Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши


Download 305.38 Kb.
bet5/9
Sana04.02.2023
Hajmi305.38 Kb.
#1157466
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу Қурилиш қоришмалари технологиясининг моҳияти

2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Кўплаб ҳашаматли бинолар, спорт саройлари, ёпиқ бозорлар, замонавий кўча ва майдонлар, ҳиёбонлар ва боғлар, турар-жой бинолари, коллежлар, лицейлар ва бошқа қурилган иморатлар қурилиш ва меъморчилик соҳасидаги ишларнинг кенг кўламидан далолат бериб турибди.
Бугунги кунда меъморчилик ижтимоий-иқтисодий, эстетик, демографик ва кўп асрлик тарихий маданият анъаналарининг бирлигини тикламоқда.
Маълумки, янги турар-жой ва саноат районлари ва мажмуаларининг қурилиши билан бир қаторда бугунги кунда мавжуд фондни модернизациялаш ва қайта қуриш масалалари муҳим аҳамиятга эгадир.
Шаҳарлар иморатларини янгилаш ва қайта қуришнинг муҳимлиги шундаки, ХХ асрнинг иккинчи ярмида шаҳар қурилиши шаҳарларнинг четки районларидаги бўш ерларида ёппасига экстенсив ривожланиш характерига эга эди.
2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Натижада қурилиш нархи ошди, эксплуатацион чиқимлар қимматлашди, унумдор ерлар камайиб кетди. Бу усул архитектура- шаҳарсозликда салбий ижтимоий-иқтисодий йўқотишларга, транспортда юришда кўп вақт йўқотилишига, одамлар орасидаги алоқаларнинг сусайишига, марказий районлар функциясининг пасайишига ва ҳоказоларга олиб келди. Сўнгги йилларда шаҳар иморатларини қайта қуришда эски иморатларни бузишнинг, тарихий биноларни асраб қолишнинг янги концепциялари ишлаб чиқилди.
Биз шаҳарлардаги жуда кўп турар-жой ҳудудларини қайта қуришимиз керак, бу эса муаммолар ечимига ёндашиш принципларини қайта кўриб чиқишни талаб этади, шу жараён мобайнида биноларнинг лойиҳавий ва меъморий композицион ечимлари янгиланиши керак.
Индустриал қурилиш усулларининг янги қурилиш ва конструктив схемалари, қурилиш техникасининг интенсив ривожланишида кузатилади. Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати билан кейинги йилларда конструктив ва бадиий-тасвирий кўрсаткичлар бўйича кўп миқдорда янги материаллар пайдо бўлди.
2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Қурилиш ишларининг умумий ҳажмида пардозлаш энг сермеҳнат иш бўлиб, жами меҳнат сарфининг 20-25 % ини, шу жумладан бўёқчилик ва гулқоғоз ёпиштириш ишлари 10% дан кўпроғини ташкил этади. Мазкур ишларнинг сермеҳнатлилигини камайтириш қурилишни индустрлаштириш имкониятини беради. Индустрлашнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда заводда тўлиқ тайёрланган йиғма конструкциялар (деворбоп ва пардеворбоп буюмлар, қавтлараро ёпма плиталар, зина маршлари) дан фойдаланилади. Янги турдаги пардозлаш материалларидан - гипскартон, қоплама пластиклардан фойдаланилганда ҳам меҳнат сарфи анча камаяди.
Қурилиш ҳажмини тобора кўпайтириш билан бирга, жами қурилиш ишлари, шу жумладан бўёқчилик ишлари сифатини яхшилаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бўёқчилик ишлари бинолар ва иншоотларнинг чидамлилигини ошириш, уларнинг ташқи кўринишини кўркам қилиш, хоналарда меъёрий санитария-гигиена шароитлари яратиш мақсадида конструкциялар сиртини бўяшдан иборат. Деворларга гулқоғоз ёпиштирш ҳам бўёқчилик ишлари жумласига киради, бу ишларни одатда бўёқчилар бажаради. Барча турдаги бўёқчилик ишлари хавфсизлик техникаси қоидалари ва ёнғиннинг олдини олиш тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда бажарилади.

Download 305.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling