5. COVID-19 ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ
Янги короновирус инфекциясини грипп, бошка вирусли респиратор инфекциялар (парагрипп, аденовирус, РС- вирус инфекция, риновирус, одам метапневмовируси), вирусли гастроэнтерит, бактериал респиратор инфек-циялар ва туберкулез билан дифференциал диагностика утказиш керак. COVID-19 ни инкубацион даври 2 кундан 14 кунгача давом этади, уртача 5-7 кунни ташкил қилади, респиратор вирусли инфекцияларни барчасида бу давр қисқа, 3 кундан ошмайди.
Грипп уткир бошланади, COVID-19 ва бошқа УРВИлар аста-секин. COVID-19 да хам, грипп хам юқори истима, йутал, камқувватлик булиши мумкин. УРВИларни кечишида юқори истима, камқувватлик кам учрайди. Шу билан бирга энтикиш, нафас олишни қийинлашуви грипп ва УРВИ ларда COVID-19 га нисбатан жуда кам кузатилади.
COVID-19 ва туберкулез симптомлари (йўтал, истима, камкувватлик) ухшаши мумкин, лекин туберкулезда симптомлар кўп ҳолларда аста-секин ривожланади, баъзида уткир хам бошланиши мумкин. Иккала касаллик ҳам биргаликда кечиши мумкин ва бир-бирини оғирлаштиради. Туберкулезни инкор қилиш учун in vitroда эффектор тести билан ELISPOT усулида Mycobacterium tuberculosis антигенини стимулация килувчи Т хужайралар аниклаш, 3-марта балгамни бактерияга текшириш, агар микроскопик усулда балгамда бактерия топилмаса унда ПЗР (ПЦР) усулида Mycobacterium tuberculosis маркери-ДНКсини аниклашга ва нур ташхисини утказиш мумкин.
Вирусли гастроэнтеритларда асосий зарарланиш ошкозон-ичак тизимида булиб нафас йулларидаги зарарланиш яккол намоён булмайди, минимал булади.
Умуман дифференциал диагностика утказишда эпидемиологик анамнез, клиник симптомлар ва уларни динамикаси эътиборга олинади. Шубха килинган хамма холатда SARS-COV-2 ва бошка респиратор касалликлар қўзғатувчи-ларига текширилади.
6.КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ (CОVID-19) НИ ДАВОЛАШ
CОVID-19 ни даволаш учун асосий ёндашув олдиндан бўлиши керак. Ҳаёт учун хавфли бўлган асоратлар пневмония, ЎРДС, Сепсис каби асоратлар ривожлангунга қадар даволашни амалга ошириш керак.
Ушбу тавсияларнинг протоколларига мувофиқ CОVID -19ни даволаш касалликнинг тасдиқланган ва эҳтимолий ҳолатларида амалга оширилади. Тиббий ёрдам кўрсатиш доирасида, беморнинг клиник ҳолати ёмонлашуви белгиларини аниқлаш учун унинг аҳволи хақида мониторинг ўтказиш зарур. SARS-CoV-2 билан касалланган беморлар умумий-қувватловчи патогенетик ва симптоматик даволашни олишлари керак.
Хамроҳ касалликлар ва асоратларни даволаш клиник тавсияларга мувофиқ тиббий ёрдам стандартлари асосида амалга оширилади.
Версия 9 (26.10.2020)
Do'stlaringiz bilan baham: |