Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
№17 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик
- 2. НАЗАРИЙ ҚИСМ 2.1. МАШҒУЛОТНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ
- Меҳнатга яроқсизлик
КИРИШ 1.1 Машғулотни ўтказиш жойи ва жиҳозланиши Амалий машғулот хонаси, махсус статистик жадваллар. 1.2. Мотивация УАШ соғлиқни сақлашнинг бирламчи звеносида (ҚВП,ОП)да иш фаолиятида меҳнатга яроқсизликга олиб келувчи касалликларни ўрганишда ВЭсини ўтказишга тўғри келади. Шунинг учун талаба м.я.в ва маьлумотноманинг сақланиш муддати ва шаклига қараб расмийлаштиришни билиши лозим. 1.3. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик Шу мавзуни ўқитишда талабалар терапия, болалар касалликлари, стоматология йўналишидаги фанларидан олган билимларига асосланган. Машғулотдан олинган билим ва кўникмалар клиник фанларни ўрганишда қўлланилади. . 2. НАЗАРИЙ ҚИСМ 2.1. МАШҒУЛОТНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ Ҳукумат томонидан аҳолини иқтисодий - ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаѐтган ишларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот муҳим аҳамиятга эга. Иккала ижтимоий мухофаза шаклларининг мазмуни асосан бир хил бўлиб, меҳнаткашлар у ѐки бу сабабларга кўра иш қобилиятини йўқотганда, иш ҳаки олмаган тақдирда жамият истеъмол фондлари орқали уларни моддий маблағ билан таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (37 модда) «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» (39 модда) «ҳар ким қариганда, меҳнат лаѐқатини йуқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга» ва «вояга етмаганлар, меҳнатга лаѐқатсизлар ва ѐлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир» деб белгилаб қўйилган. Амалиѐтда бу ижтимоий суғурта ва давлат ижтимоий таъминот тизими орқали амалга оширилади. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот бир бутунликни ташкил этиб, бир-бирини тўлдириб боради, аммо бу икки таъминот шаклларининг бир- биридан фарқли томонлари бор. Бу фарқ, биринчидан, маблағни ташкил этиш ва унинг йўналиши, иккинчидан, ташкилий шаклларни бошқариш усули билан фарқланади. Ижтимоий суғурта деганда, давлат томонидан ишчи, хизматчи, қишлоқ хўжалик ходимларини вақтинча иш кобилиятини йўқотганлик даврида, ногиронликда, қариликда, оилалар ўз боқувчисини йўқоттан ҳолда ҳамда турли маданий, маиший, соғломлаштириш, профилактик чора тадбирлар тизимини амалга ошириш учун ажратилган моддий таъминот тушунилади. Врачлар томонидан кишиларни меҳнатга лаѐқатлилик даражаси ва унинг даврини аниқлаш учун инсонларни ишга лаѐқатлилигини текшириш -врачлик меҳнат экспертизаси дейилади. Меҳнатга лаѐқатлилик деганда - инсон организми жисмоний ва руҳий жиҳатидан ишни маълум ҳажмда ва сифатда бажара олиш имконияти тушунилади. Экспертиза ташкилотларининг асосий вазифаси ишчи ходимларни нафақат меҳнат, иш қобилиятини аниқлаш эмас, балки саломатлиги, иш қобилиятини тезроқ тиклаш,шунингдек,иш қобилияти чегараланган шахсларни, уларни соғлиғига путур етказмаган ҳолда улардан ишлаб чикаришда тўлиқ ва рационал фойдаланишда имкониятни аниқлашдир. Шифокорлар олдида ишчи,хизматчиларни бирор бир хасталик, бахтсиз ҳодиса ва бошқа сабабларга кўра иш қобилиятини умуман йўқотганлигини ѐки касбга лаѐқатлилиги эмаслигини аниқлаш масаласини ҳал килиш ѐтади. Врачлик меҳнат экспертизасини муҳим вазифаси бўлиб, инсоннинг саломатлигини тиклаш ва яхшилашга қаратилган даволаш ва бошқа тадбирларни белгилашдир. Меҳнат лаѐқатсизлигини тасдиқланиши меҳнаткашларга ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан моддий таъминланишни, даволаниш, иш билан таъминлаш кафолатини беради. Шундай қилиб, меҳнатга лаѐқатсизликни текшириш тиббий -биологик, ижтимоий ва юридик аҳамиятга эга, бу эса шифокорларга катта маъсулият юклайди. Иш қобилиятини йўқотишга кўп ҳолларда хасталик ѐки жароҳатланишлар сабаб бўлади. Лекин одатдаги иш жараѐнини бажаришга ҳалақит бермайдиган функционал ўзгаришларни келтириб чиқарган касаллик ѐки жароҳатлар, ишдан озод қилишга асос бўла олмайди. Айрим ҳолларда вақтинчалик иш шароитини ѐки характерини алмаштириш ишчиларда иш қобилиятини йўқотишни олдини олади. Меҳнатга лаѐқатсизлик икки хил бўлади: 1. Вақтинчалик айрим хасталиклар туфайли касблари бўйича меҳнат вазифасини вақтинча бажара олмаслик. Бу ўткинчи характерга эга ва вақтинчалик меҳнатга лаѐкатсизлик дейилади. 2. Доимий - ѐки узоқ муддатли меҳнат қобилиятини йўқотиш бўлиб, ногиронликка олиб келади. Ногиронлик туфайли одамлар узоқ муддат давомида ѐки бир умр меҳнатга лаѐкатсиз бўлиб қолиши мумкин. Иш қобилиятини йўқотиш даражасига қараб, қисман ѐки тўлиқ меҳнатга лаѐқатсизлик фарқланади. Тўлиқ меҳнатга лаѐкатсизликда одам ҳеч қандай ишни бажара олмаслиги ва махсус даволаш тартибига мухтожликдир. Кисман меҳнатга лаѐкатсизликда эса, вазифаси ѐки касби бўйича ишни бажара олмаслигидир ѐки иш ҳажми чегараланишидир. Мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар, муассасаларда шартнома асосида ишловчи ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, фуқароларнинг вақтинча меҳнатга лаѐқатсизлиги меҳнатга лаѐқатсизлик варақаси билан, баъзи ҳолатларда эса Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномлар билан тасдиқланади. Меҳнатга яроқсизлик Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling