Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet3/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

МУНДАРИЖА
КИРИШ.......................................................................................................6
1.Этиопатогенез, патоморфологияси.........................................................7
2.Эпидемиологик хусусиятлари................................................................11
3.Клиник хусусиятлари..............................................................................11
4. Короновирус инфекцияни диагностикаси...........................................14
4.1 COVID-19 да беморни текшириш алгоритми................................14
4.2. COVID-19 лаборатор диагностика................................................15
4.3.Умумий инструментал диагностика................................................17
4.4. COVID-19 этиологик лаборатор диагностика................................19
4.5. Кукрак қафаси аъзолари рентгенографияси ва компьютер
Томографияси маълумотларини ёзишга тавсиялар.......................21
4.6.Упка рентгенографияси...................................................................
4.7.Компьютер томографияси...............................................................25
4.8.КТ Упкани вирус билан зарарланганлигини курсатувчи асосий
симптомлар........................................................................................29
5. COVID-19 Дифференциал диагностикаси............................................32
6.Короновирус инфекцияни даволаш........................................................33
6.1.Этиотроп даволаш..............................................................................34
6.2.Патогенетик даволаш.........................................................................36
6.3.Короновирус инфекцияни оғирлик даражасига қараб даволаш....44
6.4.Симптоматик даво..............................................................................50
6.5.Хомиладорларни даволаш.................................................................50
6.6.Катта ва кекса ёшдагиларни даволаш хусусиятлари.....................51
6.7.Касаллик асоратли кечганда даволаш..............................................52
7. COVID-19 Акушерлик тактикаси..........................................................54
8. COVID-19 ни тиббиёт муассасаларида тарқалишини олдини олиш..55
9.Шахсий химоя воситаларидан рационал фойдаланиш.........................58
10. COVID-19 беморларини реабилитацияси............................................62
10.1.Соғлиқни сақлаш тизимини биринчи босқичида COVID-19 билан
касалланган беморларни тиббий реабилитацияси...................................62
10.2.Короновирус инфекциясини оғирлик даражасига қараб
реабилитация бўйича тавсиялар................................................................63
10.3. COVID-19 билан хасталанган беморларда тиббий реабилитация
босқичлари..................................................................................................64
10.4.Асосий реабилитация муолажалари.................................................65
11.Короновирус инфекциясини олдини олиш................................................66
12.Катталарда COVID-19 махсус профилактикаси........................................68
13.Фойдаланилган адабиётлар.........................................................................70

КИРИШ

Сўнгги давр мобайнида дунё бўйича жуда тез тарқалиб бораётган короновирус COVID-19 инфекцияси Ер шарининг одамлар яшайдиган ҳамма қитъасига кириб борди ва уларни ижтимоий-иқтисодий қийин аҳволга солиш билан инсонлар ҳаёти ва соғлиғига катта талофат етказмоқда, хамда яшаш тарзини ўзгартиришга мажбур қилмоқда. Хозирги кунга келиб (февраль 2021 йил) касалланганлар сони 100 млн.ортиб кетди, кунлик касалланиш 500-600 минг кишини ташкил қилмоқда. Буюк давлатлардан бири Америка Қушма штатларида 25 млн.дан ортиқ, Ҳиндистонда 13 млн. ортиқ, Бразилияда 10 млн.ортиқ инсонлар касалланган. Хамдустлик давлатлари орасида 100 минг аҳолига нисбатан касалланиш, интенсив курсаткич Арманистонда - 4841 та, Грузияда - 4836, Молдовада - 4582 тани ташкил қилмоқда, бу курсаткич Ўзбекистонда 129,1 та бўлиб 14-уринда бормоқда. Бу хасталик тарқалишининг олдини олиш, ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш нафақат тиббиёт олдида турган вазифа, балки давлатлар олдидаги муҳим ишлар даражасига чиқиб қолди.


Бутун жаҳонни ларзага солиб тез тарқалган короновирус COVID-19 инфекцияси бизнинг юртимиз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Республикамиз учун COVID-19 янги юқумли касалликлардан бири бўлганлиги сабабли, бу инфекцияни клиник кечиши, уз вақтида ташхислаш, асоратларини урганиш ва даволашни мукаммалаштириш, ўта муҳим, долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Короновирус COVID-19 ўткир респиратор касалликлар қаторида бўлса ҳам, 2019-2020 йилларда тарқалаётган штамларининг эпидемиологик хусусиятлари шуни кўрсатмоқдаки, бу вирусни юқтирган одамларда юқтириш даврининг эрта бошланиши, яъни инкубацион даврда хам вирус организмдан ажралиб чиқиши, яширин даврнинг бошқа респиратор касалликларга қараганда узоқроқ (14 кун) давом этиши, контагиозли даражасининг гриппга қараганда 1,5-2 баравар юқорилиги, контакт йўл билан, шиллиқ қаватлар орқали ҳам юқиши мумкинлиги касаллик тарқалишининг олдини олишни қийинлаштиради.
2019 йил охирида, Хитой Халқ Республикасида янги коронавирус инфекциясининг эпидемияси Уханьда (Хубей вилояти) эпицентри билан содир бўлди, унинг қўзғатувчисини вақтинча номи 2019-nCоV эди.
2020 йил 11 февралда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти янги коронавирус - CОВИД-19 ("Коронавирус касаллиги 2019") келтириб чиқарадиган инфекциянинг расмий номини берди. Вирусларнинг таксономияси бўйича халқаро қўмита 2020 йил 11 февралда инфекциянинг қўзғатувчисига – SАRS-CоV-2 деб расмий ном берди.
CОVID-19 нинг пайдо бўлиши тиббиёт мутахассислари учун тез ташхис қўйиш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда ушбу касалликнинг эпидемиологияси, клиник хусусиятлари, олдини олиш ва даволаш бўйича маълумотлар чекланган.
Маълумки, коронавирус инфекциясининг янги вариантининг энг кенг тарқалган клиник кўриниши бу икки томонлама пневмония, беморларнинг 3-4 фоизида ўткир респираторли дистресс-синдроми (ЎРДС) ривожланиши қайд этилган.
Ҳужжатда келтирилган тавсиялар, асосан, ушбу инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун материалларда ЖССТ, Хитой, Америка ва Европа касалликларни назорат қилиш марказлари мутахассислари томонидан эълон қилинган маълумотларга асосланади.
Кўрсатмалар тиббий ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, умумий амалиёт врачлари, юқумли касалликлар шифокорлари, педиатрлар, акушер-гинекологлар, юқумли касалликлар шифохоналарининг реанимация бўлимлари, шошилинч шифокорлар ва CОVID-19 бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ишлайдиган бошқа мутахассислар учун мўлжалланган.




  1. Download 0.88 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling