Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна
Download 183.5 Kb.
|
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амирликнинг иқтисодий ҳаёти.
Шайхулислом – мусулмон жамоаси бошлиғи; қозилик ишларида ҳамда кундалик ҳаётда қонунларга риоя этилишини таъминловчи, ҳукумдорнинг энг яқин кишиси. Шайхулислом бош руҳоний ва адлия ишларининг сардори ҳисобланган. У жамият маънавий ҳаётини бошқарган. Бу лавозим авлоддан-авлодга мерос бўлиб ҳам ўтган. Пойтахт қозиси (қозикалон) – давлатнинг олий қозиси. Амир аралашмайдиган барча қозилик ишларига раҳбарлик қилувчи олий давлат лавозими. Қозикалон ҳузурида аълам ва 12 муфтидан иборат девон тузилган эди. Унинг вазифаси жиноий ишларни синчиклаб кўришдан иборат бўлган. Муфтий – қозикалон мураккаб деб ҳисоблаган турли диний-ҳуқуқий масалалар бўйича шариатга асосланиб фатво чиқарган. Бу фатво унинг ёки бир неча муфтийнинг муҳри билан тасдиқлангач, қозига берилар эди. Қози бу фатвога асосланган ҳолда ҳукум чиқарган. Муҳтасиб (раис ҳам дейилган) – мусулмонлар тарафидан шариат қонунларининг бажарилишини кузатган, масжидларга бориб намоз ўқишга келувчилар рўйхатини, бозорлардаги тош-тарозининг тўғрилигини текширган. Айни пайтда у ичкиликбозлик, судхўрликка ҳам қарши курашиши керак эди.
Хуллас, амирликдаги юқори давлат лавозимлари ўша даврдаги бошқарув тизимига тўла мос бўлиб, амирнинг яккаҳукумдорлигини таъминлар эди. Амирликнинг мунтазам қўшинига лашкарбоши (амири лашкар) бошчилик қилган. Сарбозлар ўқ-ёй, найза, қилич, ойболта каби ибтидоий қуроллар билан қуролланган. Хонликда қўшин асосан отлиқлардан ташкил топган. 18-а. охиридаги маълумотга кўра хон 10 минг кишилик қўшин тўплаш имконига эга бўлган. 19-а. 30-йилларида ёлланма аскарлар сони 19 минг киши бўлиб, улар хизматини турли шаҳар ва ҳарбий истеҳкомларда ўтаганлар. 19-а. ўрталарида ҳарбий қисмлар, шунингдек тўп ва милтиқлар сони ортди, қўшин сони 40 мингтага етди. Амирликнинг иқтисодий ҳаёти. Ерга эгалик шакллари. Мамлакатдаги барча ерлар хон (амир)га тегишли бўлган. Бухорода ер-сув мулкчилигининг уч шакли мавжуд эди: 1) давлат ерлари (бу амлок ерлар деб ҳам аталган); 2) мулк ерлари (хусусий); 3) вақф ерлари. Давлат ерларининг бир қисми деҳқонларга фойдаланиш учун берилган, бир қисми йирик ер эгаларига, ҳукмрон сулола аъзоларига, йирик давлат мансабдорларига суюрғол сифатида берилган. Мулк ерларининг бир қисми давлат хизмати билан боғлиқ бўлмаган шахсларга, иккинчи қисми давлат хизмати билан боғлиқ (жасорат кўрсатган, ҳукмдор томонидан махсус ҳадя этилган) шахсларга тегишли бўлган. Вақф ерлари масжид, мозор, хонақо, мадраса ва мақбаралар учун ажратилган ерлар эди. Мамлакат иқтисодий ҳаётида деҳқончилик, ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо асосий ўринни эгаллаган. Ички низолар бўлиб туришига қарамай иқтисодиётнинг бу соҳалари ривожланишда давом этди. Деҳқончилик суғориш билан бевосита боғлиқ бўлган. Суғориш тармоқлари Зарафшон ва Амударёдан чиқарилган. Абдуллахон II нинг 1583 й.да Нурота оғлари шимолий ёнбағирларидаги Эски Оқчоб қишлоғи яқинида қурдирган сув омбори қолдиқлари ҳозиргача сақланган. Шунингдек, Зарафшон дарёсида Пули-Кармана, Пули Меҳтар Қосим ва Пули Чаҳорминор каби сув тақсимлагичлар қурилган. Зарафшондан Жиззахга Туятортар ариғи чиқарилган. Суғориш тармоқлари Амир Шоҳмурод ва Амир Ҳайдар даврларида ҳам анча кўпайди, кўчманчиларнинг ўтроқлашуви кучайди. Қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишлари. Бухоро хонлигида зироатчилик ва чорвачилик етакчи хўжалик соҳалари саналган. Деҳқончиликда буғдой, пахта, арпа, тариқ, беда айниқса кенг кўламда етиштирилган; шунингдек, амирликда боғдорчилик, сабзавотчилик ва полизчилик ҳам ривожланган. Айниқса Бухоронинг қовун-тарвуз ва узумлари бошқа мамлакатларда ҳам машҳур эди. Ипакчилик ҳам кенг тарқалиб, кўпроқ Зарафшон водийсида ривожланган. Чорвачиликда от, туя, йирик шохли қорамол, думбали ва қоракўл қўйлар боқилган. Ўрта Осиё ҳудудидаги сув танқислиги муаммоси ҳамма вақт бу ўлкада жойлашган давлатларда суғориш ишларига алоҳида эътибор берилишини талаб этиб келган. Хусусан, Бухоро хонлигида ҳам каналлар қазиш, кўприклар қуриш, чиғириқ ўрнатиш каби ишларга аҳолининг катта қисми жалб қилинарди. Хонлик ҳудудида Зарафшон дарёсидан Хурмо ва Саразм каналлари қазилган. Шунингдек, Қозонариқ, Тойман, Тўғузариқ ариқлари, Оқдарё ва Қорадарёдан бир қанча каналлар ҳашар йўли билан қаздирилган. Ҳар бир деҳқон хонадони йилига 60 кундан 100 кунгача суғориш иншоотлари қуриш, канал ва ариқларни тозалаш, созлаш ишларида қатнашишга мажбур эди. Ҳунармандчилик. Ҳунармандчилик Бухоро шаҳарларининг иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эди. Ҳунармандчиликнинг кўп турлари равнақ топган: тўқимачилик, темирчилик, кулолчилик, ёғочсозлик, тикувчилик, мисгарлик, заргарлик, теричилик, меъморчилик. Шаҳар ва йирик қишлоқлар аҳолисининг талай қисмини ҳунармандлар ташкил этар эди. Масалан, Зандана қишлоғида тўқилган занданийчи матоси бутун Шарқда машҳур бўлган. Тўқимачилик маҳсулотлари Яқин Шарқ мамлакатларига чиқарилган. Ҳаётни тебратувчи бу икки йўналиш ички ва ташқи савдо тақдирини ҳам белиглаган. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозор талабларини қондириб турган. Савдо-сотиқ. Ўрта Осиё давлатлари, жумладан, Бухоро давлатининг жаҳон бозори фаол иштирокчилигидан узилиб қолганлиги унинг ички бозорига ҳам таъсир этган. Аниқроғи асосн миллий ҳунармандчилик ва деҳқончилик орқали аҳолининг истеъмолчилик талаблари қондирилган; ички ва хонликлараро садо яхши йўлга қўйилган. Бозорларда турли газлама, тайёр кийим, метал буюмлар, қурол-аслаҳа, заргарлик буюмлари, тери ва чарм маҳсулотлари, кулолчилик, темирсозлик маҳсулотлари, қоғоз, китоб, бўёқ, ёғоч, олтин, тошкўмир, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилган. Айни пайтда бозорлардаги чойхоналарда аҳоли овқатланиб, ҳордиқ чиқарган; бозор майдонида ҳукмдор фармонлари ва бошқа ҳабарлар эълон қилинган, айбдорлар жазоланган, байрам кунлари турли томошалар уюштирилган. Ташқи савдо XVI-XIX асрларда аввалгидан сустроқ ривожланган эди. Сабаби, XV охирларида Усмонли турклар Ўрта Ер денгизи бандаргоҳларини ёпиб қўйишди, шунингдек, ушбу асрдан буюк географик кашфиётлар даври бошланиб, океанлар орқали янги йўллар очилди ва давлатлараро савдо кўпроқ сув йўллари орқали олиб бориладиган бўлди. Бироқ, Ўрта Осиё хонликларида ташқи савдо батамом тўхтагани йўқ. Улар Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Хитой, Қозоқ хонлиги билан савдо алоқаларини ўрнатган эдилар. Ўлкадан чет давлатларга турли хилдаги газламалар, қоғоз, эгар-жабдулар, қурола, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карвонлар воситасида олиб чиқилган. Хонликларга эса ушбу мамлакатлардан, кийим-кечак, металл буюмлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари, тери ва б.лар олиб келтирилган. Солиқ тизими. Солиқ тури ва тўловларнинг кўплиги, бегор мажбуриятидан безор бўлган меҳнаткаш халқ тез-тез ғалаён қилиб турарди. Масалан, шайбонийлар даврида 20 турдан ортиқ солиқ ва тўловлар жорий қилинган. Солиқларнинг асосийси, бу ҳирож бўлиб, даромаднинг 30 %дан 40 %гачасини ташкил қиларди, ихрожот солиғи давлат ва қўшин эҳтиёжлари учун йиғиларди, ясоқ мажбурияти аҳолининг сув иншоотлари, йўл-кўприклар қуриш, ем-ҳашак йиғишда мажбурий равишда ишлаб беришини назарда тутарди. Аштархонийлар ва манғитлар даврида аҳолидан фойдаланган ҳар бир таноб еридан бир тиллодан ҳисобланадиган танобона солиғи, уни тўлашни истамаганлардан ҳосилнинг учдан бир қисмини топширилишини талаб қилувчи ҳирож солиқларни тўлаш айниқса оғир бўлган, ҳашар ишларида қатнашишдан иборат бегар мажбурияти, закот тўлаш солиғи ҳам меҳнаткаш аҳолининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Download 183.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling