Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 0.88 Mb.
|
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нур диагностика усуллари
4.3.Умумий инструментал диагностика
Пульсоксиметрия қондаги SpO2 нафас етишмовчилиги аниқланиб гипоксемияни даражаси курсатиладигон оддий, ишончли усул хисобланиб, респиратор ёрдамга мухтожликни ва уни самарасини курсатади. Уткир нафас етишмовчилиги белгиси бор беморларда (ОДН) (SрO2 - 90% паст) артериал конда PaO2, PaCO2, газ, ph, бикарбонатов, лактаталарни аниқлаш керак бўлади. Нур диагностика усуллари COVID-19 беморларида пневмоний, унинг даражаси, асоратларини ва бошқа Ўпка касаллари билан дифференциал диагностика утказишга хамда динамикада даволаш самарадорлигини аниқлаш учун утказилади. - ўпканинг компьютер томографияси (КТ) пневмонияга шубҳа бўлган барча беморларга тавсия этилади; агар компьютер томографиясини амалга ошириш имконияти бўлмаса - яллиғланиш жараёнининг номаълум локализацияси билан олдинги тўғридан-тўғри ва латерал проекицяларда кўкрак аъзоларининг рентгенограммаси, ўнг ён томондаги проекцияда суратга олиш тавсия этилади. Ўпканинг компьютер томографияси вирусли пневмонияни ташхислашда сезгир усулдир. Рентгенограммада расм одатда ўпка соҳалари шаффофлигининг пасайиши ("хира ойна" аломати), медиастинал соя йўқолгунча икки томонлама прогрессив қорайиш, ўрта ва катта бронхлар бўйлаб ойдинланиш ("ҳаво бронхографияси" симптоми) билан тавсифланади. Ўпканинг яллиғланиши ўрта ва пастки қисмларда кўпроқ аниқланади. Плеврал суюқлик пайдо бўлиши камроқ кузатилган. Нур диагностикаси бошқа аъзолардаги узгаришларни хам аниқлаш учун утказилиши мумкин. COVID-19 беморларида пневмонияга шубҳа қилинганда қўлланиладиган нур диагностика усулларига қуйдагилар киради: Ўпкани хар томонлама рентгенографияси (РГ), Ўпкани компьютер томографияси (КТ), Ўпкани ва плеврал бушлиқни ультратовуш текшируви (УЗИ). Стандарт РГ касалликни бошланғич давридаги узгаришларни аниқлашда сезгирлиги паст булиб, эрта ташхислашда қуллаш мақсадга мувофиқ эмас. Пневмония кечиши чузилганда РГ ахамияти ортади. Жилдириш мумкин булган рентген аппарати реанимация ва жадал даволаш булимларида асосий нур диагностикаси учун кулланиладиган усул хисобланилади. Рентген диагностикада бундай аппаратни қуллаш узини оқлаган, КТга нисбатан қисқа вақтда кўпроқ беморларни текшириш мумкин. Оғир шаклдаги пневмонияларни, Ўпка шишини аниқлаши мумкин. Компьютер томографияси (КТ) юқори сезгирликка эга бўлиб COVID-19 хос булган узгаришларни аниқлаши мумкин. КТ қуллаш беморни бирламчи холатини бахолашда ёрдам беради. Шу билан бирга белгисиз ва енгил кечаётган касаллардаги Ўпкадаги узгаришларни, уни динамикаси ва дифференциал диагностика утказишда ёрдам беради. КТ COVID-19 га лаборатор текширув мусбат натижаларини олгунча Ўпкадаги касаллика хос булган узгаришларни аниклаш мумкин. Туманларда бу техналогияни йўқлиги, қимматлиги ва сунъий нафасда ётган беморларда текширув утказишни иложи йўқлиги сабабли кенг қуллашни чегаралайди. Бунинг урнига анамнестик, клиник ва рентгенологик маълумотларни комплекс баҳолаб COVID-19 таҳлилий тасдиқланган ҳолларда беморларни ётқизиш, вирусга қарши давони бошлашни ҳал қилиш мумкин. Ўпкани УЗИ қилиниши COVID-19 беморларида пневмонияга шубха қилинганда ёрдамчи текширув усули булиб хисобланилади. Агарда туғри бажарилиб, текширувчини малакаси юқори булса бу текширув усули билан Ўпка туқимаси интерстициал узгаришлар ва субплеврал жойлашган консалидацияни хам аниқлаш мумкин. Пневмонияни диагностикасида УЗИ стандарт текширувга кирмайди, шу сабабли клиник текширув стандартига киритилмаган. Текширув натижаси кўп ҳолларда текширувчини маҳорати, билимига боғлик бўлади. Нур диагностикаси РНК SARS-CoV-2 мусбат булиб симптомлари йўқ беморларда текширув утказиш тавсия қилинмайди. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling