Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet6/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

1.3. COVID-19 ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ

Текширувларда асосий узгариш Ўпка тукимасида кузатилади: микроангиопатия ва альвеляр-геморрагик синдром хамда Ўпка кон томирларида тромбоваскулитлар.


ОЎРС даги морфологик ўзгаришлар, шу жумладан CОVID-19 сабабли келиб чиққанда ҳам касалликнинг босқичига боғлиқ бўлади.
Гистологик текширувда Ўпкада 2 боскичли хар-хил, бир-бирига якин узгариш аникланади.
Биринчи боскич - экссудатив, касалликни 7-кунигача.
Иккинчи боскич (фаза) – пролифератив, касалликни 7-кунидан бошланади.
1.Экссудатив (эрта) босқичда диффуз альвеоляр шикастланиш белгилари, ўткир бронхиолит, шиш ва интерстициал тўқима шишиши ва геморрагиялари кузатилади.
Макроскопик ўпка тўқимаси тўқ қизил рангда, қаттиқ консистенцияли, ҳавосиз. Ўпка массаси кўпайган. Гистологик текширувда характерли морфологик хусусият: бронхиолалар ва альвеолалар ўлчамларининг катталашганлиги ва гиалинли қоплама (гиалинли мембрана) билан қопланган аниқланади. Гиалинли мембраналар фибринга бой бўлган эдематоз суюқликдан иборат бўлиб, таркибида коронавирус таъсирида ўлган некротик эпителий ҳужайралари сақлайди. Шунингдек, альвеолаларнинг бўшлиғида фибрин мавжудлиги, интерстициал яллиғланиш ва альвеола ичи шиши аниқланади. ОЎРС нинг ўзига хос хусусияти альвеолалар бўшлиғида йирик кўп ядроли эпителиал ҳужайраларининг пайдо бўлишидир.
2.Продуктив (кечки) босқичда альвеолалар ва бронхиолаларнинг бўшлиғида экссудат ҳосил бўлиши билан фиброзли альвеолит ривожланади. Дастлаб гиалин мембраналари ва фибрин қолдиқлари аниқланади. Фибрин билан бир қаторда, альвеолаларнинг бўшлиғида эритроцитлар ва сидерофаглар баъзан эса фиброателектаз ўчоқлари аниқланиши мумкин. II турдаги альвеолоцитларнинг пролиферацияси туфайли альвеоляр қоплама репарацияси ривожланади. Альвеолалар ва бронхиолаларнинг бўшлиғида грануляцион тўқима ўсади. Шунингдек альвеолалар ва бронхиолалар ичида фиброз экссудат ҳосил бўлиши характерлидир, қайсики унинг оқибатида альвеола ичи фибрози ривожланади. Интеральвеоляр тўсиқчаларнинг қалинлашиши интерстициал ҳужайраларнинг пролиферацияси ва коллаген тўпланиши билан боғлиқ. Альвеолалар, бронхлар ва бронхиолалар эпителиясининг ясси ҳужайрали метаплазияси ўчоқлари ҳам аниқланиши мумкин.
Хулоса:
SARS-CoV - 2 С-оқсили 2-ангиотензингаузгартурувчи фермент (APF2) рецептори бор эпителийларда цитопатик, деструктив ва коагулопатик таъсир курсатади.
Асосий патологик вирус-токсик узгариш Ўпка альвеоларида, тромбоваскулитлар, микроангиопатиялар ва альвеоляр-геморрагик синдромом, пролифератив бронхиолит, васкулитлар кузатилади.
Ўпкани хамма структурали бирлигини зарарлайди: альвеоляр эпителиялар дистрофиряга, некрозга, , фибринли кушилмалар таъсирига учрайди, утказувчанлик ортади, плазма ва кон альвело хужайра аро тукимасига куйилади. Бунга жавобан бронх деворлари ичи ва атрофида, томирларда кушувчи тукима хужайралари кўпайиб усади ва пролефаратив яллиғланиш ривожланади.
Ички аъзолар томирлари эндотелиясини зарарланиши, васкулит, тромбоваскулитлар натижасида аъзолар паренхимасида некробиотик узгаришлар булади.

2. ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


2019 йил декабрдан 2020 йил мартгача SARS-CоV-2 Хитой Халқ Республикасида (ХХР) энг кенг тарқалган бўлиб, барча маъмурий идораларда тасдиқланган ҳолатлар қайд этилди. Бундай ҳолатларнинг энг кўп қисми ХХРнинг жануби-шарқий қисмидаги эпицентри Хубей провинциясида (ХХРдаги барча ҳолатларнинг 84%) аниқланди.


2020 йил январ ойининг охиридан бошлаб, асосан Хитойга сафарлар билан боғлиқ бўлган CОVID-19 касаллиги ҳолатлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида қайд этила бошланди. 2020 йил феврал ойининг охирида, Жанубий Кореяда, Эронда ва Италияда CОVID-19 эпидемиологик ҳолати кескин мураккаблашди, натижада дунёнинг бошқа мамлакатларида ушбу мамлакатларга саёҳатлар билан боғлиқ ҳолатлар сони сезиларли даражада ошди. ЖССТ 2020 йил 11 мартда CОVID-19 пандемияси бошланганини эълон қилди.
Инфекцияни асосий манбаи - бу касал одам, шу жумладан касалликнинг инкубация даврида бўлган инсонлар.
Инфекцияни юқтириш ҳаво-томчи йўли, ҳавонинг чанги ва алоқа йўллари орқали амалга оширилади. SARS-CоV-2 юқишининг етакчи йўналиши ҳаво-томчи йўл бўлиб, у йўталиш, аксириш ва яқин (2 метрдан кам) масофада гаплашиш орқали амалга оширилади. Контакт йўли билан инфекцияни юқиши касал одам билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиш пайтида, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, вируслар билан ифлосланган жойлар ва нарсалар орқали содир бўлади. Маълумки, хона ҳароратида SARS-CоV-2 3 кун давомида турли хил атроф-муҳит объектларида ҳаёт фаолиятини сақлаб туриши мумкин.
Олинган илмий маълумотларга кўра, вирусни фекал-орал механизми орқали ҳам юқтириш мумкин. SARS-CоV-2 РНКси беморларнинг ахлат намуналарини ўрганиш орқали аниқланди. CОVID-19 нуклеокапсид оқсили ошқозон, ўн икки бармоқли ичак ва тўғри ичакнинг эпителиал ҳужайралари цитоплазмасида топилган, аммо қизилўнгач эпителийида эмас.
CОVID-19 - тиббий ёрдам кўрсатиш пайитида юқиши мумкин бўлган инфекция сифатида ривожланиши ҳам аниқланди.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling