Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна
Қўқон хонлигинг иқтисодий ривожланиши
Download 183.5 Kb.
|
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)
Қўқон хонлигинг иқтисодий ривожланиши. Хонликдаги ер эгалигии шакллари уч турга бўлинган: амлок, хусусий, вақф ерлари. Бироқ, ернинг аксари қисми давлатга қарашли – амлок ерлар бўлгани сабабли, уни хоннинг шахсан ўзи тасарруф этган. Амлок ерлар деҳқонларга ижарага берилган. Ернинг бир қисмига эса хусусий кишилар эгалик қилган. Мулкларнинг кўпчилиги 30 сўтихдан 60 сўтихгача бўлган. Хусусий ер эгалари ҳосилнинг бирдан бешдан бир қисмини солиқ тарифасида топширганлар. Хон ернинг катта қисмини танхо сифатида ва солиқлардан озод қилинган ҳолда хонликка садоқат кўрсатган кишиларга хусусий мулк тарзида берган. Вақф ерлари ҳам мавжуд бўлиб, улар руҳонийлар тасарруфида бўлган ва асосан солиқлардан озод қилинган. Давлат ерларида мажбуран ишловчи деҳқонлар мардикор, ерсиз қолиб, ерни ижарага олиб ишловчи ва ҳосилнинг тўртдан бир қисмини топширувчи деҳқонлар чорикор, ҳосилни ярмини топшириш учун ёлланиб ишлайдиганлари эса корандалар деб аталганлар.
Деҳқончилик ва суғориш ишлари. Деҳқончиликнинг ривожланиши билан суғориш тармоқлари ҳам кўпайди. Умуман Фарғона водийсининг қулай иқлим шароити қишлоқ хўжалиги ривожига имконият яратган эди. Суғориш ишларига Шоҳрухбий ва Эрдонабий давридан алоҳида эътибор бериб келинган. Олимхон олтита канал чиқарган жойда Олтиариқ қишлоғи юзага келган. 19 а. Бошида Наманган яқинида Янгиариқ канали, Тошкент ёнида Хонариқ каналлари қазилди. Ҳудоёрхон қаздиртирган Улуғнаҳр каналидан Асака атрофидаги катта майдонлар суғорилган. Аввалдан чорвачилик билан шуғулланиб келган жойларда ҳам деҳқончилик қилина бошлади. Деҳқончиликда пахта, буғдой, арпа, шоли, маккажўхори, тамаки, мева, сабзавот, боғдорчилик ва полиз экинлари экилган. Ипакчилик ҳам кенг кўламда ривожланган. Ҳунармандчилик. Ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари ривожланган: мисгарлик, заргарлик, ўймакорлик, қуролсозлик, кулолчилик, темирчилик, қоғозгарлик, тўқимачилик аравасозлик, нонвойлик, дурадгорлик, дегрезлик, тўқувчилик, тикувчидик ва бошқалар. Ҳунармандчилик буюмларининг бир қисми ташқи бозорга ҳам чиқарилган. Шунингдек, Қўқон хонлигида олтин маъдани ҳам қазиб олинган. Савдо-сотиқ. Қўқон хонлигида савдо муносабатлари яхши ривожланган бўлиб, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмлари, шунингдек чет мамлакатлардан келтирилган моллар сотилган. Ташқи савдо ҳам қизғин олиб борилган. Хусусан, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги, Қошғар, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва Россия билан бўлган савдо қилинган. Хонликдан мева, сабзавот, полиз экинлари, чорва, темир, чарм, ипак, олтин, қимматбаҳо тошлар олиб чиқилган. Қўқонга эса кийим-кечак, турли матолар, гиламлар, тақинчоқлар, гиёҳ, зираворлар, қурол-аслаҳалар олиб келинган. Қўқон хонлиги Қошғардан келувчи савдо йўлида жойлашгани ҳам савдонинг ривожланишида муҳим омил бўлган. Қўқон карвонсаройларида Ҳиндистон, Тибет, Қошғар, Бухоро, Афғонистон, Россиядан олиб келинган моллар айирбошланарди. Хонликда Қўқон, Тошкент, Андижон, Наманган шаҳарлари энг йирик шаҳарлардан саналган. У Солиқ турлари. Хонликда жорий этилган солиқ ва мажбурият турлари меҳнаткаш халқнинг аҳволини янада оғирлаштирарди. Асосий солиқ – ҳирож бўлиб, у экин экилган ер майдонига кўра олинган, кўчманчи халқлар турли закот солиқларини тўлаганлар. Барча ерлар хонга тегишли бўлгани учун, аҳоли ҳамма нарса учун солиқ тўлар эди. Бундан ташқари меҳнаткашлар мажбурий ҳашар ишларига сафарбар қилинар, тез-тез бўлиб турган урушларда ҳарбий хизмат мажбуриятини ҳам ўтар эдилар. Download 183.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling