Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Download 0.54 Mb.
bet10/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Миллий анъаналар. Бутун умр инсонни вазиятлар бошқаради. Ҳар бир онгли мавжудот мана шу вазиятлардан чиқиш учун чора қидиради. Бу маросимларда ўз аксини топиши мумкин. Халқ тилида “ис чиқариш”, “мавлуд ўқитиш” маросимлари шулар жумласидан. Ҳар бир инсоннинг умрида яхши ва ёмон кунлар мавжуд. Энг асосий воқеалар – туғилиш, мучал, никоҳ ва ўлим ҳам маросимлар билан, ўзига хос урф-одатлар билан уюштирилади. Бир халқнинг маросим ва одатлари иккинчи халқникидан фарқланиши мумкин. Бунга таъсир этувчи омиллар дин, яшаш шароити, халқнинг кайфияти, имкониятлари, характери ва азалий меросларидир.
Демак, миллий менталитет ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш лозим. Нега деганда, инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси шундан далолат берадики, дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади.7 Бу вазифани ҳал этишга оддий халқ қаторида санъат ва маданият вакиллари ҳам масъулдир. Айтиб ўтилган миллий тамойиллар ва уларга қарашли воситалар ҳар бир халқнинг хазинаси, бу хазинани оммага қайтариш, кейинги авлод вакилларига етказишда биз санъатнинг имкониятларини юқори баҳолаймиз. Шунинг учун ҳам миллий колоритнинг ифодасини санъат қиёфасида таниймиз.
Умуман олганда, ҳар қандай миллатнинг танлаган йўлида, маънавий юксалишида, ривожланиш нуқтасида миллий колорит муҳим аҳамият касб этади.


1.2.Қорақалпоқ санъатида миллий рангдорликни асословчи воситалар

Навқирон қорақалпоқ халқи ўзининг юксак маънавий ва маданий меросига эга. Бевосита қорақалпоқ миллати ўзбек миллатига ҳам қариндош, ҳам маслакдошдир. Бош қонунимизга кўра, “Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.”8 Шу асосда, бу икки халқнинг миллий колоритида маълум фарқлар билан бир қаторда умумийликлар мавжуд.


Миллий рангдорлик масаласи айтиб ўтганимиздек, санъат соҳасида алоҳида қиёфа акс этади. Айниқса, театр санъати синтетик санъат сифатида қамровдор. Биргина спектаклда миллатнинг бутун миллий колорит воситаларини ифодалаш мумкин. Масалан, қуйидаги жадвал орқали ифодалаш мумкин.
2-жадвал




Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling