10. Бўлим. Оила аъзоларининг ва бошка шахсларнинг алимент
мажбуриятлари.
32-Мавзу. Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент
мажбуриятлари.
Ота-она ҳамда болаларнинг алимент ҳуқуқи ва мажбуриятлари. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти. Вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент миқдори. Ота-онанинг вояга етган болаларига алимент тўлаши. Вояга етган, меҳнатга лаёкатли болаларнинг ота-онасига таъминот бериш мажбурияти. Ота-оналар ва болаларнинг ёрдачи ҳаражатларда иштирок этишлари. Алимент тулашдан бош тортганлик учун жавобгарлик. Эр-хотиннинг бир-бирини ўзаро моддий қўллаб-қувватлаши.
Эр-хотин ўртасидаги алимент мажбуриятлари. Эр-хотиндан бирининг бошқасидан таъминот олиш ҳуқуқини берувчи асосий шартлар. Никоҳдан ажратилгандан кейин собиқ эр(хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқлари. Эр-хотиндан (собиқ эр-хотиндан суд тартибида ундириладиган алимент миқдори. Эр ва хотинни бир-бирига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиш ёки бу мажбуриятни чеклаш. Эр(хотин)нинг алимент олиш ҳуқуқининг тугаши. Бобо ва бувининг ўз набираларига таъминот бериш мажбурияти. Невараларнинг бобо ва бувиларига таъминот бериш мажбурияти Ака-ука ва опа-сингилларнинг алимент мажбуриятлари. Доимий тарбияда бўлганларнинг ўз тарбиячиларига таъминот бериш мажбурияти. Ўгай ота ва ўгай она билан ўгай ўғил ва ўгай қиз ўртасидаги алимент мажбуриятлари. Қариндошлар ва бошқа шахслардан ундириладиган алимент миқдори.
11. Бўлим.Ота-она қарамогидан махрум бўлган болаларни
жойлаштириш шакллари
33-мавзу. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларин ҳимоялаш. Ота-она карамогидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлашда мактабгача тарбия, умумтаълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ўз фаолияти турига кўра оила ва болалар билан боғлиқ бошқа муассасаларнинг мансабдор шахслари иштироки. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |