Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти бўриева хайрия амануллаевна


Download 183.5 Kb.
bet8/12
Sana03.02.2023
Hajmi183.5 Kb.
#1156507
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
16-19-asrlarda-orta-osiyo-tarixi-xonliklar-davri (1)

Қўқон хонлигидаги сиёсий вазият. 17-а. Охирида Бухоро хонлигида кучайган ички низолар марказий ҳокимиятни заифлаштирди ва беклилкрда мустақиллик учун кураш авж олди. Натижада 18-аср бошларида Фарғонанинг мустақиллиги тикланиб, бу ерда Қўқон хонлиги ташкил этилди. Минг сулоласининг асосчиси Шоҳрухбий Чуст шаҳри яқинидаги Чодак хўжалари ҳокимиятини йиқитиб, 1710 й.дан Фарғона водийсининг мустақил ҳукмдори сифатида мулкни бошқарди. Хонлик дастлаб “Фарғона” деб аталган. Шоҳрухбийнинг катта ўғли Муҳаммад Раҳимбий (ҳукмр.1721-1740 ) 1725 й. Хўжандни, 1726 й. Ўратепани эгаллади. Унинг қароргоҳи Деҳқонтўта қишлоғида эди. 1732 й. У пойтахтни ҳозирги Қўқон шаҳри ўрнига кўчириб, бу ерда шаҳар қурдирди. 1740 й.дан Қўқон пойтахт сифатида тўла шаклланди. Абдураҳимбий Самарқанд, Каттақўрғон, Шаҳрисабзни эгаллаб, хонлик ҳудудларини кенгайтирди. 1758 й.да Қўқон хонлигига Бухорода мустақил давлат сифатида қаралди.
Шоҳрухбийнинг иккинчи ўғли Абдукаримбий даврида пойтахт мудофаа девори билан ўраб олинди. 18-а. 2-ярмида Эрдонабий ва Норбўтабий даврида Фарғонани бирлаштириш якунланди. 18-а. Охирида Тошкент хонлиги билан Қўқон хонлиги ўртасида тўқнашувлар бўлди. 1799 й.да Хонхўжа бошлиқ Қўқон қўшини Тошкентни эгаллади.
Норбўтабийнинг ўғли Олимбек даврида (1800-09) хонлик ерлари кенгайиб, хонликнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеи ўсди, ҳарбий ислоҳот ўтказилди, қозоқ дашти орқали Россияга савдо йўли очилди. 1805 й. Фарғона давлати расман Қўқон хонлиги деб эълон қилинди, Олимбек эса ўзига “хон” унвонини олди. Унинг укаси Умархон ҳукмронлиг қилган йиилларда (1810-1822) бекликларнинг ўзаро ички низолари давом этди, Бухоро хонлиги билан кўп маротаба уришилди. Умархон ва унинг ўғли Муҳаммад Алихон ҳукмдорлиги вақтида Қўқон хонлигининг энг кучайган даври бўлди.
Муҳаммад Алихон (1822-1842) Шарқий Туркистон билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни кучайтирди, 1834 й.гача Қоратегин, Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз ва Матчо вилоятларини босиб олди; Пишпак, Тўқмоқ, Куртқа, Авлиёота ва б. Ҳарбий истеҳкомлар қурдирди. Хонликнинг шимолий сарҳадлари ғарбда Орол денгизидан шарқда Или дарёси водийсигача етди. Бу вилоятларни Тошкент бекларбеги бошқарар эди.
Қўқондаги фитна ва ғалаёнлардан фойдаланган Бухоро амири Насрулло 1839 ва 1841-42 й.ларда Қўқон хонлигига бостириб кириб, бир қанча жойларни, жумладан Тошкент, Хўжанд, Ўратепа ва бошқа жойларни эгаллаб олди. 1842 й.да Насруллохон Қўқонга ҳужум қилиб Муҳаммад Алихон, Моҳларойим (Нодирабегим) ва б. Кўп одамларни қатл эттирди. Шаҳар талон-тарож қилингач, Қўқонга Бухоро тарафидан ноиб тайинланди. Ўша йили қўқонликлар қўзғолон кўтариб, бухороликлар ҳукумронлигини ағдариб ташлади. Хонлик тахтига ўтирган Шерали ҳокимиятни бошқарди (1842-45). Шералихон Насруллонинг янгидан қилган ҳужумини қайтарди. Бу вақтда қўлдан чиқиб кетган Тошкент бекларбеги бошқарувидаги ерлар, Қурама, Хўжанд ва бошқа вилоятлар қайтадан хонлик тасарруфига киритилди.
Шералихондан кейин хонликда тахт учун курашлар яна авж олди. Меҳнаткаш аҳолининг аҳволи оғирлашди. 1847 й.да. Тошкентда қўзғолон кўтарилиб, Қўқон хони ноиби Азиз Парвоначи ағдариб ташланди. Қўқон ҳукумати қўзғолончилар билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, Тошкентга ҳоким этиб Нормуҳамадни тайинлади. Хонликда Худоёрхон уч маротаба (1852-58, 1862-63, 1865-75) тахтда ўтирди. Шу орада Маллахон (1858-62) ва унинг ўғли Султон Сайидхон (1863-65) ҳам ҳукумдорлик қилдилар. Худоёрхоннинг ёшлигидан фойдаланиб Шералихон даврида мингбоши сайланган Мусулмонқул қипчоқ хонликда ҳокимиятни эгаллаб олди. 1865 й. Бухоро амири Музаффар Қўқон хонлигидаги ички низолардан фойдаланиб, Қўқонни босиб олди. Ҳудоёрхон Хондамир ёрдамида яна қўқон тахтини эгаллашга муваффақ бўлди. Шу вақтда Тошкент шаҳри ва ундан шимолдаги вилоятларни Россия империяси босиб олишга улгурган эди. Тинимсиз ички курашлар, халқ ғалаёнлари ва ташқаридан бўлган ҳужумлар Қўқон хонлигини инқирозга олиб келди.
Қўқон хонлигининг ижтимоий ҳаёти. XIX аср бошларида Қўқон хонлиги аҳолиси 3 миллионга яқин эди. Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этган, шунингдек, тожик, қирғиз, қозоқ, уйғур, қорақалпоқлар ҳам истиқомат қилган.
Қўқон хонлигидаги ҳокимиятни бошқарув тартиблари Бухоро ва Хива хонликларидан фарқи деярли бўлмаган. Хон чекланмаган ҳуқуққа эга бўлиб, ўзининг хоҳиш-иродасига кўра иш юритган. Хонлик вилоятларга тақсимланган, уларни бек ёки ҳоким лавозимидаги амалдорлар бошқарган. Вазир хондан кейин иккинчи шахс бўлиб, муҳим масалалар бўйича ҳукумдор билан келишилган ҳолда иш олиб борган. Олий, ўрта ва қуйи маъмурий бошқарувда қуйидаги мансаблар мавжуд эди: қўшбеги, оталиқ, девонбеги, меҳтар, мингбоши, шайхулислом, қозикалон, додхоҳ, парвоначи, шиғовул, саркор, иноқ, тўқсоба, дастурхончи, мирохўр, қоровулбеги, амин, ясовул, оқсоқол ва б. Сарой қошида тузилган махсус кенгашга энг олий мансаб вакиллари киритилган. Кенгашга хон раислик қилган. Хонликда руҳонийларнинг мавқеи баланд бўлган ва улар давлат сиёсатига кучли таъсир ўтгазганлар. Қўшинда мингбоши, бешюзбоши, юзбоши, ва ўнбоши лавозимлари бўлган. Айни пайтда мингбоши бош вазир (оталиқ), баъзида бош қўмондон вазифасини бажарган. Ҳарбий хизматни ўтовчиларга тегишлича маош тайинланган. Вилоятлардаги қўшинни таъминлаш ҳоким (бек) зиммасига юклатилган. Қўшиннинг кўп қисми тинчлик пайтида деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Қўшин қилич, найза, пилта милтиқ ва тўплар билан қуролланган. Қўқон хони агар зарурат тақозо этса 60 минг қўшинни ва озиқ-овқат ортилган 12000 аравани тезда иғиш имконига эга эди. Бироқ ички ўзаро тўқнашувлар, айниқса Бухоро хонлиги билан урушлар қўшиннинг тинкасини қуритган.

Download 183.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling