3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
Бундан ташқари улар қуйидагиларни имконини беради:
- вақт ва жойни иқтисод этиш, яъни ҳамма компонентларни харид қилиш, сақлаш ва мураккаб бўлган таркибларни аралаштириб тайёрлашдан воз кечилади;
- ҳар қандай мураккабликдаги таркибларга буюртма бериш имконининг мавжудлиги, чунки қуруқ қурилиш қоришмалари замонавий ускуналар ёрдамида тайёрланади;
- нобудгарчиликнинг йўқлиги, яъни ҳохлаган вақтда зарур миқдордаги қоришмани тайёрлаш мумкин;
- транспорт харажатларининг иқтисоди, яъни қуруқ қурилиш қоришмаларидан фойдаланиш қурилиш майдонига доим тайёр қоришмани ташиб келтиришдан воз кечиш имконини беради;
- юқори сифат кафолатининг мавжудлиги, яъни таркиб компонентларини аниқ ўлчаш ҳисобига қоришма ретсептининг аниқлиги (ҚУРУҚ қурилиш қоришмаларининг сифатини қурулиш майдонида компонентларни ўлчаб тайёрланган қоришмаларнинг сифати билан солиштириб бўлмайди).
3. Қуруқ қурилиш қоришмалари
Замонавий қуруқ қурилиш қоришмаларининг номенклатураси жуда кенгдир. Қурилиш материаллари бозори ҳозирги вақтда сувоқ, шпаклёвка, затирка, елим, грунтовка ва бошқаларнинг ҳилма-ҳил турларини таклиф этмоқда.
Ҳозирги вақтда республикамизда 40 га яқин кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлари томонидан қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистон қуруқ қурилиш қоришмалари бозорида ўзимизнинг маҳаллий қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқарувчиларимиздан КНАУФ, «Алимих Продутион», ООО "РЕАЛ БУИЛДИНГ МАТЕРИАЛС" (Қорасарой қурилиш материаллари) компаниялари, ООО «Элерон Элит Сервис», СП БАУПЛАСТ, «Радемус- сервис» хусусий компанияси, ВЕНТУМ, ООО "Неw Ливе Буилдис", «РАҲНАМО» компанияси, МЕГАМИХ компанияси, ООО «ЗЕИГЕР ИМПЕХ», ООО "РАЗАТА", ООО "БИ Вермиулит Гроуп" ва бошқалар етакчилик қилмоқда (1-расм).
Энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган завод-автоматларда юқори сифатли, дунё стандартлари талабларига жавоб берадиган сувоқ қоришмалари, шпаклёвкалар, грунтовкалар, қуйма поллар ва бошқалар ишлаб чиқарилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |