Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Download 183.5 Kb.
bet5/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

Шайбонийлар сулоласи:
Муҳаммад Шайбонийхон (1500-1510)
Кучкунчихон (1510-1530)
Абусаидхон (1530-1533)
Убайдуллахон (1533-1539)
Абдуллахон I (1539-1540)
Абдулазизхон - Самарқандда (1540-1550)
Абдуллатифхон - Бухорода (1640-1551)
Бароқхон (1551-1556)
Пирмуҳаммадхон I (1557-1561)
Искандархон (1561-1583)
Абдуллахон II (1583-1598)
Абдулмўминхон (1598)
Пирмуҳаммадхон II (1598-1601)
Аштархонийлар сулоласи:
Боқимуҳаммад (1601-1605)
Валимуҳаммад (1605-1611)
Имомқулихон (1611-1642)
Надр Муҳаммад (1642-1645)
Абдулазизхон (1645-1681)
Субхонқулихон (1681-1702)
Убайдуллахон II (1702-1711)
Абулфайзхон (1711-1747)
Абдулмўмин (1747-1748)
Убайдуллахон III (1748-1753)
Манғитлар сулоласи:
Муҳаммад Раҳим (1753-1758)
Фозилтўра (амалда Дониёлбий оталиқ, 1758-1785)
Шоҳмурод (1785-1800)
Ҳайдар (1800-1826)
Насрулло (1826-1860)
Музаффар (1860-1885)
Абдулаҳад (1885-1911)
Олимхон (1911-1920)
ХИВА ХОНЛИГИ

Хива хонлиги ҳудудига XIX асрнинг биринчи ярмида ҳозирги Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон ҳамда Туркманистон давлатининг шимолий ерлари кирган. Унинг аҳолиси 900 минг киши атрофида; пойтахти Хива шаҳри бўлган. Асосий аҳоли таркибини ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қисман қозоқлар ташкил қилган.


Хива хонлигидаги сиёсий вазият. 1505 й.да Шайбонийхон Хоразмни босиб олди. Аммо, 1510 й.да у Исмоилшоҳ томонидан мағлубиятга учратилиб ўлдирилгандан кейин Шайбонийлар давлати парчаланиб кетди. Хоразм Эронга бўйсундирилди. 1511 й.да Шайбонийлар хонадонига мансуб бўлмаган Дашти Қипчоқ кўчманчилари туб аҳолининг ёрдами билан эронликларга зарба бериб Хоразм мустақиллигини тикладилар. Ўша кўчманчилар сардори Элбарс Хива хони деб эълон қилинди, шу равишда кўчманчи ўзбек қабилалари ёрдамида мустақил Хива хонлигига асос солинди. Бу даврда Хоразм ҳудудида жами 20 га яқин ўзбек қабиласи истиқомат қилар эди. Улар орасида қўнғирот, манғит, найман, қипчоқ ва қиёт қабилалари кўпсонли ва энг кучли қабилалардан ҳисобланган. Хонлик чегарасига Қадимги Хоразм, Манғишлоқ воҳаси, Деҳистон, Болхон, Узбой ҳамда Хуросоннинг шимолий қисми кирган. Пойтахти дастлаб Вазир шаҳри, кейин Кўҳна Урганч ва Хива бўлган.
1538 й.да Элбарс ўлимидан кейин тахтга ўтирган Аванешхон вақтида Бухоро хони Убайдуллахон билан қаттиқ жанглар бўлди. Аванешхон мағлубиятга учради ва ўлдирилди. Шундан кейин Хоразм Бухоро хонлигининг қўлига ўтиб Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон унинг ҳокими этиб тайинланди. Аммо, кўп ўтмай Хоразм ўз мустақиллигини тиклашга эришди. 1593 й.да Абдуллахон Хоразмни бўйсундирди, лекин 1598 й.да унинг ўлимидан кейин Хоразм мустақиллиги яна тикланди.
Элбарс сулоласининг вакили Ҳожимхон (1558-1602), сўнгра Араб Муҳаммад (1602-1623) тахтни эгаллади. Бу вақтда хонликка қалмоқлар ва қозоқлар, кейнроқ Атаман Нечай бошчилигида Урал казаклари бостириб кирди. Босқинчилар қайтарилгач, тахт учун курашлар давом этди. Асфандиёрхон таркманлар ёрдами билан ҳокимиятни эгаллади (1623-1643).
1643 й. тахтни Абулғозий Баҳодирхон (1645 й.дан Хивада) Орол ўзбеклари ёрдамида эгаллади ва туркманларни назорат остига олди, туб аҳолининг мавқеи кўтарилди. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга эришди. Бухоро хонлиги ва қалмиқларга қарши юришлар қилди.
Кейинги хон Ануша Абул Музаффар (1663-1687) отаси сиёсатини давом эттири, Бухорога юриш қилди ва оз муддат Самарқандни эгаллашга муваффақ бўлди. Шоҳниёз (1688-1702) ва Араб Муҳаммадхон II (1702-1714) даврларида султонлар ўртасидаги тахт учун курашлар тўхтамади.
1714 й.да тахтга Шерғозихон ўтирди.Унинг даврида Россия томонидан таҳдид солинди. Сабаби, рус императори Петр I Хива хонлигини осиб олиш мақсадида 1715-1717 й.ларда Бекович-Черкасский бшчилигидаги ҳарбий экспедицияни Хивага жўнатди. Шерғозихон ушбу қўшинни тор-мор қилди. Айни вақтда Бухоро хонлиги билан ҳам муносабатлар кескинлашди. Бухоро хони Абулфайзхон Оролбўйи қабилаларини Шерғозихонга қарши қўзғатди, натижада 1728 й. Хива хони машҳадлик қуллар томонидан ўлдирилди. Тахтга қозоқ султонларидан бўлган Элбарсхон II ўтирди (1728-1740), бироқ у Эрон шоҳи Нодир томонидан ўлдирилди. 1741 й. хиваликлар Нодиршоҳга қарши чиқдилар ва Хиванинг мустақиллигини тикладилар. Яна тахт учун курашлар авж олди ва унда қўнғиротлар сулоласи устун келди.
Ушбу сулола вакили бўлган Муҳаммадамин иноқ (1763-1790) ҳукмронлиги даврида мамлакатда вазият бирмунча яхшиланди, туркман ва бухороликларнинг ҳужумлари қайтарилди.
Муҳаммад Раҳим I (1806-1825) хонлиги вақтида марказий ҳокимият кучайди. Олий кенгаш тузилди ва солиқ ислоҳоти ўтказилди. Ташқи сиёсатда ҳам бирқанча ютуқлар эришилди: туркманларнинг чавдор қабиласи, қорақалпоқлар, Оролбўйи ўзбеклари Хивага бўйсундирилди. Кейинги хонлар даврида (Оллоқулихон, Раҳимқулихон, Муҳаммад Аминхон) ҳам Хива хонликда вазият нисбатан барқарор бўлди, ташқи сиёсатда эса Хуросонга юришлар уюштирилди.
Саййид Муҳаммад (1856-1863) ҳукмронлик қилган йиллари туркман ва қорақалпоқлар билан яна тўқнашувлар содир бўлди. Кейинги хон – Саййид Муҳаммад Раҳим II даврида (1863-1910) эса Хивага Россия подшолиги томонидан ҳарбий юришлар қилиниб, бирқанча ҳудудлар босиб олинди. 1873 й. Хива ва Россия ўртасида тенгсиз шартнома имзоланиб, Хива қарам давлатга айлантирилди.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling