Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet19/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

6.1.ЭТИОТРОП ДАВО

Айни пайтда, COVID-19 ни даволашда, бир неча хил дорилар ишлатилади. Буларга фавипиравир, ремдесивир, умифеновир, гидрохсихлорохин, aзитромицин (гидрохсихлорохин билан), интерферон- алфа препаратлари киради. Барча дорилар билан даволаш натижалари бўйича мавжуд маълумотлар уларнинг самарадорлиги ёки самарасизлиги ҳақида аниқ хулоса чиқаришга шошилмаслик керак, шунинг учун белгиланган тартибда тиббий консилиум хулосаси асосида иш олиб бориш даркор.


Фавипиравир препарати – вирусга қарши синтетик препарат бўлиб, РНК-полимеразанинг селектив ингибитори, РНК – сақловчи вирусларга нисбатан фаолдир. Бир қанча текширув натижаларига кўра фавипиравир SARS-CoV-2 хужайра культурасида унинг кўпайишини тўхтатади. 2020 йил январ ойида беморларда ишлатилганда яхши самара берган. Россия Федерациясида препаратнинг хавфсизлигини клиник текширувлар асосида аниқланган. Олинган маълумотларга кўра ушбу препаратни стационар шароитда эмас, балки амбулатор шароитда хам қўллаш мумкин деган хулосага келинган.Фавипиравир касалликни ўрта –оғир кечишида биринчи 5 кунда қўлланилади. Тана вазни 75 кг гача бўлганларга суткасига 1600 мг дан 2 махал 1-куни, сўнг 600 мг дан суткада 2 маҳал 2-кундан 10-кунгача ичилади. Тана вазни75 кг ва ундан ортиқ бўлганлар учун суткасига 1800 мг дан 2 маҳал 1-куни, сўнг 800 мг дан суткада 2 маҳал 2-кундан 10-кунгача ичилади.
SARS-CoV-2 вирусига қарши таъсирга эга бўлган иккинчи препарат ремдесивирдир.Унинг фаол матаболити аденозинтрифосфат (АТФ) худди табиий АТФсубстрати каби РНК репликацияси давомида хосил бўладиган занжирни узади. Препаратни фақат стационар шароитида фойдаланиш керак бўлади, чунки бу препарат COVID-19 беморларини SpO2 < 94% бўлганда ишлатиш мумкин. Касалликни биринчи 10 кунида, ўрта-оғир ва оғир турида Ремдесевир 1-куни - 200 мг , кейинги 5 кунда 100 мг дан суткада вена ичига томчилаб юборилади. 200 мл натрий хлорнинг 0,9% ли эритмасидан 1-чи куни 40 мл суюқликни чиқариб, эритилган 2 та флакон ремдесевир эритмаси қўшилади ва вена ичига томчилаб юборилади. Кейинги кунда эса 1 та флакон эритмаси қўшилади.
COVID-19 да кенг фойдаланилган препарат безгак касаллигига карши гидроксихлорохиндир. Бу препарат безгак ва баъзи бир протозой касалликларида ишлатилади. Бундан ташқари гидроксихлорохин бириктирувчи тўқима системали касалликларида, ревматоид артритда, қизил югурик касалликларида иммуносупрессив ва яллиғланишга қарши фойда бергани учун ишлатилади. COVID-19да бу препаратнинг ишлатилиши унинг хужайра ичига киришини ва вирус репликациясини тўхтатиши синовдан ўтган. Азитромицин билан биргаликда ишлатилганда эса унинг вирусга қарши самараси янада кучайган. Мулоқотда бўлганлар учун Гидроксихлорохин – 200 мг хафтада 1 марта, 2 таблеткадан (400 мг) – 2 хафта ва 8 хафта инфекция ўчоғида доимий ишловчи тиббиёт ходимлари учун тавсия қилинади; Симптомларсиз ва енгил кечган касалликни турида Гидроксихлорохин – 200 мг 2 маҳал 1-чи куни, сўнг 4 кун давомида 200 мг 1 маҳал кунига тавсия қилинади.
БЖССТ гидрохсихлорохинни COVID-19да ўлимни камайтиришга ёрдам бермаганлигига қарор қилди. Шунга қарамасдан хорижий олимларни кузатувлари бу препаратнинг кам миқдордаги дозаси касалликни енгил формасида ва касалликни 3-4 кунида самара берганлигини асослаб бердилар. Касалликни оғир кечишида эса самарасизлиги хам асослаб берилди. Оғир ва ўрта оғир беморларда ЭКГ натижаларига кўра кардиотоксиклиги маълум бўлди. Юрак қон-томир тизими касалликларида, болаларда ва хомиладор аёлларда даволаш учун тавсия қилинмайди, чунки қатор ножўя таъсирга эга. COVID-19 беморларга бир қанча эхтиёткорлик чораларини хисобга олган ҳолда тавсия қилиш даркор.
Рекомбинант интерферон альфа 2b (ИФН-α2b) вирусга ва яллиғланишга қарши, иммуномодулятор препарат хисобланади. Интраназал томчи бўлиб нафас йўлидан тушган вирусни репликациясини тўхтатади.
Препарат 3000 МЕ дозада интраназал 5 махал суткада 5 кун давомида томизилади.
COVID-19 беморларининг этиотроп давосида хамроҳ касалликларни ва бошқа дори препаратлари билан мос келишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини танлаш керак. Касаллик мавсумий ЎРВИ каби енгил кечганда анъанавий ЎРВИ давоси каби олиб борган маъқул. Бунда ИФН-α интраназал формаси, ИФН индукторлари, ҳамда кенг спектрли фаолликка эга бўлган вирусга қарши препаратлардан умифеновирдан фойдаланиш мақсадга муофиқдир. Даволаш схемаси касалликни кечишига боғлиқ бўлади.
COVID-19 нинг даволаш стандартида берилган барча дори воситалари БЖССТ ва бутун дунё экспертлари томонидан тавсия қилинади. Дори препаратларининг самараси ва ножўя таъсирлари хам хисобга олган ҳолда қўллашга рухсат берилади.

Антиковид плазмани ишлатилиши.


БЖССТ тавсиясига кўра, эпидемик портлашларни ва махсус даволашни йўқлигини хисобга олиб, пассив иммунизация хосил қилиш ва даволаш мақсадида донорлар плазмаси ишлатиш мумкин(COVID-19 билан касалланган беморларни соғайиш даврида олинади)
Реципиентнинг хавфсизлиги учун донорлар қуйидаги талаблар асосида танлаб олинади:
• 18-55 ёшгача бўлганлар;
• 50 кг вазндан ортмаслик;
• РНК SARS-CoV-2 нинг орофарингеал суртмаси 2 марта манфий натижа билан (24 соат оралиғида олинади), клиник симптомларнинг 14 кун давомида камайганлигида;
•Плазманинг вируснейтралловчи фаоллиги эритилганда 1:160;
Агар донор плазмасида вируснейтралловчи фаоллиги бўлмаса, донорлар плазмасидан 1:80 да вируснейтралловчи фаоллиги тайёрланади
• Умумий оқсилнинг қондаги концентрацияси 65 г/л кам бўлмаслиги керак.
Версия 9 (26.10.2020)
Антиковид плазмани ишлатиш учун кўрсатмалар:
1. Клиник симптомларнинг пайдо бўлишнинг оптимал даври 3 кундан 7
кунгача:
• РНК SARS-CoV-2 мусбат натижа берганда ва оғир ҳолатларда;
• ЎРДС билан кечганда.
2. РНК SARS-CoV-2 мусбат натижа берганда, даво муолажалари самарасиз ва касаллик 21 кундан ортиқ давом этганда.
Керак бўлганда Антиковид плазмасини бемор ҳолатига қараб қайта трансфузия қилиш мумкин.

Антиковид плазмани ишлатишга қарши кўрсатма:


• Анамнезида цитрат натрий ва плазма оқсилларига нисбатан аллергик
реакциялар борлиги;
• Анамнезида аутоиммун касалликлари ёки IgА нинг етишмовчилиги бор
бўлса.

Хомиладор ва туғувчи аёлларда этиотроп даво.


COVID-19 билан зарарланган хомиладор, туғувчи ва эмизикли аёллар учун этиотроп даво хали ишлаб чиқилмаган. Рекомбинант ИФНβ-1b, безгакка қарши препаратлар хомиладор аёллар учун маън этилади. Вирусга қарши препаратлар хам хаётий кўрсатмаларга асосан тавсия қилинади. Тузалишни юқори даражада таъминлаш учун даволашни эрта бошлаш керак. Вирусга қарши препаратлар хомиладор аёлларда касаллик оғир кечганда ва кечиктирилган муддатда тавсия қилинади. Эмизикли аёлларга тавсия қилганда эса касалликнинг оғирлигига қараб эмизишни давом эттириш ёки тўхтатиш масаласи ҳал қилинади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling