2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Биноларнинг чидамлилигига, меъморлик нуқтаи назаридан кўркамлилигига, ташқи ва ички пардознинг сифатига қўйиладиган талаблар йилдан-йилга ошиб бормоқда. Узоқ муддатга чидайдиган пишиқ парда ҳосил қиладиган янги, тежамли, самарали пардозлаш материаллари, чунончи, янги синтетик алифлар, лок ва бўёқлар, хусусан сув-эмульсияли ва кремний органик бўёқлар ана шу талабларни қондиради. Бу материаллардан фойдаланилганда биноларни пардозлашга кетадиган вақт қисқаради ҳамда бўёқчилик ишларининг сифати ошади. Бўёқчилик ишларида пигмент ва тўлдиргичлар, грунтовкалар, шпаклёвкалар, боғловчи моддалар, бўёвчи таркиблар, локлар, эритгичлар ва турли ёрдамчи материаллардан фойдаланилади.
Қурилиш ишлари кўламининг кенглиги ва бу ишлар сифатига нисбатан қўйилаётган юқори талаблар бўёқчилик ва деворларга гулқоғоз ёпиштириш ишларининг ҳозиргача қўлланиб келинаётган усуллари ҳамда воситаларини тубдан ўзгартириб юборди. Пардозлаш ишларининг ҳамма асосий операциялари механизациялаштирилди.
2. Қурилиш қоришмалари турларини ишлаб чиқаришни ривожланиши
Қуруқ қурилиш қоришмалари - бу кўп компонентлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг таркибларида минерал боғловчи ва тўлдиргичдан ташқари, минерал боғловчининг қотиши ва мустаҳкамлигини бошқариш ва қоришма қотгандан кейинги зарур физик-механик хоссаларга эришишини таъминлаш мақсадида кимёвий қўшимчалар комплекси мавжуддир.
Ҳозирги вақтда қурилиш ишларини қуруқ қурилиш қоришмаларисиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки улар завод шароитида қоришманинг тури ва фойдаланиладиган жойига қараб, барча компонентларнинг нисбати аниқ ўлчаб тайёрланади. Қуруқ қурилиш қоришмаларининг асоси сифатида оҳак, ёки гипс, ёки цементдан фойдаланилади. Қурилиш қоришмаларига зарур хоссаларни бериш учун қўшимчалардан фойдаланилади. Полимер қўшимчалар ёпишиш қобилиятини оширади. Қуруқ қурилиш қоришмалари ёрдамида юқори ишлов бериш мумкинлигини таъкидлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |