди: хон ва унинг қариндошлари барча ерларнинг деярли ярмига эгалик қилишган. Қолган ерлар давлат ихтиёрига олинган (вақф ерларидан ташқари). Давлат ва хусусий ерлар деҳқонларга ижарага берилган. Деҳқонлар олган ҳосилнинг ярмини ижарага тўлаганлар ва шу сабабдан уларни “яримчилар” деб ҳам аташган. Майда ер эгалари хонавайрон бўлиб борганлар ва охир-оқибатда ерларидан маҳрум бўлганлар.
Қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишлари. Хива хонлигида ўтроқ аҳоли деҳқончилик, ипакчилик, кўчманчилар эса асосан чорвачилик билан шуғулланган. Хонликнинг иқтисодий ҳаётида суғоришга асосланган деҳқончилик муҳим ўрин эгаллаган. XVI аср ўрталарида Янгиариқ ва Тошли Ёрмиш, 1602 й. Араб Муҳаммад, 60-80 й.ларда Шоҳобод ва Ёрмиш, XIX аср бошларида Амударёдан Лавзан ариғи чиқарилди ва кейинчалик катта каналга айлантирилди, 1815 й.да Қиличниёзбой канали қазилди. Деҳқончиликда буғдой, пахта, маккажўхори, арпа, шунингдек боғдорчилик, полизчилик, сабзавот экинлари етиштирилган. Чорвачиликда қуй, эчки, туя, қорамол, отлар боқилган. Айниқса қоракўлчилик яхши ривожланган.
Ҳунармандчилик. Ҳунармандчилик шаҳарларда ривожланган бўлиб, ип, ипак ва жундан газламалар тўқиш кенг тарқалган, шунингдек, косибчилик, кулолчилик, темирчилик, заргарлик, қуролсозлик ва б. турлар ҳам ривожланган.
Савдо-сотиқ. Ички ва ташқи савдо мамлакат учн муҳим саналган. Хусусан Бухоро хонлиги, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Россия ҳамда кўчманчи халқлар билан савдо алоқалари ўрнатилган. Хива, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Тошҳовуз, Хўжайли, Гурлан, Чимбой каби шаҳарлар ҳунармандчилик ва савдонинг марказлари саналган. Россияга турли газлама, пахта, ипак ва б. моллар олиб борилган. У ердан темир, чўян, пўлат, чарм, тунука, мовут, тўтиё, қанд ва б.моллар келтирилган. Хонликнинг энг йирик шаҳарлари – Хива, Кўҳна–Янги Урганч саналган. Хива шаҳри XVII аср бошларидан 1920 йилгача хонлик пойтахти бўлган, у қадимда Хейвад деб аталган. XIX аср ўрталарида шаҳар атрофи 6 км. Узунликдаги девор билан ўралган; XVIII-XIX асрларда шаҳарда кўплаб меъморий иншоотлар қад кўтарган. Уларнинг туркумига кўра Хива Ўрта Осиёда ягона шу услубда қурилган шаҳар саналади. У Ичан қалъа (девор узунлиги 2200 м.) ва Дишан қалъа (девон узунлиги 6250 м.)лардан иборат. Хивадаги Сайид Аловуддин мақбараси, кўҳна арк, жомеъ масжиди, Оқ мсжид, Уч авлиё мақбараси, Шерғозихон мақбараси, Оллоқулихон карвонсаройи ва бошқалар муҳим тарихиймеъморчилик ёдгорликлари саналди.
Солиқ тизими. Хива хонлигида солиқ турлари кўп бўлган: салғут – ер солиғи, алғут – бир йўла тўланадиган солиқ, милтиқ пули – қурол-аслаҳа учун йиғилган, арава олув – аҳоли араваларини давлат ишлари учун сафарбар этиш, улоқ тутув – аҳолининг туя ва отларини сафарбар қилиш, қўналға – элчи ва малдорларга кўчиб ўтиш учун жой бериш, маҳаллий ҳукмдорга ҳақ тўлаш ва ҳ.к., жами 18 та солиқ ва жарима меҳнаткаш халқ зиммасига юклатилган. Бундан ташқари, бегар, қазу, ички ва обхўра қазу, ҳачи, отланув каби ҳашар ва хон овида қатнашиш мажбуриятлари ҳам бўлган.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling