Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Download 0.54 Mb.
bet12/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Қорақалпоқлар Ўрта Осиёдаги халқ; Ўзбекистон Республикаси тарки-бидаги Қорақалпоғистон Республикасида яшайди. (504 301 киши, 2000 йиллар ўрталари). Шунингдек, Ўзбекистоннинг Фарғона, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларида, қўшни Туркманистон, Қозоғистонда, Россияда, Афғонистонда, Эронда бир неча минг қорақалпоқлар яшайди. Улар асосан Қорақалпоқ тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Милодий II аср охири — IV асрларда Орол бўйи чўлларига Шарқдан ҳунлар, VI-VIII асрларда эса туркийлар келиб маҳаллий қабилалар билан қисман аралашиб кетган. Мана шу этник негизда Орол бўйи илк ўрта аср халқлари — бижанақлар ва ўғузларнинг шаклланиш жараёни кечган, уларнинг муҳитида VIII—X асрларда қорақалпоқ миллатининг ҳам шаклланиши бошланган. X аср бошида бижанақларнинг бир қисми Ғарбга, Жанубий рус чўлларига кетган; Киев Руси ҳудудига келиб жойлашган қабилалар рус йилномаларида «чёрные клобуки» («кора қалпоқлар») деб ном олган. Волга-Урал оралиғида қолган бижанакларнинг шарқий қисми Иртиш ҳавзасидан келган қипчоқчар билан аста-секин аралашиб кетган, уларнинг тилини қабул қилган. Манбаларда қипчоқ уруғ-қабила иттифоқида «қорақалпоқ» атамасига мос келувчи «қора бўркли» этноними учрайди. Мўғуллар истилоси даврида Рашидиддин асарида «қавми кулаҳи сияҳ» номи билан қайд этилган. Чингизхон босқини оқибатида қорақалпоқлар Ғарбга — Волга бўйларига, Сариқамиш, Ўзбўй ва Амударёнинг қуйи оқими бўйларига кўчишга мажбур бўлганлар.

Қорақалпоқ ярим ўтроқ ҳаёт кечириб, суғорма деҳқончиликни чорвачилик (айниқса, қорамол) ва балиқ овлаш билан қўшиб олиб борганлар. Қорақалпоқларнинг аксарият қисми XVI—XVIII асрлар ўрталарида Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлари (Туркистон, Жанкент, Чирикработ) ҳамда бир қисми Орол минтақасида (Қўнғирот, Шоҳтемир шаҳри) яшашган. Бироқ Ёйиқ ва Эмба дарёлари бўйларида ҳам қорақалпоқлар истиқомат қилганликлари ҳақида маълумотлар бор. 1743 йил қозоқ хони Абулхайрхон қорақалпоқларга ҳужум қилган, натижада сирдарёлик қорақалпоқларнинг асосий қисми XVIII асрнинг 2-ярмида Сирдарёдан унинг ғарбий ирмоғи — Жанадарёга кўчган. XVIII аср охирида Хива хонлари қорақалпоқни тобе этишга фаол ҳаракат қилишган ва оқибатда 1811 йил улар бўйсундирилиб, қорақалпоқларнинг асосий қис­ми Амударё ҳавзасига кўчирилган. Хива хонларига қарши қорақалпоқлар бир неча марта (1827, 1855-56, 1858-59 йиллар) бош кўтарган. 1873 йил Чор Россияси истилоси натижасида ўнг қирғоқ Амударёдаги қорақалпоқлар Россияга қўшиб олинган. Бу ерда Амударё бўлими тузилган, Туркистон генерал-губернаторлиги Сирдарё вилояти таркибига киритилган. Сўл қирғоқда яшовчи қорақалпоқлар Хива хонлиги тасарруфида қолган. Ўрта Осиёда шўролар ҳокимияти ўрнатилгач, сўл қирғоқ ва ўнг қирғоқ қорақалпоқлари Қорақалпоғистон автоном областини тузган. XVI — XX аср бошларида қорақалпоқларда хўжалик, ижтимоий ва оилавий ҳаётда уруғ-қабила тизими ва патриархал-уруғчилик муносабатлари қолдиқлари сақланиб қолган.

  • Қорақалпоқ тили - туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тил-лардан; қозоқ ва нўғай тиллари билан биргаликда қипчоқ тилларининг қипчоқ-нўғай гуруҳчасини ташкил этади. Корақалпоғистон Республикасининг давлат тили (ўзбек тили биланн бирга). Асосан, Корақалпоғистонда, шунингдек, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ва Туркманистоннинг унга қўшни ҳудудларида, РФ ва Аф-ғонистонда тарқалган. Қорақалпоқ тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони 425 минг кишидан иборат (ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталари). Қорақалпоқ тили асосан, 2 та: шимолий-шарқий ва жанубий-ғарбий лаҳжаларга бўлинади. Бу лаҳжалар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Адабий қорақалпоқ тили XX асрнинг 1-ярмида шарқий лаҳжа асосида шаклланган. Унгача қорақалпоқлар эски ўзбек адабий тилидан фойдаланишган.

Қорақалпоқ тилининг ўзига хос белгилари: унлилар оҳангдошлиги — сингармонизм мавжуд. Масалан, Атларымыз (отларимиз), кунлер — (кунлар); умумтуркий ч ундоши ш билан; ш эса с ундоши билан алмашади. Масалан, қаш (қоч), тас (тош), бас (бош). Айрим сўзларда ғ ундоши ўрнида в, г ундоши ўрнида й ишлатилади. Масалан, тав (тоғ), тий (тег) ва бошқалар.
Қорақалпоқ тилида, бошқа кўпчилик туркий тилларда бўлганидек, умумтуркий сўзлардан ташқари, араб, эроний, рус тилларидан ўзлашган сўзлар хам анчагина.
Қорақалпоқ тили ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924 йилда шакллантирилган. 1929-40 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940 йилдан рус графикаси асосидаги ёзув жорий этил­ган. 1999 йилдан лотин графикаси асо­сидаги ёзувга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда.

  • Адабиёти. Қадимий ва бой тарихга эга қорақалпоқ фольклорининг асосини лирик ва эпик асарларнинг барча турлари ташкил этади. Лирик жанр асарларига халқ, маросим қўшиқлари (ёр-ёр, хаужар, жўқлов, рамазон, гулапсан, бадик ва б.), айтис (айтишув, қўшиқ-беллашувлар), матал ва мақоллар, масаллар, тез айтишлар; эпик жанр асарларига эртак, тўлгов, терма, достонлар киради.

Достонлар қорақалпоқ фольклори­нинг асосий жанри бўлиб, 4 тур (қаҳрамонлик, лирик, ижтимоий-маиший, тарихий достонлар)га бўлинади. Қорақалпоқларда кенг тарқалган достон «Алпамис» достони. Шунинг-дек, «Едиге». «Қублон», «Қирққиз» достонлари машҳур.
Қорақалпоқ мумтоз адабиётининг йирик намояндаси шоир Жиенжировнинг (1730-84) фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Ўзининг «Улуғ тоғ», «Пўсган ел» достонларида қорақалпоқларнинг Хоразмга кўчиб келиш тарихини ёзган. Қорақалпоқларнинг Туркистондан кўчиб келишига шоирнинг яна бир «Хуш бўлинг, дўстлар» шеъри бағишланган. Яна бир шоир Кунхўжа шеърларида ўзи яшаган даврдаги халқ ҳаётини тасвирлаган. Ажиниязнинг ижоди ХIX асрда ижод қилган қора­қалпоқ шоирлари орасида етакчи ўринни эгаллайди. Унинг асарлари алоҳида тўпламлар сифатида қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилган. Бердақ шоирнинг лирик, са­тирик, дидактик шеърлари, тарихий достонлари диққатга сазовор. Шунингдек, Отеш Алшинбай ўғли (1828-1902), Қулмурот Қурбош ўғли (1841-1926). Омар Сугиримбет ўғли ва бошқа шоирларнинг шеър, достон ва бошқа асар­лари қорақалпоқ адабиёти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.
ХХ аср бошларида қорақалпоқ адабиётида шеърият етакчилик қилди. Ҳозирги замон қорақалпоқ адабиётининг асосчилари А.Мусаев, С.Мажитов, К.Авезов, К.Ёрманов, И.Фозилов, Н.Довқораев, А. Бегимов, Ж.Аймурзаев, Д.Назберганов, М.Дарибаев, А.Шомуратов, С.Қурбонниёзов ва бошқаларнинг ижодида маданият ва маърифат, таълим, меҳнат, табиат, халқлар дўстлиги, аёллар тенглиги ва бошқа умуминсоний масалалар асосий мавзулардан бўлди.
ХХ асрнинг 20-40-йилларидаги қорақал­поқ адабиётида Қози Маулик Бекмуҳаммад ўғли (1885-1950), А.Дабилов, С.Нуримбетовлар ижодида халқ оғзаки ижодининг бой анъанавий мероси кенг тасвирланган. 1940-45 йилларда қорақал­поқ адабиётида ташвиқот-тарғибот йўналишидаги публицистик асарлар билан фе­льетон, очерк, қисқа ҳикоялар яратила бошлади. Бадиий асарларнинг асосий мавзуси фашизм устидан ғалаба қозониш, қаҳрамонлик ғоялари бўлиб, бадиий асарларда ҳам уруш қаҳрамонларининг образлари яратилган.
Урушдан кейинги даврда (1946-60) шеърият, проза, драматургия, болалар адабиёти, адабиётшунослик ва адабий танқидчилик ривожланди. Ўша даврда ёзувчи ва шоирлардан И.Юсу­пов, Т.Жумамуратов, Б.Қаипназаров, Б.Исмоилов, Х.Туримбетов, О.Хўжаниёзов, Т.Қаипбергенов, К.Султонов, Г.Сейтназаров, Т.Сейтжонов, Ж. Дилмуротов, С.Пиржонов ва бошқаларнинг ижо­ди самарали бўлди. Адабий таржимашуносликка ҳам кўп эътибор берилди. Қорақалпоқ ёзувчиларининг кўп асар­лари, баъзи адибларнинг тўпламлари ўзбек, рус, қозоқ тилларига таржима қилинди. Ўз навбатида бошқа халқ­лар адабиёт вакилларининг сайланма асарларидан қорақалпоқ тилига ўгирилган таржималари нашр қилина бошланди.
1960-80 йиллар қорақалпоқ драмагургиясида П.Тўлегеновнннг «Оналар», «Кўланка», «Инсон тақдири», Ж.Аймурзаевнинг «Бер­дақ», «Қадрдон доктор», С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйкалма», «Аҳмоқ подшо», Т.Сейтжонов, И.Юсуповнинг пьесалари (А.Шамуратов билан биргаликдаги) муҳим аҳамият касб этади. Шу даврда лирик-эпик шеъри­ят мазмуни ва мавзуси, унинг жанр жиҳатдан ўзига хослиги ривожланди ва бойиди.
1970-80 йиллар драматургиясида те­атр саҳналарида қўйилган К.Раҳмоновнинг (1942-2002) «У дунёга таклиф» трагикомедияси, «Инжиқнинг муҳаббати» комедияси, И.Юсуповнинг «Ажинияз» опера-либреттоси янги муҳим ҳодиса сифатида тан олинди. X.Сапаров, Ш.Дилмуротов ва бошқаларнинг шеърий тўпламлари қорақалпоқ болалар адабиётига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. 1970-80 йиллардаги қорақалпоқ прозаси Г.Есемуратова, У.Пиржанов, А.Атажанов, Ж.Сейтов, С.Баҳодирова, Х.Ҳамидов, К.Мамбетов, О.Бекбаулов, И.Қурбонбоев, С.Солиев, М.Койипов каби ёзувчилар билан бой­иди. Ҳозирги замон қорақалпоқ прозасининг ривожланишида Т.Қаипбергеновнинг ижоди алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирги замон қорақалпоқ шеъриятини ғоявий-мавзули бадиий-эстетик жиҳат­дан бойитишга И.Юсупов салмоқли ҳисса қўшди. 1980 йилларнинг 2-ярмида К.Мамбетовнинг «Хуждан», О.Абдураҳмоновнинг «Бўсаға», А.Отепбергеновнинг «Дўзаҳ ичида», К.Раҳмоновнинг «Оқибат», Ш.Сейтовнинг «Халқобод» романлари яратилди. Шеъриятга ўз овозига эга бўлган К.Каримов, К.Реймов, Н.Торешова, М.Жуманазарова, О.Сейтаев, О.Сатбаев, Ж.Хўшниёзов, Х.Даулетназаров, Ж.Избосканов, Х.Айимбетов каби истеъдодли ижодкорлар келиб қўшилди.
Театр саҳналарида трагедия, комедия, трагикомедия жанрларидаги К.Раҳмоновнинг «Лаққилар касалхонада», С.Жумагуловнинг «Экстрасенс», «Куёвингни бериб тур», К.Матмуротовнинг «Фарзанд», М.Низамовнииг «Ноёб нусха», Ж.Хўжановнинг «Қўшнимнинг қизи» асарлари қўйилди. Қорақалпоғистон адабиётшунослик фанига 1930 йилларда Н.Довқораев (1905-53), К.Аймбетов (1908-73), И.Сагитов (1908-93)лар томонидан асос солинган. Уларнинг давомчилари: М.Нурмуҳаммедов (1930-86), Н.Жапаков (1914-75), С.Аҳметов (1929-96), К.Максетов (1927-2003), Г.Есемуратов (1930), Ж.Наримбетов (1937-2004), К.Султанов (1932-2000), К.Мамбетов (1942-2001), Т.Мамбетниязов (1930), К.Байниязов (1934). С.Баҳодирова (1944), А.Пахретдинов (1938) ва б.

  • Меъморлиги ва тасвирий санъати. Қорақалпоқлар санъатини ўрганиш халқнинг узоқ ўтмиши билан танишишга имкон беради. Унинг изларини антик давр меъморий ёдгорликларида, масалан, Тупроққалъадаги Хоразм цивилизациясига оид деворий тасвирларда кўриш мумкин. Қорақалпоқлар санъатининг сарчашмалари Шарқий Европа ва Осиё қадимий маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Қорақалпоқ орнаментлари Киев яқинидан топилган — кумушдан ясалган тамғали белбоғ қадамлари, фибуллар ва чакка ҳалқаларида ҳам учрайди. Бу тасодифий эмас, чунки «қора кулоҳлар» қабилалари XII асрда Киев Русининг чегарасида яшаган. Чирикработда топилган заргарлик буюмларидаги мотивларни қорақал­поқ орнаментининг тимсоли деб ҳисоблаш мумкин. Коракалпоқларда халқнинг ўзига хос этник хусусиятлари гилам ва кашта буюмларида яққол акс эттирилган. Уларга қўшни бўлган халқлар орасидан қорақалпоқларда кўпроқ туркман орнаменти ва нақшларига яқинлик сезилади. Корақалпоқ кигиз ва наматларидаги безаклар жуда қизиқарли бўлиб, уларга нақш тушириш техникаси ўзига хос, қозоқларникидан фарқли ўлароқ, аппликация йўли билан туширилади. Уларда безаклар тўлқин кўринишида бўлади, бу жуда қадимий орнамент бўлиб, сув рамзини билдиради. Чунки қорақалпоқлар қадимдан дарё ва кўл бўйларида яшаб келганлар. Уларда қадимдан мовут ва фил суяги билан қадама нақшли ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Корақалпоғистон ҳудудида антик, ўрта аср ва янги даврларга оид меъморлик ёдгорликлари мавжуд. Меъморлик ва тари­хий ёдгорликлардан 237 таси рўйхатга олинган, улардан 145 таси археология, 25 меъморлик ва 67 таси монументал ёдгорликлардир. Беруний туманидаги Султон Увайс Бобо (XI-XIV асрлар), Кечирмас Бобо (XVII-XIX асрлар); Тўрткўл туманидаги Каландардағ (XVIII-XIX асрлар), Норинжон Бобо (XII-XIV асрлар) мажмуалари, Хўжайли тума­нидаги Мазлумхон Суду ва Миздаҳқон (XI-XIV асрлар); Қўнғирот тума­нидаги Белеули (XII-XIV асрлар), Давут Ота мақбараси; Мўйноқ тумани­даги Хаким Ота мақбараси ва қабристони, Элликқалъа туманида­ги Аёзқалъа I ва Аёзқалъа II (III-VIII асрлар), Тупроққалъа (III аср) энг муҳим ёдгорликлардир.

XX аср тасвирий санъат шакллари ривож топди (И.Савицкий, К.Соипов, Ж.Изентаев, Ж.Куттимуродов ва бошқалар). Нукусда Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатмоқда. Қорақал­поқ санъати анъанавий шаклга, чуқур тарихий ўтмишга эга. Қорақал­поғистон санъатда ўзига хос миллийлик сақланиб қолган минтақадир. Халқ орасида ўтов, ҳовли анъанавий яшаш жойлари ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам санъатдаги анъанавийлик ҳамда миллий ўзига хослик сақланиб қолган ва ўз ривожланишига эга.

  • Мусиқаси. Қорақал­поқ мусиқа маданияти узоқ тарихга эга бўлиб, ҳозирги кунда бой мусиқий фольклор, оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа ва шунингдек, XX асрда ривож топган композиторлик ижодиёти намуналарига эгадир.

Мусиқий фольклор шакллар асосини қўшиқлар ташкил этади. Халқ маросимлари билан боғлиқ бир қанча жанрлар (мавсум маросим қўшиқлардан «Айдар-айдар» — шамолни чақириш, диний ма­росим — «Ярамазан», оилавий маросим ва маиший қўшиқлардан «Яр-яр», «Ҳеужар», «Ўлен», «Синсиу», «Жоқлау» ва б.) унинг энг қадимги қатламини таш­кил этади. Бадиий мазмунига кўра халқ қўшиқлари ишқий-лирик, тарихий, маросим, аёллар (қизлар), болалар қўшиқларидан иборат. Уларнинг аксарияти диатоник ладларга асосланиб, оҳанглари мелизматик безакларга бой куйчанлик хусусиятларга эга. Корақалпоқларда исломдан олдинги маданият ҳисобланувчи руҳларни чақириш, улар ёрдамида беморларни даволаш учун порхай (парихон)лар томонидан ижро этилган айтимлар ҳам сақланган («балик», «гулапсан»). Фольклор мусиқасида аёл­лар (қизлар)нинг чангқўбиз мусиқаси, йигит-қизларнинг театрлашган ўйин-қўшиқлари, лапарлари («яғлы бахар») мавжуд.
Қорақалпоқларнинг оғзаки анъана­даги профессионал мусиқасининг марказий қисмини достон мусиқаси эгаллайди. Корақалпоқ достон ижрочилари 3 турга бўлинади: жировлар, бахшилар ва қиссахонлар. Уларнинг ҳар бири ўзига хос маълум ижтимоий-сиёсий шароитда юзага келган бўлиб, бир-биридан репертуаридаги достонлар мазмуни, ижро услуби, достон айтим куйлари ҳамда мусиқий чолғу жўрнавозлиги жиҳатидан фарқ қилади. Жировлар фаолияти анъанавий ижоднинг энг қадимий қатламига мансуб бўлиб, қаҳрамонлик достонларни («Қоблан», «Шарьяр», «Едиге», «Алпамис», «Маспатша»), тарихий тўлғовларни ички овозда қўбиз жўрлигида ижро этишади. Бахши (бақси)лар ишқий-лирик ва қаҳрамонлик достонларни («Юсуф-Зулайҳа», «Зауре-Тайир», «Юсуф-Аҳмет», «Гўрўғли») ҳамда мумтоз шеърияти асарларини очиқ овозда, дутор ва ғижжак жўрлигида (гоҳида бўламон ҳам қўшилади) ижро этишади. Куйлар мураккаблиги, ифода воситалар бойлиги билан жировдан фарқ қилади. Қиссахонлар кўпинча саводхон шахслар бўлиб, халқ йиғинларида достон қўлёзмаларини ўқиб ёки ёддан айтиб беришади. Улар шеърларни фақат ўзига хос, нутқ интонациясига яқин айтим куй (нама)ларга солиб, мусиқий чолғу жўрлигисиз очиқ овозда ижро этишади.
Миллий мусиқа чолғулари қаторига достончиларнинг чолғулари бўлмиш қўбиз, дутор, ғижжак (гиржек) ва бўламондан ташқари чангқўбиз, қамиш сурнай ва болалар хуштаги («искирау-ик») киради. Ўтмишла қорақалпоқларда чиндовул, сурнай, карнай, ноғора, дап (доира) каби чолғуларнинг мавжудлиги ҳақида қахрамонлик достонларида маълумотлар сақланган. Булардан қўбиз ва дутор кенг тарқалган, уларда моҳир созандалар томонидан қорақалпоқ мумтоз чолғу куйлари чалинади. Айниқса, дутор куйлари орасида «Мухаллес», «Налиш» каби туркумий куй­лар шаклан мураккаб ва ифода воситаларининг бойлиги билан ажралиб туради. Қорақалпоқ анъанавий мусиқа ривожланишига XX асрда Нурабулло жиров, Ерпўлат жиров, Ҳўқиз жиров, Жумабой жиров, Қиёс бахши Ҳайратдинов, Жапақ бахши Шомуротов, Есжан бах­ши Қоспўлатов, Кенжабой бахши Тилевмуротов, Қорақалпоғистон халқ ар­тисти Т.Қурбонов ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
XX асрнинг 2-чорагидан бошлаб миллий композиторлик ижодиёти шакллана бошлади. Мусиқади драмалар, кичик симфоник асарлар, хорлар, камер асарлар ва ҳоказолар ёзилди. Бу соҳага Жапақ бахши Шомуротов ва О.Ҳалимовлар салмоқли ҳисса қўшдилар. 1970-90-йилларга келиб опера, оратория, сим­фония, концерт, соната каби йирик жанрлардаги асарларнинг илк тажрибалари пайдо бўлди: Н. Муҳаммеддиновнинг «Ажинияз» операси (1974), «Биринчи қорақалпоқ симфонияси» (1971), биринчи миллий балети «Ойжамол» (1996), Ғ.Демесиновнинг 2 симфонияси, фортепиано ва оркестр учун концертлари ва бошқалар. О.Шомуротова, Г.Шеразиева, Р. Свитое, С.Мамбетова, О.Отамуротова, И.Рафиқова, Д.Каипов ва бошқалар замонавий мусиқа маданиятига салмоқли ҳисса қўшдилар. Республиканинг маданий ҳаётида сим­фоник оркестр, катта хор жамоаси ва балет труппаси фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, Бердақ номидаги филар­мония (1946 й.), Қорақалпоқ давлат телерадиоқўмитаси қошидаги халқ чол­ғулари оркестри, «Айқулаш» ашула ва рақс ансамбли, «Мухаллес» дуторчилар ансамбли ва бошқа мусиқий жамоалар фаолият юритмоқда. Қорақалпоғистон оммавий (эстрада) мусиқаси соҳасида «Ўйнасин» вокал чолғу ансамбли, «Гулзор», «Саубет», «Мийрас», «Жигитлар» гуруҳлари, З.Хўжаназарова (1961-92), Р.Кутекеева, М.Сапаева, Д. Мамбетмуратов, Г.Мунтеева, М.Отамуродов, Г.Оллабергенова каби эстра­да хонандалари машҳур.
Қорақалпоқ халқининг миллий колоритини ташкил этувчи хусусиятлар қаторида

  • миллатнинг тарихи;

  • этник хусусиятлари;

  • дини;

  • тили ва ёзуви;

  • адабиёти ва фолкьлори;

  • меъморчилик ва тасвирий санъати;

  • мусиқаси ҳақида билиб олдик.

Мана шу жиҳатларни ўрганиш санъаткорда миллий колорит даражаларини билиш, уларни ижодий ишга сингдириш имконини беради. Бевосита театр санъати мана шу жиҳатларни ўзида қамраб олади. Бу санъат қорақалпоқ миллатининг миллий минталитетини тиклаш йўлида самарали хизмат қилмоқда.
Драма ва театрнинг асосини қорақалпоқ халқининг урф-одатлари ва ўйинлари, халқ достонлари, халқ усталарининг ижодиёти, профессионал сўз усталарининг санъати (Омирбек лаққи, Кампакал-Кампир, Давлат Лаққи, Тинимқиз) мужассамлашган. XIX асрда масхарабозларнинг санъати кенг тарқалган. XX аср бошларига ке­либ театр профессионал санъат даражасида шаклланди. 1930 йил Тўрткўлда мусиқали драма театри ташкил этилди, кейинчалик унга К.С.Станиславский, 1990 йилда Бердақ номи берилди. Ундан ташқари, Республикада Қорақалпоқ те­атри, 1978 йилда тузилган С.Хўжаниёзов номидаги Давлат ёш томошабинлар театри ва 1990 йилда тузилган Давлат қўғирчоқ театри фаолият кўрсатмокда.
Театрлар ўзига хос тарихий йўлни босиб ўтди ва фаолиятда давом этмоқда. Бу иш жараёнида ютуқларга эришилди, камчиликлар ҳам ўзига яраша. Энг муҳими, Беҳбудий бобомиз айтганидек, “Театр – ибратхонадир”, бу мақсаддан узоқлашмаслик театрнинг эртанги кунини ва келажагини белгилайди.


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling