Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 0.88 Mb.
|
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word
4.2. Умумий лаборатор диагностика
Лаборатор текширувлар сони, касаллик оғирлиги, кечишига боғлик, енгил даражадаги беморларга қўшимча текширув утказиш шарт эмас. Шифохонага ётқизилган ўрта оғир, оғир ва ўта оғир беморларга қуйидаги текширувлар утказилиши керак: Қонни умумий тахлили - қизил қон ҳужайралари, гематокрит, оқ қон ҳужайралари, тромбоцитлар, оқ қон ҳужайралари формуласини аниқлаш учун умумий (клиник) қон тахлилини текшириш; Биокимёвий қон таҳлили (карбамид, креатинин, электролитлар, жигар ферментлари, билирубин, глюкоза, альбумин, ферритин ва лактатдегидрогеназа). Биокимёвий текширувлар махсус маълумот бермайди, аммо меъёрдан узгариши хамрох касалликлар борлиги, асоратлар келиб чиқиши ҳақида маълумот бериб даволашга қўшимча дорилар танлашга ва касалликни башорат қилишга ёрдам беради. С-реактив оқсил (СРБ) Ўпкадаги жараённи фаоллигини курсатувчи маркёр булиб, ортиши Ўпкадаги зараланган майдонни кўпайишини курсатади ва яллиғланишга қарши давони бошлашга асос булади. Гормонал текширув: прокальцитонин, мия натрий-уретик пептид - NT-proBNP/BNP. Прокальцитонини кўпайиши иккиламчи инфекция қушилиши хақида гувохликни беради ва оғирлик даражаси хамда яллиғланиш инфильтрациясини тарқалганлигини курсатади. Бактериал асоратни башорат қилишга ёрдам беради. Коагулограмма: тромбопластин ва протромбин вақти, фибриноген, D-димер (миқдорий усул билан), протромбин индекси, кон ивиш вакти ва.х. Башорат қилишга ёрдам берувчи таҳлилий усуллар. COVID-19 ни кўп беморларида лейкоцитлар сони меъёрида булади, 3 дан бирида лейкопения, лимфопения 83,2% беморларда. Тромбоцитопения паст булмаган даражада, лекин оғир, ўлим билан якунланганларда аниқ даражада тромбоцитопения кузатилади. D-димер 3-4 ортиқ булиши ёшга боғлик булади, протромбин вақтини чузилиши, айниқса касаллик оғир кечганда (протромбин % пастлаши), фибриноген ортиши клиник ахамиятга эга. Курсаткичларни ёшга боғлик узгаришини ҳисобга олиш керак: D-димер 50 ёшдан кейин суринкали касалликлар қушилганлиги сабабли ортади. Ёшга нисбатан норамни юқори чегарасини аникланишида қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: ёш х 0,01 мкг/мл (бирликда хисобланганда FEU). Хомиладорлик физологик кечганда хам D-димер ортиши мумкин SARS-CoV-2 бошқа холатларда D-димер паст молекуляр гепарин тайинлашга асос булаолмайди. COVID-19 хомиладорларида D-димерни ортишини клиник ахамияти хали аниқланмаган. Хамрох касаллиги бор, аъзо-тизимлар дисфункциясида биохимик курсаткичлар касалликни башорат килишда ахамиятга эга булиб кушимча дори воситаларни танлашда ёрдам беради. Аминотрансферазалар ва креатинкиназа фаолиги ортиши, тропонин концентрацияси, креатинин ёки мочевина ортиши мумкин. СР-оқсил даражаси касаллик оғирлигини белгилаб, яллиғланишни тарқалганлиги ва Ўпкадиги инфильтрация ва пневмонияни башорат қилишда ёрдам беради. СРО концентрациясини ортиши кўп беморларда интерлейкина- 6 (ИЛ-6) ва ЭЧТ ни хар-хил даражада ортиши билан кечади. ИЛ-6, ИЛ-10 ва TNF-a к ортиб, тузалишда пастлайди. Шифохонага ётқизиб даволаш керак булган беморларда ИЛ-6, ИЛ-10 и TNF-a ортиган CD4 и CD8 T-хужайралар пастлаган ва лимфопения булади. Касаллик ёмон кечганда ферритин оқсили ортади. «Цитокин бурони»ни тахлилий белгиси булиб: лейкопения, яққол кузатиладигон лимфопения, моноцитлар, эозинофиллар ва базофиллар миқдорини қонда камайиши, Т- ва В-лимфоцитлар сонини, интерлейкин - 6 (> 40 пг/мл) юқори курсатилиши, С-реактив оқсилни 75 мг/л дан ортиқ булиши, қон зардобида ферритин, АЛТ, АСТ, ЛДГларни, D-димерни анча ортиши ( меъёрга нисбатан 4 баробар ва ундан ортиқ) ёки уни тез кутарилиши, фибрин деградация махсулотини ортиши, гиперфибриногенемия, нормада ёки протромбин вақтини қисқариши ёки антитромбина III меъёридалиги. УРДС ривожланганда хар 48-72 соатда, манфий даражадаги натижа булгунча: ИЛ-6, D-димер, ферритин, фибриноген, C-реактив оқсил, триглицеридлар, ЛДГ ларни аниқлаш керак. COVID-19 да гиперяллиғланиш цитопения (тромбоцитопения ва лимфопения), коагулопатия (тормбоцитопения, гипофибриногенемия ва конда D-димер ортиши) билан намоён булиши мумкин, жигар туқимасини зарарланиши (ЛДГ и аминтрансферазларни қон зардобидаги курсаткичларини ортиши) ва макрофагни/гепатацитларда фаолашиши (қон зардобида ферритини ортиши). Сепсис диагностикасида ва кечишини башорат қилишда прокальцитон миқдорини аҳамияти бор: < 0,5 мкг/л - бактериал коинфекцияни паст хавфи ва ёмон оқибат; >0,5 мкг/л – беморда юқори хавф, бактериал коинфекция эхтимолиги. COVID-19 беморини шифохонага ётқизилганда прокальцитонни аниқлаш бактериал коинфекцияни инкор қилишга қушимча маълумот беради. COVID-19 беморларида юрак қон-томир асоратлари пайдо булганда лимфопенией, тромбоцитопенией, СРО ортиши, МВ-фракции креатинкиназлар, юқори сезгирликдаги тропонина ва мия натрий-уретик пептид (NT pro-BNP). Хавф гурухи беморларини аниқлашда тропонин ( ОРИТ да хар куни, кун аро стационардаги беморларда), NT-proBNP миокардиал стресс маркерини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Энтикишни кучайиб бориши ва NT-pro BNP >2000 пг/мл булиши юқори хавф гурухи хисобланиб, эътибор билан куриш, хамда ОРИТ ёткизишни талаб қилади, агарда курсаткич 400 2000> Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling