Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ДИАГНОСТИКАСИ


Download 0.88 Mb.
bet8/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

4. КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ДИАГНОСТИКАСИ

4.1.COVID-19 ГА ШУБҲА ҚИЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ТЕКШИРИШ АЛГОРИТМИ


CОVID-19ни аниқлаш учун стандарт ҳолатлар:


- ўткир респираторли инфекциянинг клиник кўринишлари, бронхит, пневмония, ЎРДС, сепсис қуйидаги эпидемиологик маълумотлар билан биргаликда:
- чет эл сафаридан, аломатлар пайдо бўлишидан 14 кун олдин қайтиш;
- сўнгги 14 кун ичида янги SARS-CоV-2 коронавируси натижасида касал бўлиб қолган инфекцияни кузатувчи шахслар билан яқин алоқалар мавжудлиги;
COVID-19 га шубҳа қилишга асос буладиган холатларда даво чораларини куриш тартибидан қатъий назар беморни оғирлик даражасини аниқлаш учун тўла текширув утказилади, текширув уз ичига анамнезни тўла туплаш, комплекс клиник, физикал ва диагностик таҳлилий текширувни уз ичига: пульсоксиметрия, ПЗР (ПЦР) ни қамраб олади.
Текширув натижалари асосида тиббий ёрдам курсатиш даражаси, зарур бўлса қушимча текширув усуллари аниқланади. Диагноз клиник текширув, эпидемиологик анамнез ва тахлилий текширувлар асосида қўйилади.
Хамма шикоятларига бахо берилиб, касаллик анамнези, эпидемиологик анамнез тўпланилади.
Эпидемиологик анамнезда кейинги 14 кунда SARS-CoV-2, ёки тасдиқланган COVID-19 беморлари билан мулоқат, чет элга чиққанлиги эътибор қаратилади.
Физикал текширувда беморни оғирлик даражасини аниқлашда қуйидагилар аниқланилади

  • Юқори нафас йуллари шиллиқ қаватлари холати;

  • Ўпкани перкуссия ва аускультацияси;

  • Лимфа тугунлари пальпацияси;

  • Ошқозон-ичак тизимини, жигар ва талоқни улчамларини аниқлаш билан;

  • Термометрия;

  • Хушига бахо бериш;

Юрак уриши, қон босими, нафас олиш сонини аниқлаш;


Пульсоксиметрия билан қондаги SpO2 аниқлаб, нафас етишмовчилигини ва гипоксия даражаси аниқланилади.
- пульсоксиметрия СpО2 ўлчаш билан - нафас етишмовчилигини аниқлаш ва гипоксемия оғирлигини баҳолаш. Пульсоксиметрия - бу нафас олишни қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган гипоксемия билан касалланган беморларни аниқлаш ва унинг самарадорлигини баҳолашга имкон берадиган содда ва ишончли скрининг усули;
Ўткир нафас етишмовчилиги (ЎНЕ) белгилари бўлган беморларга (пульс оксиметрига кўра 90% дан кам СpО) беморларга PaO 2, PaCO 2, pH, бикарбонатлар, лактат миқдорини аниқлаш билан артериал қон газларини ўрганиш тавсия этилади;
- ЎНЕ белгилари бўлган беморларга протромбин вақтини, халқаро нормаллаштирилган нисбати ва тромбопластиннинг қисман фаоллаштирилган вақтини аниқлаган ҳолда коагулограмма ўтказиш тавсия этилади.
4. Лаборатория диагностикасининг ўзига хослиги:
- SARS-CоV-2 РНК нинг ПЗР орқали аниқланиши.
Этиологик лаборатор диагностика:

  • SARS-CoV-2 РНК ни ПЗР (ПЦР) да аниқлаш

  • SARS-CoV-2 антигенини ИФАда аниқлаш

  • иммунохроматографик усулни қўлаш билан.

  • SARS-CoV-2 ни иммуноглобулинлари А, M, G (IgА, IgM и IgG) ни аниқлаш.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling